Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги тошкент тўҚимачилик ва


Ишлаб чиқарувчиларга субсидияларива импортни квоталар орқали тартибга солиш



Download 1,16 Mb.
bet248/305
Sana19.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#459874
1   ...   244   245   246   247   248   249   250   251   ...   305
Bog'liq
УМК МАКРОИҚТИСОДИЁТ 2020 26950 34096

Ишлаб чиқарувчиларга субсидияларива импортни квоталар орқали тартибга солиш


Милий ишлаб чиқарувчиларни хорижий фирмалар рақобатидан ҳимоя қилишнинг муқобил усули уларга бевосита субсидия бериш ҳисобланади.
Ишлаб чиқариш субсидиясининг тарифлардан афзаллиги шундан иборатки, у бир томондан, миллий ишлаб чиқаришни ўсишини таъминласа, иккинчи томондан, истеъмолнинг мутлақ камайишига олиб келмайди. Чунки, ички нархлар жаҳон нархларидан қимматлашмайди.
Аммо субсидияларни жорий қилгандан сўнг уларни бекор қилиш қийин бўлади, рақобат муҳити йўқолади ҳамда бу харажатларни молиялаштириш муаммоси кучайиб бораверади
Жаҳон амалиётида ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишнинг билвосита усулларига қараганда бевосита услларидан кенгроқ фойдаланилади. Бевосита усуллар мазмунига кўра, иқтисодий, маъмурий, меъёрий - ҳуқуқий кўринишга эга бўлиши мумкин.
Лицензиялаш ва квоталаш иқтисодий характердаги бевосита усуллар ичида кенг тарқалгани ҳисобланади.
Лицензиялаш – бу, ташқи иқтисодий операцияларни амалга оширишга давлат ташкилотларидан рухсат олишнинг маълум тартибидир.
Лицениялар бериш ҳуқуқига Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги бошқарув ташкилотлари эга: Вазирлар Маҳкамаси, Молия, Адлия, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими вазирликлари, шунингдек, Марказий банк.
Лицензиялаш билан бир қаторда жаҳон амалиётида маҳсулотларни, шунингдек, ишчи кучи экспорт ва импортини чегаралаш мақсадида квоталаш кенг қўлланилади.
Бу усулнинг моҳияти шундан иборатки, унда ваколатли давлат ёки халқаро ташкилот алоҳида маҳсулотлар, хизматлар, мамлакатлар ва мамлакатлар гуруҳи бўйича маълум даврга экспорт ва импортга миқдорий ёки қиймат чегараларини белгилайди. Давлат томонидан тартибга солиш тадбири сифатида квоталаш тўлов балансларини ички бозорда талаб ва таклифни баланслаштириш учун музокараларда ўзаро келишувга эришиш учун қўлланилади. Ўзбекистонда квоталаш халқ истеъмоли молларини ва стратегик хом ашёнинг муҳим турларини олиб чиқишни чегаралаш усули сифатида қўлланилмоқда.
Квоталаш фақат маҳсулот оқимларинигина эмас, балки ишчи кучи оқимларини тартибга солишда ҳам қўлланилади. Кўпгина ривожланган мамлакатлар ички меҳнат бозорини ҳимоялаш мақсадида хориждан ишчи кучи импортига квоталар ўрнатади.
Импорт квоталари эркин рақобат шароитига кўпроқ мос келади. Тарифларга нисбатан квоталарни жорий қилишдан кўриладиган фаровонликдаги йўқотишлар икки ҳолатда катта бўлади. Биринчидан, квоталар маҳсулотлар импорт қилаётган миллий ишлаб чиқарувчилар ёки хорижий фирмалар монопол ҳукумронлиги даражасини оширса. Иккинчидан, импортга лицензиялар самарасиз жойлаштирилса.
Божхона тарифларини киртишни ёқловчи мутахассислар фикрига кўра импорт тарифлари:

  • мамлакат мудофаа саноатини ҳимоя қилиш имконини беради;

  • мамлакатда бандлилик даражаси ўсишини таъминлайди ва ялпи талабни рағбатлантиради, импортнинг нисбатан чекланиши натижасида соф экспорт ўсади ва жорий операциялар бўйича тўлов баланси холати яхшиланади;

  • миллий иқтисодиётдаги янги тармоқларни ҳимоя қилиш учун зарур;

  • давлат бюджети даромадларини тўлдириш манбаи бўлиб хизмат қилади;

  • миллий ишлаб чиқарувчиларни демпинг кўринишидаги чет эл рақобатидан ҳимоя қилади;

  • иқтисодиёт тузилишини қайта қуришни бошқариш воситаси ҳисобланади ва улар ёрдамида мамлакат иқтисодиётидаги илғор силжишлар рағбатлантирилади ва ҳ.к.

Миллий иқтисодиётнинг тикланиши шароитида кўпгина давлатлар ўз ишлаб чиқарувчиларини чет эл рақобатидан ҳимоя қилиш мақсадида протекционизм сиёсатини қўллайдилар. Акс ҳолда, маҳаллий корхоналар «синиши» жамиятда ишсизлик хавфини туғдиради.
Мамлакатларда таъриф механизми орқали ташқи савдо сиёсатини юритиш, биринчи навбатда ушбу мамлакатнинг асосий тармоқлари ва янги ишлаб чиқариш соҳаларининг ҳимояланганлигига таъсир қилади. Ўзбекистонда автомобилсозлик янги ва истиқболли соҳа (тармоқ) ҳисобланади ва табиийки, тарифли ҳимояга муҳтож. Тармоқни тарифли ҳимояланишининг ҳақиқий даражасини қуйидаги мисолда кўриб чиқамиз. Масалан, Ўзбекистонда янги машиналар учун импорт божи 40 фоизни ташкил қилсин. Ушбу машинани ишлаб чиқариш учун зарур бўладиган эҳтиёт қисмлар асосан четдан келтирилсин ва унга импорт божи 25 фоиз миқдорида ўрнатилсин. Бир дона машинанинг нархи 10000 АҚШ долларига тенг бўлса, яъни битта автомобиль учун зарур бўлган эҳтиёт қисмларининг нархи 7000 доллар, қўшилган қиймат эса 3000 долларни ташкил этсин.
Автомобиль импортига 40 фоиз тариф белгиланганлиги учун ҳар бир автомобиль нархи 4000 долларга ўсиб, тариф билан бирга 14000 долларни ташкил этади. Эҳтиёт қисмлар импортига 25 фоизли тариф киритилиши уларга қилинадиган харажатларни 1750 долларга ошириб 8750 долларга етказади. Оқибатда маҳсулот бирлигига эҳтиёт қисмлар харажати 1750 долларга ошди. Қўшилган қиймат эса 2250 долларга (4000 - 1750 қ 2250) ўсди. Шундай қилиб, тариф киритилгандан сўнг маҳсулот бирлигига тўғри келадиган қўшилган қиймат 5250 долларни (3000 Қ 2250 қ 5250) ташкил этди.
Энди эса соҳа (тармоқ)нинг самарали ҳимояси формуласидан фойдаланамиз.

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   244   245   246   247   248   249   250   251   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish