Семинар машғулотларини ташкил этиш бўйича
кўрсатма ва тавсиялар
Семинар машғулотлари талабаларни ўзбек тили тарихига оид маълумотлар билан мустақил танишишга, уларни тил тарихи нуқтаи назаридан таҳлил ва талқин этишга йўналтиради. Талабалар эгаллаган билимларини дарс чоғида мунозара ёки маъруза шаклида ҳимоя қилади. Семинар машғулотларида талабалар қадимги туркий тил лексикаси, қадимги туркий тилнинг луғат бойлиги, сўз ясалиш тизими ҳақида амалий кўникма ва малака ҳосил қиладилар.
Семинар машғулотлари учун тавсия этиладиган мавзулар:
Қадимги туркий тил лексикаси устида ишлаш.
Битиктошлардан бирини танлаб, талаба қизиққан соҳага оид сўзларни тўплаш.
Бирор кичик матнни фонетик таҳлил қилиш.
Муайян кичик матнни грамматик жиҳатдан таҳлил қилиш.
Матндан от туркумига оид сўзларни топиш ва таҳлил қилиш.
Битиктошлардан бирини танлаб, киши номлари (антропоним) ва жой номлари (топоним)га оид сўзларни тўплаш.
Араб хат турлари устида ишлаш.
Қўлёзмаларни ўқиш ва унинг устида ёзув машқи ўтказиш.
Ислоҳ қилинган ёзув намуналарини ўқиш, кўчириб ёзиш.
Унлилар ҳамда ундошлар тизими, уларга хос хусусиятлар.
Отларда эгалик категориси.
Отларда кўплик категориси.
Отларда келишик категориси.
Сифатларнинг характерига кўра турлари.
Сон туркуми парадигмаси.
Феълнинг грамматик – функционал шакллари.
Сўз ясалиши. Аффиксация ва композиция.
Тарихий синтаксисга хос жиҳатлар.
Сўз бирикмалари ва уларнинг турлари.
Гапда бош бўлакларнинг ифодаланиши.
Гапнинг иккинчи даражали бўлаклари ва уларнинг ифодаланиши.
XI- XII асрларда яратилган ёзма манбалар тилидаги фонетик, лексик, грамматик тизимнинг ўзига хослиги.
Маҳмуд Кошғарийнинг “Девони луғотит турк” асари ва туркий тилларни қиёсий ўрганиш методи.
“Қутадғу билиг”, “Ҳибатул-ҳақойиқ” ва «Девони ҳикмат” асарларининг тил хусусиятлари ва илмий ўрганилиши.
«Муҳаббатнома”, “Гулистон бит-туркий”, “Қиссаси Рабғузий”, “Нахжул-фародис”, “Хусрав ва Ширин” каби асарларда қадимги китобий тил ҳамда “ўғуз-қипчоқ” унсурларининг акс этиши.
Алишер Навоий асарлари тили ва услуби, унинг давр адабий муҳитига таъсири.
“Бобурнома” нинг тили ва услуби, унда турли соҳаларга оид сўзларнинг ишлатилиши.
Араб, форс-тожик ва рус тилларининг ўзбек тилига таъсири масаласи.
XIX аср охири – XX аср бошларидаги рус туркологларининг туркий тилларга оид таснифлари.
XIX асрнинг иккинчи ярми- ХХ аср бошларида миллий тил тушунчаси.
Изоҳ: Мазкур рўйхатдаги мавзулардан семинар машғулотлари учун ажратилган соатлар ҳажмига мос ҳолда фойдаланиш тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |