33. Стандартлаштирилаётган маҳсулотнинг боғлиқлигини таъминлаш принципи нимани англатади.
А)* маҳсулотларни эксплуатация кўрсаткичлари бўйича бир-бирини ўрнини босишни таъминлашни
В) меҳнат, меҳнат воситалари хамда меҳнат предметларини бирлаштирувчи ишлаб чиқариш жараёнига нисбатан системали ёндашувни
С) комплекс стандартлаштиришни
D) стандартлаштириш якуний объектига таъсир этувчи барча элементларни эътиборга олишни
Е) умумтехникавий ва тармоқлараро стандартларнинг ўзаро боғлиғлигини ўрнатишни
34. Стандартларнинг устиворлик принципи нима мақсадда қўланилади.
А) меҳнат, меҳнат воситалари хамда меҳнат предметларини бирлаштирувчи ишлаб чиқариш жараёнига нисбатан системали ёндашувда
В)* маҳсулотлар номенклатурасини қисқартириш, ўзаро ўрнини босиш даражасини ошириш ва стандартларни унифекациялашда
С) стандартлаштириш объектларининг техника тараққиёти шартларига жавоб берадиган даражада б ўлишини таъминлашда
D) стандартлаштириш якуний объектига таъсир этувчи барча элементларни эътиборга олишда
Е) умумтехникавий ва тармоқлараро стандартларнинг ўзаро боғлиғлигини ўрнатишда
35. Стандартларнинг минимал моддий харажатлари улуши принципи нимани англатади.
А*) хом ашё сарфи улушини қисқартириш имкон берадиган илғор технологияни тадбиқ этиш маҳсулотнинг сифат кўрсаткичларини яхшилашни моддий харажатлар улушини қисқартиришини
В) маҳсулотлар номенклатурасини қисқартириш, ўзаро ўрнини босиш даражасини ошириш ва стандартларни унифекациялашни
С) энг мақбул бичиш карталарини қўллашнинг моддий харажатлар улушини қисқартиришини.
III. БОБ. Маҳсулотни сертификациялаш
3.1. Сертификация – сифат кафолати
3.1.1. Умумий тушунчалар
Сертификация – бу маҳсулотни стандартларга, техник шартларга жавоб беришини ҳужжатлар орқали тасдиқлашдир.
Маҳсулот сертификатлаш маҳсулотга мувофиқлик сертификати бериш орқали унинг тегишли стандартлар ва техник хужжатларга жавоб беришини тасдиқлашдир.
«Сертификатлаш» тушунчаси стандартлаштириш бўйича махсус Халқаро Кенгаш Комитети ташкилоти (ИСО) томонидан ишлаб чиқилган.
Сертификатлаш (мувофиқлик сертификатлаши) умумий тушунча бўлиб, маҳсулотни технологик жараёнларни ва хизматларни сертификатлашда учинчи томоннинг (бир томон – ишлаб чиқарувчи, иккинчи томон – истеъмолчи) иштирок этишини назарда тутади. ИСО мувофиқликнинг 3 та кўринишини ўрнатади:
мувофиқлик ҳақида ариза;
мувофиқлик аттестацияси;
мувофиқлик сертификацияси;
Мувофиқлик ҳақида ариза – бу ишлаб чиқарувчининг аризаси бўлиб, анда сертификатлаш ташкилотларидан ташқарида ишлаб чиқарилган маҳсулот, технологик жараён ёки хизматларнинг маълум стандартларга ёки бошқа меъёрий-техникавий ҳужжатларга жавоб беришига ишлаб чиқарувчининг ўз-ўзини сертификатлаш деб ҳам аталади.
Мувофиқлик аттестацияси – бу маълум маҳсулот намунаси маълум стандартлар ёки меъёрий-техник хужжатларга жавоб бериши тўғрисида учинчи томон, синов лабораториясининг аризасидир. Бунда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сериясининг мувофиқлигига баҳо берилмайди, балки синов ўтказиш учун юборилган маҳсулот намунасининг сифатигагина кафолат берилади.
Мувофиқлик сертификацияси – ишлаб чиқарилган маҳсулот, технологик жараён ёки хизматларнинг маълум стандарт ва меъёрий техник ужжатларга жавоб беришига учинчи томоннинг берган кафолатидир.
Шундай қилиб, мувофиқлик сертификацияси учинчи томон орқали кафолатланади ва ўрнатилган қонунларга мувофиқ ташкилий система чегарасида амалга оширилгандагина тан олинади. Бунда учинчи томон серияли ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг стандартлар шартига абсолют жиҳатдан эмас, балки маълум ишончлилик даражаси билан жавоб бера олишини тасдиқлайди. Ушбу ишончлилик даражаси маҳсулотнинг ўрнатилган шартларга мувофиқлигини таъминловчи ишлар ҳажмига боғлиқ ҳолда турлича бўлиши мумкин. Ишончлилик даражаси қанчалик юқори бўлса, маҳсулот сифатини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳажми шунчалик катта бўлади. Амма маҳсулотнинг стандарт шартларига мувофиқлигининг ишончлилик даражаси қанчалик паст бўлса, уни эксплуатация қилиш ҳаражатлари шунчалик катта бўлади. Кўриниб турибдики, маҳсулотни эксплуатация қилиш ва сифатини таъминлашга кетган ҳаражатларнинг минимал қиймати маҳсулотнинг стандарт шартларига мувофиқлигини талаб этилган даражада ишончлилик билан жавоб беришининг оптимал даражада бўлишини таъминлайди.
Мувофиқлик сертификацияси сертификатлаш системаси чегарасида амалга оширилади. Система чегарасида сертификациялаш ягона қонунлар асосида амалга оширилиши керак. Сертификатлаш системалари 3 та даражада: миллий, регионал ва ҳалқаро даражада яратилиши мумкин.
Айрим маҳсулот тури, технологик жараён ёки хизматларга нисбатан сертификатлаш системасини ифодаловчи сертификатлаш схемалари мавжуд.
Маҳсулотнинг стандарт шартларига жавоб бериши мувофиқлик сертификати ёки мувофиқлик белгиси билан тасдиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |