Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги тошкент тўҚимачилик ва



Download 1,16 Mb.
bet249/305
Sana19.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#459874
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   305
Bog'liq
УМК МАКРОИҚТИСОДИЁТ 2020 26950 34096

Ер = (YА – VА) / YА.


Бу ерда: Ер - соҳанинг тариф билан ҳақиқий ҳимояланганлик даражаси; YА - божхона тарифи киритилгандан кейинги қўшилган қиймат;
VА - божхона тарифи киритилишидан олдинги қўшилган қиймат.
ЕР = ((3000 + 2250) – 3000) / 3000 =2250 / 3000 = 0,75 ёки 75%
Бу шуни билдирадики, тайёр автомобилларга 40% тариф ва эҳтиёт қисмларга 25% тарифни жорий қилиб, давлат миллий автомобисозликни ҳақиқатда 75% тарифли ҳимояланганлигини таъминлайди.
Протекцианизм сиёсатининг муҳим тамойили ҳам шундаки, давлат тайёр маҳсулотларга божни кўтариш ва ярим тайёр маҳсулотларга эса унинг миқдорини пасайтириш орқали тармоқнинг ҳақиқий ҳимояланганлигини янада оширади.
Агар мамлакатлар божхона иттифоқига бирлашсалар, унда божхона тарифи, барча иштирокчи мамлакатлар учун уларнинг савдо муносабатларида ягона бўлиб қолади. Божхона тарифлари миқдори алоҳида мамлакатлар иқтисодиётида ва жаҳон хўжалигида юз бераётган жараёнлар таъсирида юзага келади. Жаҳонда импортга божхона божларининг пасайиш тенденцияси кузатилмоқда ва у икки томонлама ҳамда кўп томонлама музокаралар асосида мамлакатлар томонидан рағбатлантирилади ва назорат қилинади.
Божхона божларини жорий қилишни қўлловчи фикрларга аксинча бўлган мулоҳазалар ҳам мавжуд. Чунки санаб ўтилган натижаларга бошқа усуллар билан камроқ йўқотишлар ҳисобига ҳам эришса бўлади деган фикрлар ҳам қайсидир даражада асослидир.
Биринчидан, импорт тарифлари истеъмолчилар турмуш даражасининг пасайишига олиб келади.
Иккинчидан, импорт тарифлари киритилиши оқибатида улар воситасида ҳимоя қилинаётган тармоқларда ресурслар самарасиз сарфланади.
Учинчидан, тарифларни киритиш ва улар ставкасини белгилаш масаласида мамлакат имкониятлари халқаро битимлар билан чекланган.


    1. Экспорт субсидиялари. Экспорт божлари ва экспортни ихтиёрий чеклаш


Кўпчилик ҳолларда экспортни давлат томонидан рағбатлантириш тадбири сифатида кўпгина мамлакатларда экспорт субсидиялари қўлланилади. Бунда тажриба - конструкторлик ишлари ва экспортга мўлжалланган ишлаб чиқаришни бевосита молиялаштириш ёки бу мақсадларга давлат бюджетидан имтиёзли кредитлар бериш кўзда тутилади.
Экспорт субсидиялари турли шаклларда қўлланилади. Буларга:

  • экспортёр фирмаларга ёки хорижий шерикларга паст фоизли кредитлар бериш;

  • реклама харажатларини давлат ҳисобидан қоплаш, бозор коньюктураси ҳақида текин ахборот етказиб бериш;

  • фирмаларга ишлаб чиқариш ҳажмидаги экспорт улушига мувофиқ солиқ имтиёзларини бериш;

  • бевосита субсидиялаш киради.

Экспорт субсидияларининг берилиши миллий ишлаб чиқарувчиларининг ташқи бозорда рақобатбардошлигини оширади. Аммо импортёр давлатлар томонидан киритиладиган компенсацион импорт божлари бу ютуқни йўққа чиқариши мумкин. Оқибатда экспортёр давлат бюджети йўқотишга учрайди, импортёр давлат бюджети эса қўшимча даромад кўради. Бу тадбир демпингга қарши кураш кўринишларидан биридир.

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish