Bog'liq Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта ма сус таълим вазирлиги
8. Бошқарувчи реакцияларни аниқлаш. Итда қайси реакция бошқарувчи реакциялигини аниқлаш учун итни ҳар хил қўзғатувчилар билан таъсир қилдириб, текширувдан ўтказиш керак. Шу мақсадда ит учун янги шароит таъминланади. Озиқ-овқат ва ҳимояланиш реакцияларини қўзғатиш учун овқат ва итларга бегона бўлган одамларни ишлатишади. Изланишни эрталаб овқатланиш олдидан ёки овқатлангандан 4 соатдан кейин олиб боришни тавсия этилади. Изланишда 2 та ёрдамчи, инструктор ва кинологлар қатнашадилар.
Изланишда қатнашаётган шахслар яширинишадилар ва боғланган итлар янги шароитда кузатишади (эгаси кетишига қандай реакция қилади). Кейин ёрдамчилардан бири шовқин қилиб бир оз вақтдан кейин яширинган жойдан чиқиб бемалол 5-6 метр наридан ўтиб бошқа жойга яширинади. Бу чиқишнинг мақсади итни бемалол аста-секин кетаётган одамга нисбатан бўлган реакциясини аниқлаш. Биринчи ёрдамчи кетиши билан қарама-қарши томондан инструктор сигналидан сўнг қўлида қамчи билан иккинчи ёрдамчи чиқиб келади ва тезлик билан итга яқинлашиб актив ҳужум қилади, кейин яна яширинади. Кейин ўргатувчи чиқиб келади (эгаси), ит олдига бирон овқат қўяди ва у ҳам яширинади. Ит овқатга уриниши билан қўлида қамчи билан иккинчи ёрдамчи чиқиб итга яна ҳужум қилади ва итнинг олдидан овқатни олишга ҳаракат қилади.
Шунақа икки ҳаракатдан сўнг иккинчи ёрдамчи яширинади. Шу билан устунлик қилувчи реакцияни аниқлаш тугатилади. Янги шароитда овқатга ва ёрдамчиларнинг ҳаракатига итнинг реакциясини кузатиш асосида солиштириш йўли билан хулоса чиқарилади, қайси реакция бошқарувчи, қайси рефлекслар энг кучли бўлди.
Бошқарувчи реакцияни аниқлашда навбатдаги асосий белгиларни қўллайди:
Ит актив ҳимоя реакцияси билан шароит ўзгаришига тез таъсирланади. Биринчи ёрдамчи чиққанда мўлжалли реакция ҳимоя реакциясига ўтади; у одамга ташланади, ҳуркийди. Иккинчи одам чиққанда итнинг ҳаракати янада фаоллашади. Овқат еганда ғашига текканда одамни топишга ҳаракат қилади ва овқатланишга дарров қайтмайди.
Ит пассив ҳимоя бошқарувчи реакцияси билан шароит ўзгариши билан қўрқув билан ҳар томонга қарайди, биринчи ёрдамчи пайдо бўлганда қарама-қарши тарафга қочишга ҳаракат қилади, овқат еганда ғашига тегса яна қарама-қарши тарафга қочишга ҳаракат қилади ва ерга ёпишади. Овқатни тўхтаб-тўхтаб ейди ёки умуман овқатланмайди.
Ит озиқ-овқатни бошқарувчи реакцияси билан шароит ўзгарганда биринчи ёрдамчига эркаланади, иккинчи ёрдамчига ташланади. Овқатни катта очкўзлик билан истеъмол қилади ва ғашига текканда эътибор бермайди.
Ит аниқлаш бошқарувчи реакцияси билан шароит ўзгарганда қулоқ солади, ерни ҳидлайди, ҳар томонларга қарайди. Биринчи ёрдамчи ўтганда олдига талпинади, ҳидлайди ва овқатни дарров емайди. Ғашига текканда ҳимоя реакциясини юзага чиқармайди.
Аниқлаш реакцияси бошқа нарсалардан олдин келади ва улар тез алмашади. Бошқарувчи реакцияси бўлиб бу реакция жуда кам учрайди.
Реакцияларни юзага чиқиш даражаси ҳисобга олиниб, ит ўргатувчи уларни ўргатиш жараёнида ишлатиши керак. Ўргатиш жараёнида бир хил реакцияларни кучайтириш йўли бошқаларни камайтириши мумкин. Масалан, “озуқани рад этиш” усулида овқатга талпиниш инстинкти йўқолади, бунинг учун ҳимоя реакцияси “ўз-ўзини ҳимоя қилиш инстинкти” ишлатилади.
Устунлик қилиш реакциясини аниқлашни ўргатилиш курсининг бошида ва охирида ўтказилиши тавсия қилинади.