Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
«Тил тарихи» фанини ўзлаштиришда ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни татбиқ қилиш муҳим аҳамиятга сифатида ўзлаштириш учун берилади. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, техник воситалардан фойдаланилади. Маъруза, амалий ва лаборатория машғулотлари эгадир. Дастурда кўрсатилган мавзулар маъруза, амалий машғулот, семинар машғулотлари шаклида олиб борилади, шунингдек, фаннинг долзарб масалалари талабаларга мустақил таълим замонавий педагогик технологиянинг “Кластер”, “Бумеранг”, “Кейс-стади”, “Матбуот конференцияси” сингари методлари орқали ҳамда слайдлар, мультимедиа намойишлари билан ўтказилади.
Асосий қисм
Фаннинг назарий машғулотлари мазмуни
“Тил тарихи ” курси ўз ичига “Қадимги туркий тил”, “Эски ўзбек тили ва ёзуви”, “Ўзбек тилининг тарихий грамматикаси” ва “ Адабий тил тарихи” фанларини қамраб олади. Бу фан таркибидаги “ Адабий тил тарихи” курси юқорида санаб ўтилган курсларни илмий-назарий жиҳатдан умумлаштиради.
Бунда туркий тиллар, жумладан, ўзбек тилининг бир неча юз йиллик шаклланиш ва тараққий этиш динамикаси даврлар оша етиб келган қўлёзма манбалар ва уларнинг мавжуд нашрларидаги фактик материалларга суянган ҳолда очиб берилади.
“Тил тарихи” курси турли даврларда яратилган ёзма ёдгорликларни илмий-назарий жиҳатдан тушунтиришда қадимги туркий тил (VII-X), эски туркий тил(XI-XIV) ва эски ўзбек адабий тилининг (XV-XIX) тараққиёт босқичларида содир бўлган фонетик-фонологик, морфем-морфологик, лексик-семантик, синтактик ҳодисаларни диққат марказида тутади.
Қадимги туркий тил, эски туркий тил даврида яратилган ёдгорликлар, хусусан, XI-XIV асрлар Ўрта Осиё ва Олтин Ўрда адабий муҳити ёдгорликларининг эски ўзбек адабий тилига муносабати масалалари қиёсий аспектда изоҳланади, тушунтирилади.
Қадимги туркий тил
Қадимги туркий тилнинг даврлари; эрамизгача, эрамизнинг I-V ва VI-X асрлардаги ижтимоий-маданий ҳаёт. Бу давр ҳақидаги қарашлар. Олтой тиллари оиласи ҳақида тушунча. Турк ва мўғул тилларининг алоҳида ажралиб чиқиши. Туркий тиллар тарихида хун даври. Қадимги турк даврининг вужудга келиши.
Қадимги туркий-рун битиклари ва уйғур ёзуви ёдномалари. Бу ёдгорликларнинг туркий халқларга хос эканлиги. Тош битикларнинг топилиши. Рун ёзуви ёдгорликлари юзасидан дастлабки тадқиқотлар ва у билан боғлиқ илмий-тарихий маълумотлар. Рун битикларини кашф этиш ва уларни илмий муомалага олиб киришда рус ва Ғарбий Европа олимларининг роли.
Ўрхун-Энасой битикларининг кашф этилиши, махсус тадқиқ қилиниши. Талас битикларининг топилиши ва ўрганилиши. Тош битикларнинг Ўрхун-Энасой, дулбаржин каби номлар билан аталиш сабаблари. Ўрхун-Энасой ёзуви ҳақида тарихий маълумотлар. Ўрхун-Энасой ёзуви алифбоси, унинг ёзилиш қоидаси.
Уйғур ёзуви тарихи ҳақида назарий маълумот. Бу ёзув битиклари муайян қисмининг қадимги туркий тил даврига оид эмаслиги. Уйғур ёзуви ёдгорликларининг X асрдан кейин ҳам мавжудлиги, яъни уларнинг XVII асрга қадар қўлланишда қолганлиги, уйғур ёзуви ҳақидаги илмий-тарихий маълумотлар; уйғур ёзувининг “турк ёзуви” деб номланиш сабаблари; уйғур ёзуви ёдгорликлари; уйғур ёзуви алифбоси; шакллари, ёзилиш тартиби.
Фонетика. Унли товушлар тизими, қадимги туркий тилда унли фонемаларнинг бир-биридан фарқланиши, таснифи. Ундош товушлар таснифи, қадимги туркий тилда сингармонизм ҳодисаси.
Лексика. Қадимги туркий тилда лексик бирликлар; ёдгорликларнинг луғат таркиби; турли соҳаларга оид сўз ва терминлар; ўз ва ўзлашган қатлам.
Морфология. Қадимги туркий тилнинг морфологик структураси; сўзларнинг ясалиши, ўзак ва қўшимчалар; қўшимчаларнинг турлари. Сўз туркумлари. Морфологик структура ҳақидаги туркологларнинг қарашлари.
Синтаксис. Қадимги туркий тилда гап қурилиши, сўз бирикмалари; туркий изофа. Гап турлари. Содда гап турлари; қўшма гапларнинг паратаксис ва гипотаксис конструкцияси кўринишлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |