Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet170/189
Sana06.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#745070
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   189
Bog'liq
Q.x.iqtisodiyoti darslik Murtazayev

Дифференциал рента II
– Дифференциал рента IIишлаб чиқаришни 
интенсивлаштириш жараёнида ер участкаларига қўшимча маблағ сарфлаш 
ҳисобига олинади. Ер участкасига сарфланган бир хил миқдордаги харажатлар 
турли хил қайтимга (самарадорликка) эга бўлиши мумкин. Маълумки, қишлоқ 
хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ижтимоий баҳоси, анча кам 
унумли харажатлардан олинадиган маҳсулот ишлаб чиқариш баҳоси билан 
аниқланади, анча унумли харажатлар одатдаги ўртача фойда нормасини ва 
яна ортиқча фойда - дифференциал рента II ни келтиради.
Дифференциал рента II, қўшимча маблағ ҳисобига ташкил топадиган, 
ишлаб чиқаришнинг индивидуал ва ижтимоий баҳоси ўртасидаги фарқга тенг.
Дифференциал соф даромад(ДСД)
- нисбатан яхши ерлардан олинган 
ортиқча қўшимча маҳсулотнинг қийматини акс эттирадиган; соф даромаднинг 
бир қисми. Дифференциал рента I ва II ларни ўз ичига олувчи ДСД, бир 
вақтнинг ўзида ернинг сифати ва деҳқончиликни интенсивлаштириш
даромадни ҳисобга олган ҳолда ердан фойдаланиш иқтисодий самарасининг
умумий миқдорини акс эттиради. 
ЕЕрнинг бозор баҳоси
- ер участкаларининг талаб ва таклифи миқдорига 
боғлиқ ҳолда, яъни олди-сотди жараёнида вужудга келади. Ер участкасининг 
эгаси нормал шароитда ерини сотади, қайсики, агар ерни сотишдан олинадиган 
маблағ банкка қўйилганда фоиз шаклида келтирадиган даромад, шу ерни 
ижарага берганда олинадиган рентадан кам бўлмаган ҳолда. Ернинг баҳоси 
бошқача қилиб айтганда – капиталлашган йиллик ер рентасидир.
Қишлоқ хўжалигида ернинг баҳоси, ер солиғи ва ижара ҳақининг иқтисодий 
асоси ва ерга бўлган мулк ҳуқуқини рўёбга чиқаришнинг иқтисодий шакли, ер 
эгалари 
ўзлаштирадиган 
даромад 
сифатида 
юзага 
чиқадиган 
ер 
рентасиҳисобланади.
Ерларнинг иқтисодий баҳоси
-унинг қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш 
воситаси сифатида қийматини характерлайди.Тупроқ бонитировкасидан фарқли 
ўлароқ, бу ерда ер табиат маҳсули эмас балки, хўжалик юритиш иқтисодий 


353 
шароити билан тўхтовсиз боғланган ишлаб чиқариш воситаси сифатида 
бахоланади.Унинг асосида табиий ва ишлаб чиқаришнинг иқтисодий 
шароитларидан келиб чиқадиган ернинг сифати (иқтисодий унумдорлиги)даги 
фарқлар ётади. 
Иқтисодий баҳолашда нафақат тупроқнинг сифат характериситкаси 
(бонитети), балки, 100 га.га тўғри келган ходимлар сони, 1 га.га тўғри келган 
куч берувчи ва ишчи машиналар, ўғитларни қўллаш, вегетация даврида намлик 
миқдори (количество осадков) ва бошқалар каби кўрсаткичлар ҳисобга олинади. 
Баҳолаш қишлоқ хўжалик экинларининг ҳақиқий ҳосилдорлиги ва уларни 
ишлаб чиқариш харажатлари ҳақида узоқ муддатли (5 йилдан кам бўлмаган) 
ялпи маълумотлар асосида ўтказилади ва тупроқ бонитети сингари балларда 
ифодаланади. 
Ерни иқтисодий баҳолаш икки аспектда амалга оширилади.
1.Ишлаб чиқариш воситаси сифатида ерни умумий иқтисодий баҳолаш. 
2.Алоҳида қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш самарадорлиги бўйича 
қисман баҳолаш. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish