Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги тошкент тўҚимачилик ва


Агрегатлаш, яъни бир қанча иқтисодий кўрсаткичлар ва категорияларни



Download 1,16 Mb.
bet4/305
Sana19.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#459874
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   305
Bog'liq
УМК МАКРОИҚТИСОДИЁТ 2020 26950 34096

Агрегатлаш, яъни бир қанча иқтисодий кўрсаткичлар ва категорияларни ягона макроиқтисодий кўрсаткич ёки категорияга умумлаштириш орқали миллий иқтисодиётдаги макроиқтисодий жараёнларни тадқиқ қилиш имконияти юзага келади. Агрегат кўрсаткичлар ёрдамида минглаб алоҳида бозорларни мамлакатнинг ягона бозори сифатида кўриб чиқиш мумкин бўлади. Макроиқтисодий таҳлил жараёнида алоҳида товарлар ва хизматларнинг баҳоси, уларга бўлган талаб ва уларни таклиф этиш ҳажмлари кўрсаткичлари эмас, балки агрегат кўрсаткичлар ҳисобланган баҳоларнинг ўртача даражаси, ялпи талаб ва ялпи таклиф кўрсаткичларидан фойдаланилади. Давлат облигациялари бўйча фоиз ставкалари, Марказий банкнинг ҳисоб ставкаси, тижорат банкларининг кредитлар учун белгилаган фоиз ставкалари каби капитал учун тўлов ставкалари умумлаштирилиб уларнингт ўртача миқдори бозор фоиз ставкаси деб юритилади ва макроиқтисодий таҳлил жараёнида бу агрегат кўрсаткичдан фойдаланилади.
Макроиқтисодий таҳлилда асосий тадқиқот усули макроиқтисодий жараёнларни агрегат кўрсаткичлардан фойдаланган ҳолда иқтисодий математик моделлаштиришдир.
Макроиқтисодий моделлар иқтисодий кўрсаткичлар ва жараёнлар ўртасидаги миқдорий, сабаб-оқибат боғланишларини математик формула, график ва чизмалар кўринишида ифодалайди.
Бунга ялпи талаб-ялпи таклиф (AD-AS) моделини, Кейнс хочини, Филлипс эгри чизиғини, IS-LM моделини, иқтисодий ўсишнинг Домар, Харрод ва Солоу моделларини келтириш мумкин. Бу моделларни бир вақтнинг ўзида ҳам график кўринишда, ҳам алгебраик формула кўринишида тасвирлаш мумкин . Алгебраик формулалар каби макроиқтисодий моделлар ўам икки, уч ёки бундан кўп ўзгарувчили бўлиши мумкин.
AD-AS моделида ялпи талаб ва ялпи таклиф ҳажмларининг баҳоларнинг умумий даражаси динамикаси таъсирида ўзгариши ва макроиқтисодий мувозанатга эришиш механизми ўрганилса, Филлипс эгри чизиғи ёрдамида ишсизлик ва инфляция кўрсаткичлари ўртасидаги боғлиқлик тадқиқ қилинади.
Юқорида санаб ўтилган моделлар барча мамлакатлар иқтисодиётини таҳлил қилишда қўлланаверади. Аммо уларда келтирилган эмпирик коэффицентлар, турли иқтисодий кўрсаткичларнинг ўзаро боғлиқлиги хусусияти бир мамлакатда иккинчисидан фарқ қилиши мумкин. Ҳар қандай макроиқтисодий моделда, у қанчалик содда ёки мураккаб бўлмасин, маълум даражада мавҳумликка йўл қўйилади. Масалан, макроиқтисодий таҳлил давомида миллий иқтисодиёт баъзан ёпиқ иқтисодий тизим, яъни ташқи иқтисодий алоқалари мавжуд бўлмаган
ёпиқ иқтисодиёт” деб қаралади. Амалдва эса барча мамлакатлар ташҳи дунё билан иқтисодий алоқаларга эга, яъни “очиқ иқтисодиёт”га эга. Ҳеч бир модел иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар ўртасидаги боғлиқликларни тўла-тўкис қамраб олмайди. Шунга қарамасдан макроиқтисодий моделлардан фойдаланиш энг муҳим иқтисодий қонуниятларни аниқлаш, қабул қилинадиган турли иқтисодий қарорларнинг олиниши мумкин бўлган кўп вариантли натижаларини олдиндан аниқлаб олиш, макроиқтисодий сиёсатнинг турли йўналишларини мувофиқлаштириш имконини беради.
Макроиқтисодий моделларда ташқаридан белгиланадиган, яъни моделда тайёр катталик сифатида қабул қилинадиган экзоген ўзгарувчилар ҳамда моделни ечиш натижасида топиладиган ички-эндоген ўзгарувчилар фарқланади. Бир моделда экзоген ҳисобланган ўзгарувчи (кўрсаткич) иккинчи модел учун эндоген ҳисобланиши мумкин.
Тарихда маълум бўлган биринчи макроиқтисодий модел мавзунинг биринчи саволида қайд этилган “ Кенэ жадвали” ҳисобланади. Бу моделда
Ф.Кенэ миллий иқтисодиёт амал қилиши уч синфнинг- 5 млрд. франк қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи деҳқонлар, жами 2 млрд. франк турадиган буюмлар ясашадиган ҳунармандлар ва 2 млрд. франк рента олишадиган ер эгаларининг ўзаро алоқалари сифатида тасвирлайди. Кенэ моделига кўра ер эгалари олган 2 млрд. франк ер рентасининг 1 млрд. франкини қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олишга, қолган 1 млрд. франкини эса ҳунармандчилик буюмларини сотиб олишга сарфлайдилар.
Ҳунармандлар деҳқонларга 1 млрд. франклик буюмларини сотадилар ва деҳқонлардан ўзлари эга бўлган 2 млрд. франкнинг 1 млрд. франкига озиқ овқат маҳсулотлари, қолган 1 млрд. франкига эса ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун хом-ашё сотиб оладилар.

1-Чизма. Ф.Кенэнинг пул оқимларининг доиравий айланиш модели. (Келтирилган рақамлар ўлчами млрд.франк)


Деҳқонлар ер эгаларига 1 млрд. франклик қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотадилар ва қолган 2 млрд. франклик маҳсулотни истеъмол ва ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ўзларида қолдирадилар. Жами олинган 3 млрд. франклик даромаднинг 1 млрд. франки деҳқонлар томонидан ҳунармандчилик буюмлари сотиб олишга, яна 2 млрд. франки эса ер рентаси тўлашга сарфланади. Шундай қилиб макроиқтисодий бозорларнинг баланслашиши рўй беради. Макроиқтисодий кўрсаткичлар экзоген ва эндоген ўзгарувчиларга гуруҳланибгина қолмасдан заҳираларни тавсифловчи ва оқимларни тавсифловчи ўзгарувчиларга ажратилади. Биринчи гуруҳ кўрсаткичлар тадқиқот объектининг маълум санадаги ҳолатини тавсифлайди. Буларга капитал билан қуролланганлик даражаси, ишсизлик даражаси, давлат қарзи каби кўрсаткичлар мисол бўлади. Иккинчи гуруҳ кўрсаткичлар маълум давр оралиғида иқтисодий жараёнларнинг кечишини тавсифлайди. Буларга йил давомида ишлаб чиқилган ЯИМ ҳажми, истеъмол ва инвестиция харажатлари миқдори, инфляция суръати каби каби кўрсаткичлар мисол бўлади. Оқимлар маълум давр мобайнида заҳираларнинг ўзгаришини келтириб чиқаради. Масалан йил
давомида қилинган инвестициялар иқтисодиётда тўпланган капитал ҳажми, ўз навбатида эса меҳнатни капитал билан қуролланганлиги даражасининг ҳам ошишига олиб келади.



    1. Download 1,16 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish