¤збекистон республикаси олий ва



Download 0,97 Mb.
bet51/65
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#201051
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   65
Bog'liq
2 сифат kitob 2010

Назорат саволлари
1. Сертификатлашнинг ташқи савдо ҳолатига таъсири.
2. Техникавий регламент деганда нимани тушунасиз?
3. Протекционистик мақсадларда стандартлардан фойдаланиш деганда нимани тушунасиз?
4. Административ усуллардан қандай вақтларда фойдаланадилар?


3.2.2. Сертификация ва халқаро савдо

Юқорида айтиб ўтилганидек, сертификация, кўп холларда чет эллик рақобатчиларга нисбатан протекционистик сиёсат сифатида қўлланади. Шунга қарамасдан сертификациянинг асосий мақсади – бу халқаро савдо алоқаларини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиб беришдир. Табиийки, бу мақсадни амалга ошириш учун тегишли халқаро келишувлар зарур. Бу борада «Токио раунд» (1979й) да тузилган ГАТТ савдодаги техникавий тўсиқлар бўйича Келишув айниқса аҳамиятга эга. Келишув давлатлар ўртасидаги савдо алоқаларида протекционизм ва дискриминацияни чеклаш учун қўйилган биринчи қадамдир. У ГАТТ га кирувчи давлатларга қуйидаги мажбуриятларни юклатади:


Техникавий регламент ва стандартларни протекционистик мақсадларда қўлламаслик, уларни ишлаб чиқишда амалдаги халқаро стандартларни эътиборга олиш;

  1. Миллий синов марказлари ва маҳсулотни сертификациялаш системаларига бошқа давлатлар иштирокчиларини рухсатнома билан дискриминация қилмаслик;

  2. Иштирокчи мамлакатлар товарларига стандартлар ва техникавий регламентларни жорий этиш бўйича миллий тартибни яратиб бериш;

  3. Иштирокчи мамлакатлар давлат ташкилотлари томонидан маҳсулотни синовдан ўтказиш натижаларини, келишувга қўл қўйган бошқа ташкилотлар ва мувофиқлик белгиларини тан олинишини таъминлаш;

  4. Иштирокчи мамлакатлар ўртасида миллий стандартлаштириш ва сертификациялаштириш бўйича маълумотларни ўзаро алмашувини амалга ошириш.

Келишув миллий стандартлар, техникавий регламентлар сертификатлаш қоидаларини халқаро стандартлар ва кўрсатмалар билан мослашувига имкон беради. Бу эса маҳсулотнинг техникавий даражаси ва сифатини яхшилашга, унинг экспорт қувватини оширишга имкон беради. Умуман олганда Келишув иштирокчи давлатлар ўртасидаги халқаро савдо алоқаларини нормалаштириш ва кенгайтириш имконини беради.
Келишувнинг бажарилишини назорат қилиш ГАТТ қўмитасига юклатилган. У Келишувнинг амалга оширилишини назорат қилади, экспертлар гуруҳи ёрдамида тортишувларнинг ечилишига, маслаҳатлар ўтказишига имкон яратади. Бундан ташқари, қўмита Келишувнинг фаолияти соҳасини кенгайтириш ва ундаги ҳолатларнинг мазмунига аниқлик киритиш бўйича таклифлар киритади. қўмита секретариати функциясини ГАТТ секретариати бажаради.
Сертификациялаш бўйича бир қатор халқаро ташкилотлар мавжуд. Улардан электрон-техника буюмларини сертификациялаш системасининг (ИЭТ) Халқаро иқтисодий қўмитаси (МЭК) икки томонлама аҳамиятга эга:

  • Биринчидан, у ҳар бир тайёрланган ИЭТ партиясини тегишли меъёрий-техникавий ҳужжатларга мувофиқ ҳолда синовдан ўтказадиган ягона халқаро системадир

  • Иккинчидан, унда собиқ СССР давлатлари иштирок этадилар.

МЭК сертификациялаш системасининг асосий мақсади ИЭТ ишлаб чиқарувчи мамлакатлар ўртасидаги савдога уларга нисбатан ягона шартларни ўрнатиш орқали имкон бериш.
Бу системага кирувчи мамлакатларда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бошқа барча иштирокчи давлатларда қайта синов ўтказилмасдан ишлатилиши мумкинлигини кўрсатади.
Бошқа МЭК Fарбий Европа ИЭТига нисбатан рақобатбардош бўлган Американинг ИЭТига дискриминация мақсадларида тузилган эди. Кейинчалик МЭК да бутун дунё миқёсида ИЭТ сертификациялаш системасини тузиш масаласи пайдо бўлди.
ҳар қандай ИЭТ ишлаб чиқарувчи корхона МЭК системаси чегарасида ишлаб чиқарган маҳсулотларини сертификатлаш ҳуқуқи учун лицензия олиши мумкин. Бунинг учун у ваколатли миллий ташкилотга ИЭТни тайёрлашда асос қилиб олинган умумий ва гуруҳли техникавий шартларни юборишлари шарт. Бунда корхона миллий назорат хизмати вакилларига ИЭТнинг ишлаб чиқариш участкаларига кириш имконини беради. Сир сақланадиган ишлаб чиқариш участкалари корхонанинг бош назоратчисининг назоратида бўлиши керак. Бош назоратчининг асосий мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

  • Миллий назорат хизмати билан алоқани таъминлаш;

  • қабул қилинган ИЭТ партиясининг сифати учун жавобгарлик;

  • назорат ўлчаш ва синов ишларини ҳисобга олиш, уларнинг натижаларини миллий назорат хизматига узатиш;

  • мувофиқлик белгиси билан қабул қилинган маҳсулотлар партиясинининг ўраш-жойлаш ишлари учун жавобгарлик;

  • чиқарилган партиялар синовларининг протоколларини ифодаланишинг тўғрилиги;

  • ИЭТ ни қўшимча синов ва назоратдан ўтказилиши учун жавобгарлик.

Ишлаб чиқарувчи корхона, МЭК системаси чегарасида сертификат олгач, бош назоратчининг ва миллий назорат хизматининг иштирокида маҳсулот сифатини назорат қилишни ташкил этиши керак. ҳар бир партиянинг қабул қилиниш критерияси мазкур ИЭТ типига нисбатан техник шартлар бўйича ўрнатилади.
МЭК Системаси қоидаларига мувофиқлик белгиси билан ўралади ёки уларга мувофиқлик сертификати тайёрланади. ўраш ва мувофиқлик сертификатининг берилиши бош назоратчининг бевосита назорати остида берилади. ИЭТ узоқ ва вақт сақлашдан кейин жўнатилса, уни жўнатишдан олдин такроран синов ишлари амалга оширилади.
Ишлаб чиқарувчи давлат қонунларига мувофиқ қайд этилган мувофиқлик белгиси ўраш учун ишлатиладиган материалга ёпишқоқ лента орқали туширилади. Мувофиқлик белги ёнига қуйидаги маълумотлар қўйилади:

  • Миллий назорат хизматига

  • Корхонанинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

  • Назорат партиясига(ссылка).

қабул қилинган ИЭТ партияси учун берилган мувофиқлик сертификати қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

  • корхонанинг номи ва жойлашган ўрни;

  • корхонанинг савдо белгиси;

  • каталог ва код бўйича буюмнинг тўлиқ номи;

  • назорат партиясининг тартиб рақами;

  • мазкур буюм типи учун техникавий шартлар;

  • миллий назорат хизматининг номи;

  • сертификат берган ваколатли шахснинг имзоси;

  • ишлаб чиқарувчи корхонанинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг тартиб рақами;

  • буюм қабул қилиб олинган сана;

  • сертификат берилган сана.

Сертификациялаш бўйича жуда катта ишлар ИСО (Халқаро стандартлаштириш ташкилоти) чегарасида сертификация бўйича қўмита (СЕРТИКО) бошчилигида амалга оширилади. Унинг фаолият соҳаси қуйидагича аниқланади:

  • миллий ва регионал сертификациялаш системаларини, мувофиқлик белгиларини, маҳсулотнинг тавсифини яна кенгроқ, бир-бирини тан олишга қаратилган воситаларни ўрганиш;

  • миллий ёки регионал сертификациялаш системаларини протекционистик мақсадларда фойдаланилишига барҳам бериш ёки чеклаш мақсадида тегишли келишувларни тузиш қоидаларини ишлаб чиқиш.




Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish