ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУСТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ТЎҚИМАЧИЛИК ВА ЕНГИЛ САНОАТ ИНСТИТУТИ
“ МАКРОИҚТИСОДИЁТ”
фанидан
Ресурсларга
ЎҚУВ-УСЛУБИЙ МАЖМУА
Пул даромадлари (иш
харажатлар
Ресурслар бозори
ҳақи, рента, фоиз, фойда)
Ресурслар Ер, меҳнат,
капитал
Фирмалар
Уй хўжалиги
Товар ва
Товарлар ва хизматлар бозори
хизматлар
Товар ва
хизматлар
Даромадлар
Истеъмол харажатлар
Билим соҳаси:
|
200000
|
- Ижтимоий фанлар, иқтисод ва ҳуқуқ
|
Таълим соҳаси:
|
230000
|
- Иқтисод
|
Таълим йўналиши:
|
5231900
|
- Корпоратив бошқарув
|
Тошкент-2020
Фаннинг ўқув дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Ўқув-услубий бирлашмалари фаолиятини Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 2019 йил « »_ даги
«_ » - сонли мажлис баёни билан маъқулланган.
Фаннинг ўқув дастури Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида ишлаб чиқилди.
Тузувчи:
1. А.А. Олимов – ТТЕСИ «Корпоратив бошқарув» катта ўқитувчиси
Тақризчилар:
1.
|
Н.М. Махмудов
|
– ТДИУ, «Макроиқтисодиёт» кафедрасипрофессори,
иқтисодфанларидоктори.
|
2.
|
Х.М.Мавлянбердиева
|
– ТТЕСИ, «Корпоративбошқарув» кафедраси доценти,
иқтисод фанлари номзоди.
|
Фаннинг ўқув дастури Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти Ўқув-услубий кенгашида тавсия қилинган (2019 йил « »__ даги « » – баённома)
ЎҚУВ-УСЛУБИЙ МАЖМУА МУНДАРИЖАСИ
Мундарижа……………………………………………………………………….............
|
Маърузалар матни…………………………………………………………………........
|
Амалий машғулот мавзулари………………………....………………...………….........
|
Умумий назорат саволлари…………………………………………..…………........ ....
|
Мустақил таълим мавзулари………..…………………………………………..............
|
Глоссарий……………………………………………………………...………….............
|
Адабиётлар рўйхати……………………………………………………………..............
| 1-Мавзу. «Макроиқтисодиёт» фанига кириш
“Макроиқтисодиёт” фанининг шаклланиши тарихи, предмети ва объекти.
Макроиқтисодиёт фанининг тадқиқот усуллари.
“Ресурслар- товарлар ва хизматлар” ҳамда “даромадлар –харажатлар”нинг доиравий оқими модели.
“Макроиқтисодиёт” фанининг шаклланиши тарихи, предмети ва объекти
Макроиқтисодиёт атамаси кундалик фойдаланишга нисбатан яқиндагина киритилган бўлсада макроиқтисодий таҳлил элиментлари иқтисодиёт фани билан деярли бирга пайдо бўлди. Мамлакат иқтисодиёти ривожланишини яхлит бир жараён сифатида тадқиқ қилиш, унга турли элиментларининг ўзаро боғлиқлиги ва ўзаро таъсири хос бўлган тизим сифатида ёндошиш дастлаб Ф. Кенэ асарларида учрайди. Франция қироли Людовик XV саройи врачи Ф.Кенэ 1758 йилда, миллий маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни пул оқимларининг доиравий айланиши сифатида тасвирланган “Кенэ жадвали” ни тузишда илк бор макроиқтисодий таҳлил элиментларини қўллади.
Макроиқтисодий таҳлилнинг тамал тошлари, шунингдек, Ж.Б.Сэй, Л.Вальрас, В.Парето ва бошқа олимлар томонидан ХIХ асрданоқ қўйилган эди деб таъкидлаш мумкин. Кейинчалик, К.Маркс ўзининг жами ижтимоий маҳсулот(ЖИМ)ни такрор ишлаб чиқариш схемаси, В.Леоньтев эса ўзининг тармоқлараро баланси билан макроиқтисодиётни иқтисодий назариянинг алоҳида бўлими сифатида ажралиб чиқиши учун мустаҳкам асос яратишди. Джон Мейнард Кейнс (1883- 1946) эса ўзининг “Иш билан бандлилик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси”(1936 йил) асари билан бу жараённи мантиқий якунига етказди. Шу сабабли ҳам Ж.М. Кейнс макроиқтисодиёт фанининг асосчиси сифатида тан олинади.
Шундай қилиб, макроиқтисодиёт ўз предмети ва тадқиқот усулларига кўра мустақил фан сифатида ХХ асрнинг ўрталарига келиб шаклланиб бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |