Ўзбeкистoн рeспубликaси oлий вa ўртa мaxсус тaълим вaзирлиги тoшкeнт aрxитeктурa қурилиш институти


Ер ости сувларининг жойлашиш шартлари схемаси



Download 3,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/49
Sana29.05.2022
Hajmi3,15 Mb.
#619111
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
Cув таъминоти II

Ер ости сувларининг жойлашиш шартлари схемаси

А
 
– юқори сув 
(верховодка) ;
Б 
– грунт сувлари; 
В 
– босимсиз қатламлараро сувлар; 
Г
– босимли сувлар; 
1
– 
ўтказувчан жинслар;

– сувга чидамли жинслар; 3 – қазилган қудуқ; 

– сув сатҳи (а – эркин, б 
– пьезометрик); 

– манба.
Грунт сувларининг йиғилиши атмосфера ёғинлари ва дарё сувлари 
инфильтрацияси сабабли, айрим ҳолларда эса қуйироқда жойлашган 
горизонтлардан босимли сувларнинг чиқиши ҳисобига юз беради. Унчалик чуқур 
бўлмаган жойлашув ва сувга чидамли қопламаларнинг йўқлиги сабабли, грунт 
сувлари осон ифлосланиши мумкин. Бу сувларнинг жойлашув шароитлари жуда 
турли-тумандир. 
Босимли сувлар сув ўтказмайдиган қатламларар орасида жойлашади. 
Бурғуланиб босимли сув хажмини очган қудуқда, сув шу хажм тепасидан ҳам 
юқорироққа кўтарилади. Агарда босимли (пьезометрик) сатҳ ер юзасидан 
юқорида жойлашган бўлса, сувни (фаввора каби) отилиб чиқади. Шунинг 
сабабдан ўзи отилиб чиқувчи сув олиш учун, паст рельефли ҳудудларда 
бурғулаш ишларини олиб бориш керак. 
Иккита сувга чидамли жинслар қатлами
билан чегараланган ўтказувчан 
қатламда сув йиғилмаган бўлиши мумкин. Бунда ярим босимли ёки босимсиз 
қатламлараро сувлар ҳосил бўлади. Юзага чиқиши ёки чиқмаслигидан қатъий 
назар босимли сувлар артезиан сувлари дейилади. 
Агарда сув билан таъминловчи манба, шу горизонтни сув ўтказмайдиган 
қатламидан юқорида жойлашган бўлса сув билан таъминлочи горизонт босимли 
дейилади.
Қудукдан сув олиниши натижасида унинг атрофида депрессион воронка 
ҳосил бўлади. Босимсиз сувларда бу воронка қудуқ атрофида сув сатҳининг 
пасайишида, сувлигоризонт қисмининг қуришида акс этади. Босимли горизонтда 
пьезометрик юза депрессияси вужудга келади – қудуқ атрофидаги маълум бир 
ҳудудда босимнинг пасайиши ҳосил бўлади. 
Артезиан сувлари одатда, нисбатан маълум бир чуқурликда ётади. 
Юқоридан улар сув ўтқазмас қатламлар билан чегараланган ва шунинг учун, 
грунт сувларига нисбатан камроқ ифлосланади. Ер ости сувларидан фойдаланиш 
имкониятини баҳолаб, уларнинг табиий ва эксплуатацион заҳиралари 
аниқланади. Ер ости сувлари табиий заҳиралари деганда, сув олиш иншоотлари 
эксплуатацияси билан бузилмаган, сув ўтказувчи жинсларда жойлашган ер ости 



сувлари миқдори; эксплуатацион заҳиралари деганда эса – сув истеъмолининг 
ҳисоб-китоб даври мобайнида, истеъмолчилар талабларини қондирувчи сувнинг 
берилган эксплуатацияси режими ва сифатида, сув олиш иншоотларининг 
рационал ва техник-иқтисодий муносабати ёрдамида, манбадан олиниши мумкин 
бўлган сарф тушунилади. Улар табиий заҳираларнинг бир қисмини ташкил 
қилади. 
Сув қабул қилиш иншоотларини лойиҳалашда, ер ости сувларининг 
эксплуатацион заҳирасини шу жойдаги гидрогеологик ишларни синчковлик 
билан ўтказиш натижаси бўйича ҳисобланади. Сув билан таъминловчи горизонт 
эксплуатацияси даврида табиий режим ва ер ости сувлари баланси бузилади
натижада сувни ажратиш ҳудудида паст босим зонаси ҳосил бўлади ва шундай 
қилиб, ушбу эксплуатацияланувчи сув қабул қилиш горизонтига қўшимча 
ресурсларни жалб қилиш учун қулай шароитлар яратилади: кам ўтказувчан 
қатламлар билан бўлинган ва ёнма-ён жойлашган сув қабул қилиш 
қатламларидан сувни қабул қилиш, атмосфера ёғинлари инфильтрацияси, очиқ 
сув ҳавзалари фильтрацияси, ер ости сувларини сунъий бошқариш режими ва 
бошқалар орқали сув билан таъминланади. Ер ости сувлари категорияси 
эксплуатацион заҳираларни ўрганиш маълумотлари даражаси, гидрогеологик 
ва гидрокимёвий шароитлар мураккаблигига кўра ҳамда сув сиғимли 
жинсларнинг бир хил фильтрацион хусусиятлари бўйича аниқланади.

Download 3,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish