Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги


Табиий ва сунъий шартли рефлекслар



Download 1,19 Mb.
bet33/53
Sana25.02.2023
Hajmi1,19 Mb.
#914556
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   53
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта ма сус таълим вазирлиги

4. Табиий ва сунъий шартли рефлекслар
Яхши маҳкамланган шартли рефлексларни одат ёки тажриба деб айтса ҳам бўлади. Ҳамма ҳайвонлар атроф-муҳитга қараб ўзларининг одатларини ёки тажрибасини ишлатишади. Ҳаёт шароитлари ўзгариши билан одатлари ҳам ўзгаради, бу ташқи муҳитга яхшироқ мослашишга имкон яратади.
Овқатга, овқат ҳидига бўлган рефлекс бу табиий рефлекс ҳисобланади. Бу билан шартли қўзғатувчилар табиий шаклда шартсиз қўзғатувчилар билан боғланган деб айтиш мумкин. Бундай рефлекслар жуда тез ривожланади ва узоқ сақланади.
Товушли (буйруқ, қўнғироқ), кўриш қобилиятига тегишли (ишора, лампочка нури), ҳидли ва бошқалар орқали ишлаб чиқарилган шартли рефлекслар сунъий ҳисобланади.
Бунда шартли қўзғатувчи шартсиз қўзғатувчига тўғри муносабатда эмас, фақат улар билан бир вақтда содир бўлади. Оддий ўргатиш орқали ит ҳаётида бундай сунъий шартли рефлекслар кўпайиб кетади. Лекин бу сунъий рефлекслар анча қийинчиликлар билан пайдо бўлади ва табиий рефлекларга ўхшаб у даражада мустаҳкам бўлмайди.
Агар шартли қўзғатувчи 1-2 секунддан кейин шартсиз қўзғатувчи билан маҳкамланса унда тўғри мос келадиган шартли рефлекс пайдо бўлади. Шунда шарти қўзғатувчи ҳаракатланиши натижасида шартли кескинлик билан тескари ҳаракат пайдо бўлади. Итларни ўргатишда уларда ҳар хил тўғри мос келадиган шартли рефлекслар ишлаб чиқаришга ҳаракат қилинади.
Масалан “Ўтир” деган буйруқни ит эшитиши билан ўтиради. Узоқ (5 минутгача) бўлган шартли қўзғатувчининг таъсири ва уни шартсиз қўзғатувчи билан кечроқ маҳкамланса, итда бироз кечиктирилган шартли рефлекс ишлаб чиқарилади. Ўргатиш жараёнида бироз кечиктирилган шартли рефлекс биринчи буйруқни эмас, балки кейинги буйруқни кўп маротаба қайтариб, кейин шартсиз қўзғатувчи билан маҳкамлаш учун ишлаб чиқарилган. Масалан “Ўтир” деган буйруқни уч марта қайтарилгандан кейин шартсиз қўзғатувчи билан маҳкамланади.
Маълумки, шартли рефлекс шартсиз рефлекс асосида ишлаб чиқарилади. Лекин олдин ишлаб чиқарилган шартли рефлекс асосида янги шартли рефлекс ишлаб чиқарилса бўлади. Бу рефлекслар олий даражадаги рефлекслар деб аталади (биринчи, иккинчи, учинчи). Уларни ишлаб чиқариш жуда қийин ва улар тез йўқолади.
Бунинг учун бошида “ўтир” деган буйруқга шартли рефлекс яратилади. Кейин “ўтир” деган буйруқнинг асосида ўтириш рефлекси ишорага ўргатилади. Бунда қўл билан ишора қилинади (кўриш қобилиятига тегишли шартли қўзғатувчини келтирувчи ҳаракатлар) ва “ўтир” деган буйруқ билан тасдиқланади. Агарда “ўтир” деган ишора, оғзаки буйруқ билан “ўтир” деб ва ўргатувчи итнинг бўйнидаги тасмани тортса ёки итга озуқа берилса, бунда шартсиз қўзғатувчи қўлланилган бўлиб ҳисобланади, шу пайтда қўл ишорасига шартли рефлекс ишлаб чиқарилган бўлиб, бу рефлекс иккинчи эмас, балки биринчи тоифали рефлекс ҳисобланади.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish