Ўзбeкистoн рeспубликaси oлий вa ўртa мaxсус тaълим вaзирлиги тoшкeнт aрxитeктурa қурилиш институти


-маруза. СУВ ОЛИШ ИНШООТИ ЖОЙЛАШГАН ЖОЙНИ ВА



Download 3,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/49
Sana29.05.2022
Hajmi3,15 Mb.
#619111
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   49
Bog'liq
Cув таъминоти II

10-маруза. СУВ ОЛИШ ИНШООТИ ЖОЙЛАШГАН ЖОЙНИ ВА 
ТЕХНОЛОГИК СХЕМАНИ ТАНЛАШ 
Режа: 
1.
Сув олиш иншооти жойлашувининг танлаш. 
2.
Сув олиш иншоотлари схемалари. 
Сув олиш иншооти жойлашувининг танланган жойи иложи борича 
истеъмолчига яқин жойлашган бўлиши керак; хўжалик-ичимлик сув 
таъминотида санитар талабларни ҳисобга олиш зарур: сув таъминоти объекти 
чегараларининг келажакда кенгайтириш ва санитар ҳимоя ҳудудларини ташкил 
қилиш имкониятлари. 


67 
Сув манбаларида сув миқдори ва сифати истеъмолчи талабларига (сувни 
қайта ишлаш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда) мос келиши керак. Қурилиш 
майдончасининг топографик
гидрологик, 
геологик 
ва 
гидрогеологик 
шароитлари иншоотларни қуриш ва эксплуатация қилиш учун қулай ёки ҳеч 
бўлмаганда имконият даражасида бўлиши керак. 
Сув олиш иншооти – дарё оқимининг гидравлик ва муз парчаларини 
йиғилиш режимлари қулайлиги билан характерланувчи ва етарлича барқарор 
ҳудудида жойлашиши керак. Қулай гидравлик режим, иншоот олдидаги дарёдаги 
сув оқимини, дарёнинг зарур бўлган чуқурлигини ва дарё туби шаклининг 
барқарор сақланиши, чўкмалар, йиғилган муз парчаларини иншоот ёнидан 
транзит ҳаракатланишини таъминлаши керак. Дарё оқимининг қулай режими 
қабариқ қирғоқдаги сокин қисмларда кузатилади. Бу ерда, сувнинг кўпроқ 
чуқурликка эга бўлиши ва оқимнинг динамик ўқи қабариқ қирғоққа 
яқинлашганлиги сабабли турли чўкинди ва муз массаларнинг сув олиш иншооти 
ёнидан транзит ҳаракатини таъминлайди ва дарё тубини қум заррачалари билан 
тўлиши эҳтимолини камайтиради. 
Лойқаларнинг тўпланиши межендаги 
перекатдан юқорироқ жойлашган қирғоқни ювишда плесли ложбинанинг юқори 
қисмидагина мумкиндир.
Сув олиш иншооти дарё бурилиш жойининг учинчи 
чораги чегарасида жойлаштирилади.
Сув олиш иншоотини қишда музламайдиган перекатдан пастроқдаги плесда 
жойлаштириш мумкин эмас ёки полиньяни йўқотиш мақсадида, уни хас-чўплар 
плетен, пичанли матлар ва бошқалар билан қоплашни кўзда тутиш зарур. Сув 
қабул қилувчиларни кемалар ҳаракати ҳудудида, балиқларнинг қишлаш ва 
кўпайиш жойларида, сув ўтлари йиғилган, зажорлар ва заторлар ҳосил бўлган 
жойда, донли наносларнинг йиғилган ва кўп ҳаракатли ҳудудларида 
жойлаштириш мумкин эмас. Сув омбори юқорисидаги гидробўғинга ёпишган 
ГЭС нинг қуйи бьефлари ҳудудларида сув қабул қилувчиларни жойлаштириш 
тавсия этилмайди. 
Одатда, таркибида сув қабул қилувчи, сув тозалаш сеткали қудуғи ва насос 
станцияси бўлган сув олиш иншоотлари қурилмаларининг технологик схемаси – 
сувнинг талаб қилинган сарфи, сув олиш иншооти категорияси, сув манбасининг 
гидрогеологик характеристикалари, топографик ва геологик шартлар, санитар 
инспекция, балиқлар ҳимояси ва сув транспорти ташкилотлари талабларига мос 
танланади. Сув олиш иншоотлари схемасини танлашда, келгусида сув олиш 
дебитининг мумкин бўлган ортишини ҳисобга олиш зарур. 
5.40-5.42-Расмларда сув қабул қилувчининг жойлашган жойи ва сув олиш 
иншоотининг асосий иншоотлари компоновкаси билан фарқланувчи сув қабул 


68 
қилиш иншоотларининг асосий схемалари ифодаланган. 5.40-Расмда сув 
қабул қилиш иншоотлари таркибига, қирғоқдан айрим масофага узоқлашган 
оқимли чўкма сув қабул қилувчи киради (бунда сувнинг чуқурлиги унинг 
жойлашуви учун етарлидир). Бундай сув қабул қилувчиларнинг сув қабул қилиш 
тешиклари йилнинг айрим даврларида, хизмат кўрсатиш учун жуда ноқулайдир. 
5.40,б-Расмда кўрсатилган қирғоқдаги чўкмайдиган сув қабул қилувчининг сув 
қабул қилиш тешиклари хизмат кўрсатиш учун доимо қулайдир, бу сув қабул 
қилиш иншоотларининг сув билан узлуксиз таъминлаш учун катта аҳамиятга эга. 
5.40-Расмдаги сув қабул қилувчилардан ташқари, ўзи оқар сув тармоқлар (сувни 
сув қабул қилувчидан қирғоққа транспортировкалаш учун), қирғоқдаги сеткали 
қудуқ (унда сувни тозалаш сеткаларини жойлаштириш учун мўлжалланган) ва 
сўрувчи, босимли сув тармоқлар, сақловчи ускунали ва ўчиргичли 
камераларнинг зарурий босимини ҳосил қилиш учун I кўтарма насос 
станциялари кўрсатилган. Сув олиш иншоотларидаги сув тозалаш сеткалари 
(5.40,б-Расмга қаранг) қирғоқдаги сув қабул қилувчида жойлашади, бу сув олиш 
иншоотлари технологик схемаларини соддалаштиради. Сув олиш иншоотлари 
ясси ёки айланувчи (лентали) сув тозалаш сеткалари билан жиҳозланади; 
айланувчи сеткалар
 
Q
B
> 1 м
3
/с да ишлатилади. 

Download 3,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish