Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги


Мия қобиғида тормозланиш жараёни



Download 1,19 Mb.
bet35/53
Sana25.02.2023
Hajmi1,19 Mb.
#914556
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   53
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта ма сус таълим вазирлиги

6. Мия қобиғида тормозланиш жараёни.
Олдин ишлаб чиқарилган рефлекс, масалан “ёт”, ит уни бажармади, шу пайтда бегона одам ўтган бўлиши мумкин ёки мушук, бирор нарса портласа ва бошқалар. Буни сабаби шуки, янги кучли қўзғатувчи, янги қўзғалиш натижасида мияда тормоз жараёни пайдо бўлади. Қанча шартли рефлекс буйруқга мустаҳкам бўлса, шунча тормозланиш кучсиз ва кам вақт бўлади ва тескарисига. Бир кучли ғаройиб қўзғатувчининг оқибатида итга буйруқ берилганда шартли рефлекс юзага чиқмасдан тўхталиб қолса, унда бу ҳолат ташқи тормозланиш дейилади. Ит ўргатишнинг ташқи муҳит тинч, чалғитувчи қўзғатувчилар йўқ жойда бошлаш керак, кейин секинлик билан шароитни оғирлаштириш керак, шунда ғаройиб қўзғатувчиларни таъсир кучи ташқи тормозланувчи маъносини йўқотади (сўнган тормоз).
Шуни эътиборга олиш керакки, агарда итлар ёшлигидан ҳар хил нарсалар ва ҳодисалардан доимо ва тўғри танишган бўлса, шунда итлар ғайритабиий қўзғатувчиларга тез ўрганиб ва енгиллик билан уларни “ҳазм” қилишади.
Кучли қўзғатувчилар таъсирида, масалан, урғочи итнинг ҳиди, итнинг бирор жойи оғриб турса, қовуғи тўлиб кетган бўлса, ташқи тормозланиш шартли рефлексларни тўхтатиб қўйиши мумкин.
Чегарадан чиққан ёки сақланадиган тормозланиш ниҳоятда кучли қўзғатувчилар ёки ўрта кучли қўзғатувчиларни узоқ муддат таъсир этиши натижасида сақланувчи тормозланиш вужудга келади. Бу қўзғатувчилар мия қобиғидаги асаб катакчаларининг иш фаолиятини чегарасидан чиқиб кетади ва улар қўзғалиш билан эмас, балки тормоз (тўхталиш) билан жавоб беради. Бу ҳаракат нерв (асаб) катакчаларини озғинланишдан сақлайди.
Шунинг учун ит ўргатиш амалиётида ҳаддан ташқари кучли қўзғатувчиларни ишлатиш мумкин эмас. Айниқса асаб системаси кучсиз итларга битта усулни қайта-қайта кўп қайтариш мумкин эмас. Масалан, ит ўргатувчи қайта-қайта битта машғулотни итдан талаб қилаверса ит ўша талабни умуман бажармайди.
Ташқи ва сақланувчи тормозларни асаб системасида доимо тегишли қўзғатувчиларнинг таъсирида ўзи пайдо бўлади. Уларни ишлаб чиқариш керак эмас. Шунинг учун уларни шартсиз ёки пассив тормозланиш деб аталади. Бундан ташқари бош мия қобиғида тормозланишнинг бошқа тури ҳам ўтади. У фақат белгили шароитларда пайдо бўлади. У аста-секинлик билан ишлаб чиқади. Баъзан узоқ сақланади, шунинг учун ҳам уни шартли ёки актив тормозланиш деб аталади.
Шартли тормозланишни ишлаб чиқаришнинг асосий шартларидан бири бу шартли қўзғатувчини шартсиз қўзғатувчи билан ҳеч ёки умуман мустаҳкамламаслик керак.
Маълумки, шартли рефлекслар доимий эмас, улар вақтинчалик, уларни туғдирган шароитлар ўзгарса улар ғойиб бўлади. Рефлексларнинг ўтиши учун тормозланиш пайдо бўлиши сабаб бўлади. Кучсиз шартли рефлекслар кучли шартли рефлекслардан тезроқ эсдан чиқади. Қанча кучли шартсиз рефлекс базасида ишлаб чиқарилган шартли рефлекс бўлса, шунча у рефлекс секинлик билан эсдан чиқади. Асосан ўзини ҳимоя қилиш рефлекслари итларда секин кўчади.
Агарда шартли қўзғатувчини бир-икки марта шартсиз қўзғатувчи билан мустаҳкамласа шунда эсдан чиққан рефлекслар яна эсга тушиши мумкин.
Ўргатилган итлар бир-бирига ўхшаш қўзғатувчиларни саралашга қодирлар. Масалан 3-4 одам ўзларини нарсаларини ташлашади, одамлардан биттаси ўзини қўлини ҳидлатади. Ҳидига қараб танланадиган нарсага мия қобиғида қўзғалиш жараёни ўтади, бошқа нарсаларни ҳидларига тормоз жараёни ўтади. Шу тормозланиш (дифференциал) ёрдамида ит керакли нарсани бошқалардан ажратиб олади.
Қанча қўзғатувчилар бир-биридан кам фарқ қилса, шунча дифференциал тормозланиш кейинроқ пайдо бўлади, шунга бу жараён асаб катакларининг ишида кўпроқ тиришишни талаб этади.



Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish