Чўкма сув қабул қилувчи
1 - корпус;
2
– корпусни юпқа бетон билан тўлдириш;
3
– сув қабул қилувчи
тешик;
4
– йўналтирувчи швеллерлар; 5 – дарёдаги сувнинг оқими йўналиши;
6
–
шағалли тайёргарлик;
7
– қурилиш котловани пазухини тошлар билан тўлдириш; 8
ва 9 – мос равишда ёзги ва қишки минимал сатҳлар; 10 – муз; 11 – сув қабул
қилувчи патрубоки; 12 – бирлаштирувчи муфта
Сув қабул қилувчининг дарё тубига чуқурлашуви тубнинг мумкин бўлган
ювилиш чуқурлигидан кам бўлмаслиги керак, сув қабул қилувчи чуқурлашуви
катталигини ўрнатишда ўзи оқар сув тармоқнинг юқориси дарё тубига 0,5 м дан
кам бўлмаган масофага чуқурлашуви ёки шу ерда тубни маҳкамлаш кўзда
тутилиши лозим.
Чўкма сув қабул қилувчи конструкцияси кўпгина омиллар билан аниқланади:
улардан асосийлари: сув сарфи (сув олиш иншоотининг ўтказувчанлик хусусияти),
сув қабул қилувчининг жойлашиши учун танланган жойда сув чуқурлиги
(минимал) ва оқимнинг барқарорлиги; геологик ва гидротермик (шугомузли)
шароитлар, дарё оқимида чиқиндилар, хас-хашакларнинг мавжудлиги; дарёдан
сув-хўжалик фойдаланиш характеристикаси – кемачилик, ўрмонни оқизиш ва х.к.
93
Сув қабул қилувчи конструкцияси маълум даражада уни қурилиш усули билан
ҳам аниқланади.
Ёғочсимон ряжли сув қабул қилувчилар бой ўрмон ҳудудларида қўлланилади.
Агарда ряж (ёғоч) сув оқимида йиғилса, у ҳолда уни тайёрлаш ва сувга тушириш
учун стапел ўрнатиш зарурияти четга чиқади. Қишда музда ряжни олиш ишлари
осонлашади, бунда бевосита ускуна жойида, дарё тубида котлован асос аввалдан
тайёрланади. Ўзи оқар сув тармоқлар ўрнатилган йиғма қаторни ряж
катакчаларини тош билан юклаш йўли билан лойиҳа ҳолатига туширилади.
Кема сузувчи ва ўрмон оқизилувчи дарёларда ряжли сув қабул қилувчилар
кўпинча лангар ва волокушалар билан бузилади. Шунинг учун, бундай дарёларда
сувости бетонлаш учун опалубка сифатида қўлланилувчи темирбетон ёки пўлат
корпусли бетон сув қабул қилувчиларга афзаллик берилади (3.22-Расмга қаранг).
Корпус ўзи оқар сув тармоқлар ўрнатилган стапелларда қирғоқда юпқа деворли
қилиб тайёрланади. Уни катокларда сувга туширгандан сўнг, у сузувчи ҳолатда
(сузувчанликни ошириш учун понтонли ёки уларсиз) ўрнатиш жойига
транспортировкаланади. Сўнгра уни чўктириш йўли билан тайёрланган асосга
туширилади. Понтонлар ечилади ва улар ҳаво билан тўлдирилгандан сўнг сузиб
чиқади, корпус эса сувости бетонлаш усули билан бетон билан тўлдирилади. Сув
қабул қилувчи патрубкалари ўзи оқар сув тармоқларга муфталар билан
бирлаштирилади.
Ўзи оқар сув тармоқлар траншеяларини ва сув қабул қилувчи олдидаги
котлован пазухини тўлдириш, ҳамда сув қабул қилувчини дарё оқими билан
ювилишдан ҳимояловчи тубни маҳкамлаш – сувости усуллари билан бажарилади.
Сув қабул қилувчи икки секционли (5.56-Расмга қаранг) ва учта секционли
бўлиши мумкин, кўп сонли ўзи оқар сув тармоқли сув олиш иншоотлари учуе сув
қабул қилувчи икки ва ундан кўп қисмли қилинади, акс ҳолда у катта ўлчамли,
тайёрлаш ва сувга тушириш учун мураккаб бўлади.
Режада сув қабул қилувчи қулай оқувчан шаклли бўлиши керак, бунда у
айниқса, сув қабул қилиш тешиклари олдида, оқим ўрамасига дуч келмаслиги
учун. Оқим кесилган жойда ўрамалар ҳосил бўлади ва сув қабул қилиш тешиги
қисми ишдан чиқади.
Икки томондан сув кирувчи икки секцияли сув қабул қилувчи режада қулай
оқувчан шаклга эга, унинг корпуси пўлат пайвандда бажарилган (5.57-Расм).
Ўзи оқар сув тармоқлар сув қабул қилувчи орқали ўтади ва ташқи томондан ёпиқ.
Заглушкалар ўзи оқар сув тармоқларни тозалаш учун ечилиши мумкин. Ўзи оқар
сув тармоқларга юқоридан ёпилган вертикал устунлар уланган.
94
Do'stlaringiz bilan baham: |