¤збекистон республикаси олий ва


Сертификациялаш тартиби ва унга қўйиладиган талаблар



Download 0,97 Mb.
bet49/65
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#201051
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   65
Bog'liq
2 сифат kitob 2010

3.1.4. Сертификациялаш тартиби ва унга қўйиладиган талаблар.
Сертификациялаш тартиби қуйидаги асосий тадбирларни амалга оширишдан иборат.

  • Сертификация ўтказиш учун қарор ва ариза декларация бериш;

  • Сертификациялаштириладиган маҳсулотлардан тажрибалар ўтказиш учун намуналар олиш. Меъёрий ҳужжатлар бўйича намуналар олиш миқдорини белгилаш.

  • Маҳсулот ёки ишлаб чиқаришни сертификациялаштириш схемасини танлаш;

  • Олинган натижаларни таҳлил қилиб мувофиқлик сертификатини бериш тўғрисида қарор қабул қилиш;

  • Давлат стандарти рўйхатидан маҳсулотни ўтказиб, мувофиқлик сертификатини бериш;

  • Халқаро сертификатлаш ташкилотлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатларини тан олиш;

  • Сертификациядан ўтган маҳсулотнинг сифат кўрсаткичларининг барқарорлигини назорат қилиш;

  • Сертификация натижаларининг ахбороти;

  • Норозиликларни кўриб чиқиш.

Сертификациялаштириш ишларини амалга ошириш учун сертификацияга тегишли ташкилотга ариза-декларация ва унга қўшимча ҳужжатлар жўнатилади. Тегишли аризани қабул қилган ташкилот бир ой давомида ҳужжатларни кўриб чиқиб, сертификациялашга оид талабларга мос келиши тўғрисида қарор қабул қилади, қайси тартибда ва кимлар томонидан ўтказилиши белгиланади.
Танланган намуналар Миллий сертификациялаш тизимининг аккредитланган синов лабораторияларида синовдан ўтказилади. Лозим бўлса сертификациялаштириш ташкилоти тажрибалар ўтказиш учун усулубий кўрсатмалар ишлаб чиқишни ташкил эатади. Ижобий натижалар олинганда синов баённомаси мазкур маҳсулотни сертификациялаш ташкилотига ва бир нусҳасини ариза берувчига жўнатади. Ишлаб чиқариш ташкилоти томонидан маҳсулотнинг таркиби ўзгарса зудлик билан ахборот берилиши керак.
Сертификация ўтказувчи ташкилот тажриба баённомасини олгач, сифат системаси сертификатини расмийлаштиради. Давлат рўйхатидан ўтказилади ва эгасига топширилади. Бу сертификатнинг муддати мазкур маҳсулотга талаблар белгиланган меъёрий ҳужжатларнинг муддатига мос равишда белгиланади. Муддат уч йилдан ошмаслиги керак.
Маҳсулотнинг таркиби ёки ишлаб чиқариш технологияси ўзгарса, унинг сифат кўрсаткичларига таъсир этса, у ҳолда сертификациялаш ташкилотига зудлик билан ахборот берилиши керак. Бу ташкилот ўз навбатида тажриба ўтказиш воситаларига ўзгаришлар тавсия этади. Шунда ҳам талабларга мос келмаса мувофиқлик сертификати бекор қилинади.
Сертификатланган маҳсулотнинг сифат кўрсаткичлари барқарорлигини текширув назорати шу маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнига сертификат берган ташкилот томонидан махсус режа асосида амалга оширилади. Зарур ҳолларда бетараф мутахассисларни текширув назоратига жалб этиш мумкин. Текширув назорати натижаларига кўра сертификациялаш ташкилоти мувофиқлик сертификати ёки мувофиқлик белгисини қуйидаги ҳолларда бекор қилиши ёки тўхтатиб қўйиши мумкин.

  • меъёрий техник ҳужжатлардаги талаблар ўзгарса;

  • маҳсулотнинг таркиби ва тузилиши ўзгарса;

  • ташкилот ёки ишлаб чиқариш технологияси ўзгарса;

  • сифатни таъминловчи система, технология, синаш услублари ўзгарса.

Текширув назорати томонидан аниқланган камчиликларни бартараф қилингунга қадар мувофиқлдик сертификатини бериш тўхтатиб турилади. Шу муддатда ҳам аҳвол ўзгармаса, мувофиқлик сертификати бекор қилинади. Бундан ташқари сертификат бериш ёки мувофиқлик белгисини қўйиш қуйидаги ҳолларда ҳам бекор қилинади:

  • маҳсулотда аниқланган камчиликларни бартараф қилиб бўлмаса;

  • ишлаб чиқарувчи ўзининг молиявий мажбуриятларини бажармай қўйса;

  • ишлаб чиқарувчи сертификатни вақтинча тўхтатиб қўйгандан кейин муддатни узайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширмаса;

  • маҳсулотни ишлаб чиқариш тўхтатилган бўлса.

Сертификациялаштириш ташкилоти бу ҳақда расмий ахборот беради ва мазкур маҳсулот ишлаб чиқариш сертификатини давлат рўйхатидан чиқаради. Ахборот билан таъминлаш сертификациялаш ташкилоти иштирокчилари билан ҳамкорликда амалага оширилади.

Назорат саволлари.


1. Сертификациялаш тартиби қандай асосий тадбирларни амалга оширишдан иборат.
2. Сертификациялаштириш учун қандай ишлар амалга ошириш керак ва қай тартибда расмийлаштирилади?
3. Сертификат бериш ёки мувофиқлик белгисини қўйиш қандай ҳолларда бекор қилинади?
4. Сертификатни қай тартибда давлат рўйхатидан чиқарилади?

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish