Озуқали қўзғатувчи
Ит ўргатишда озуқали қўзғатувчи билан таъсир этиш – гўшт, нон, қотган нон, шакар ва бошқаларни бериш ҳисобланади. Майда бўлинган гўшт, нон ва бошқа озуқалар ит учун мазали таом ҳисобланади ва рағбатлантириш мақсадида ишлатилади. Озуқали қўзғатувчини ишлатишда ит ўргатувчига итнинг овқатланиш рефлексини доим машқ давомида қўзғалган даражада ушлаб туришга ёрдам беради.
Шунинг учун бирон буйруққа итда мустаҳкам шартли рефлекс пайдо бўлиши учун овқат бўлаги ҳар замонда берилади. Озуқа рефлексини машғулот вақтида етарли даражада қўзғалиш ҳолида ушлаб туриш учун нафақат овқатни майда бўлаклар билан бериш керак, балки ит оч, ярим оч (чалатўқ) бўлиши керак. Шунинг учун машқларни овқатланишдан 3-4 соатдан кейин бошлаш керак.
Электр қўзғатувчи
Бу қўзғатувчилар айрим пайтларда, айниқса “бегоналардан озуқани рад этиш” ва “кераксиз ҳаракатларни ман этиш” кўникмаларини ишлаб чиқишда ишлатилади. Агар бошқа механик қўзғатувчилар (тасма ёки қамчи билан уриш) итга таъсир қилмаса, шунда электр қўзғатувчиларни машғулотларнинг бошлиғи (малакали инструктор) бошчилигида ишлатиш мумкин. Бунда электр ускунаси (дала телефон аппарати ёки шу аппаратнинг индуктори) ишатилади.
13. Итларни ўргатишда қўлланиладиган шартли қўзғатувчилар
Ит ўргатишда шартли қўзғатувчилар деб, итда шартли рефлекс ишлаб чиқарадиган қўзғатувчига айтилади. Шартсиз қўзғатувчилар аксинча, шартли қўзғатувчилар узоқдан ва ит хизматдалигида бошқаришда фойдаланилади.
Ҳар битта шартли қўзғатувчилар итда белгили шартли рефлексни уйғотади, бу рефлекс ўргатувчи жараёнида ҳосил бўлади. Ит организмининг рецепторлари билан қабул қилинадиган ҳар қандай қўзғатувчилар шартли қўзғатувчилар бўлиши мумкин.
Шартли қўзғатувчилар ҳар доим шартсиз қўзғатувчилар билан мустаҳкамланади, шунинг учун келажакда шартли қўзғатувчилар энди пайдо бўладиган шартсиз рефлексга сигнал бўлади.
Ит ўргатиш жараёнида шартли қўзғатувчилар пайдо бўлиб, узоқдан таъсир этувчи қўзғатувчилар ишлатилади (дистанцион қўзғатувчилар). Уларга буйруқлар, ишоралар, бошқа товушли ва нурли сигналлар ҳамда ҳидлар киради.
Буйруқ аниқ бир сўз товушли қўзғатувчиларга киради. У итни узоқдан бошқаришга ёрдам беради.
Ит ўргатишнинг бошида ит учун шартли рефлекс йўқлигида буйруқ ит учун шартли қўзғатувчилар эмас, балки бефарқ (индифферент) қўзғатувчилар бўлиб туради. Буйруқ товушли қўзғатувчилар бўлиб, итда фақат мўлжаллаш шартсиз рефлексини уйғотади (ит қулоқ солади, бошини буради, қулоғини қимирлатади ва бошқалар), лекин ўргатувчига керакли бошқа ҳаракатлар қилмайди. Шу пайтларда буйруқ фақат индифферент қўзғатувчилар бўлиб қолади.
Фақат белгили шароитларда буйруқ шартли қўзғатувчиларга айланади ва шундагина ит бу буйруқни аниқ ва белгили жавоб амалини қайтаради. Масалан, “ёнимга” буйруғи кўп маротаба айтилиб, ит бўйнидаги тасмасини тортганда ит ўргатувчининг ёнида юришга мажбур бўлгандагина шартли қўзғатувчига айланади. Кейинчалик итнинг бўйнидаги тасмани тортмаса ҳам ит “ёнимга” деган буйруққа бўйсунади. Ўргатувчи бу масалани ит билан махсус машғулотда ўтайди.
Буйруқ бу мураккаб товушли қўзғатувчидир. Ҳар битта товушда учта қисм (элемент) ажратса бўлади:
- товушнинг баландлиги (паст товуш – бас, баланд товуш – тенор)
- товушнинг кучи (қаттиқ, ўртача, кучсиз)
- товушнинг тембри (ҳар битта одамга ўзига хос товуш хусусиятлари)
Ит ўргатувчи битта буйруқни ҳар хил талаффуз билан бериши мумкин. Шунинг учун буйруқлар талаффуз бўйича бўлинади:
оддий (буйруқли) етарли қаттиқ даражада айтилади;
қўрқитувчи (мажбурлайдиган) – кескин, жиддий оҳангда;
мақтовли – эркалатиш оҳангида, сал чўзиб айтилади.
Ўргатиш жараёнида буйруқни ҳар хил талаффузда айтиш катта аҳамиятга эга. Маълумки, итларда таҳлил эшитиш қобилияти ҳаддан ташқари ривожланган, шунинг учун сўзларнинг талаффузи озгина ўзгарса ҳам ит уни сезади. Шунга ҳар хил талаффузга лойиқ итда шартли рефлекс пайдо бўлади ва ўргатувчига узоқдан итни аниқроқ бошқариш учун имкон яратади.
Буйруқлар калта бўлиши шарт, яъни бир неча ҳарфдан иборат бўлиши керак, масалан: “Изла” деб айтилади, “Излаб топ” эмас. Калта буйруқ аниқ ва кескин чиқади ва бу итда шартли рефлекс тезроқ пайдо бўлишига сабаб бўлади. Буйруқ аниқ, тушунарли ва ғайратли чиқиши керак, лекин бўш ва бир оҳангда эмас. Буйруқни бошқариш талаффузи билан итга мурожаат қилиш мумкин эмас, бу ҳолда итда қўрқув пайдо бўлади (пассив – ҳимояланиш рефлекси).
Ишора ит ўргатиш жараёнида кўрадиган қўзғатувчилар, ишора бу белгиланган қўл ҳаракатлари, баъзан ўргатувчининг бутун баданининг ҳаракати ҳисобланади.
Ишора билан итни бошқариш, ит хизмат қилиш вақтида шартли рефлексларни ишора билан уйғотиш учун керак. Ундан ташқари ишора сигнал бўлиб, итга қайси жойни қидиришни кўрсатади, аппортировкани ва бошқа усулларни кўрсатади.
Ишора ва буйруқларни ҳамма мутахассислар бир хил (стандарт) ишлатиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |