Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги тошкент тўҚимачилик ва



Download 1,16 Mb.
bet250/305
Sana19.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#459874
1   ...   246   247   248   249   250   251   252   253   ...   305
Bog'liq
УМК МАКРОИҚТИСОДИЁТ 2020 26950 34096

Демпинга қарши қаратилган божлар жаҳон амалиётида кенг қўлланилиб, ўзида қўшимча импорт божларини акс эттиради. Улар одатда, жаҳон нархларидан ёки импорт қилаётган мамлакат ички нархларидан паст нархлар бўйича, экспорт қилинаётган маҳсулотларга ўрнатилади. Бу божларни белгилаш ҳақидаги қарорни халқаро суд маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва сотувчилар мурожаатидан сўнг чиқаради ҳамда унинг миқдорини ва тўлаш тартибини белгилайди. Масалан, демпингга қарши божлар ўз валюта ресурсларини тўлдириш мақсадида жаҳон бозорига хом ашё ресурсларини экспорт қилишни кўпайтирган собиқ иттифоқдош республикаларга нисбатан фаол қўлланилмоқда.
Экспортга тарифлар ёки экспорт божлари киритилишининг оқибати импорт божлари киритилиши оқибатининг айнан аксидир. Экспорт божлари киритишиши шароитида маҳсулотлар ички баҳоси уларнинг ташқи баҳосидан пасаяди. Бундай вазиятларда ички истеъмол ўсади, ишлаб чиқариш ва экспорт камаяди. Экспортга божларни жорий қилиш
натижасида миллий ишлаб чиқарувчиларда йўқотишга дуч бўладилар. Танқи бозордаги баҳоларга нисбатан ички баҳонинг камайишидан истеъмолчилар ютуққа эришса, давлат эса даромадга эга бўлади.
Ихтиёрий равишда экспортни чеклаш экспорт квоталарининг бир тури бўлиб, хориж мамлакатларининг айрим мамлакатларга “ихтиёрий” экспорт миқдорларини чеклашдан иборат.
Бу ерда «ихтиёрий сўзи» шартли характерга эга. Чунки, экспорт қилаётган мамлакат савдо сиёсатида ўз ҳамкорлари томонидан бирорта нохушликка дуч келмаслиги учун экспорт миқдорини чеклайди.
Ихтиёрий равишда экспортни чеклаш икки хил хусусиятга эга:

  1. Ихтиёрий равишда экспортни чеклаш миллий истеъмолчилар учун тариф ва квоталарни белгилашга нисбатан анча сезиларсиз. Шунинг учун истеъмолчилар уларни эътиборсиз қабул қиладилар ва ҳукуматга норозилик билдирмайдилар.

  2. Ихтиёрий равишда экспортни чеклаш шароитида хориж истеъмолчилари улар сотиб олаётган экспорт маҳсулотига юқорироқ нарх белгилашлари мумкин.

Шундай қилиб, хорижликлар ихтиёрий равишда экспортни чеклаш шароитида экспортёр кўрган йўқотишларни нархларни ошириш ҳисобига қоплашади.
Савдо сиёсатини амалга оширишнинг кўриб ўтилган усулларининг ҳар бири ижобий жиҳатлари билан бирга салбий оқибатларга ҳам эга. Мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардошлиги даражаси кучайиб боргани сари ташқи савдо либераллаштириб борилади. Мамлакатнинг халқаро савдо ташкилотларига аъзо бўлиши бу жараёнининг қонуний натижаларидан биридир. Ташқи савдони эркинлаштирилиши иқтисодиётда бозор муносабатларини янада ривожлантиришга олиб келади.
Милий ишлаб чиқарувчиларни хорижий фирмалар рақобатидан ҳимоя қилишнинг муқобил усули уларга бевосита субсидия бериш ҳисобланади.
Ишлаб чиқариш субсидиясининг тарифлардан афзаллиги шундан иборатки, у бир томондан, миллий ишлаб чиқаришни S0 дан S1 гача ўсишини таъминласа (31 - чизма), иккинчи томондан, истеъмолнинг мутлақ камайишига олиб келмайди. Чунки, ички нархлар жаҳон нархларидан қимматлашмайди.
Субсидия шароитида ишлаб чиқарувчилар учун ички нархлар даражаси Pd, жаҳон нархлари Pw даражасига тенг. Шунинг учун, ҳақиқий истеъмол ҳажми D0 га тенг. Тариф киритилган шароитда эса у D1 гача камайган бўлур эди. Мамлакат фаровонлигидаги мутлақ йўқотиш эса «b» соҳасидангина иборат бўлади. Айни пайтда ишлаб чиқаришга берилган бевосита субсидиялар ишлаб чиқариш харажатларининг самарали тақсимланишини кафолатламайди, чунки айнан қайси тармоқни халқаро рақобатдан ҳимоя қилишни билиш қийин бўлади. Субсидияларни жорий қилгандан сўнг уларни бекор қилиш қийин бўлади, рақобат муҳити йўқолади ҳамда бу харажатларни молиялаштириш муаммоси кучайиб бораверади. Шунинг учун иқтисодиётни тартибга солиш, бандлик даражасини ошириш ва ялпи талабни қондириш мақсадида фискал ва пул-кредит сиёсатлари қўлланилади.
Ушбу сиёсатларни қўллашдан асосий мақсад мамлакат ишлаб чиқаришини халқаро рақобатдан ҳимоя қилиш, ишсизлик даражасини энг паст ҳолатга келтириш ва халқ фаровонлигини оширишдан иборат.
P

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   246   247   248   249   250   251   252   253   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish