ўрганиш хусусиятлари
Бозор иқтисодиёти қонунлари, механизмлари ва категориялари
талабларини ҳамда маданий қишлоқ хўжалиги экинларининг ботаник,
агротехник ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олиб улар қуйидаги
туркумлар бўйича ҳисоб-китоб қилинади ва ривожланиш натижалари
баҳоланади:
272
1. Бошоқли ва дуккакли дон экинлари маҳсулотлари;
2. Техника экинлари маҳсулотлари;
3. Картошка экини маҳсулотлари;
4. Сабзавот экинлари маҳсулотлари;
5. Полиз экинлари маҳсулотлари;
6. Чорва озуқалари ва экинлари маҳсулотлари;
7. Мевали дов-дарахтлар маҳсулотлари;
8. Токзорлар маҳсулотлари;
9. Пиллачилик, тут дарахтлари маҳсулотлари;
10.Гулзорлар маҳсулотлари;
11.Ихота дарахтлар ва ўрмонзорлар маҳсулотлари;
12.Табиий пичанзорлар ва яйловлар маҳсулотлари ва бошқалар.
Юқорида келтирилган маданий экинлар ўз навбатида кичик
гуруҳларга бўлинади. Масалан, дон экинлари озиқ-овқатга, ем-хашакка ва
бошқа мақсадларга фойдаланилиши бўйича, техника экинлари – тола,
шакар, ёғ берувчи ва бошқа турларга бўлиниб ҳисоб-китоб қилинади,
охирги натижалари баҳоланади.
Маданий
ўсимликлар
майда
гуруҳларининг
ўзига
хос
хусусиятларини ҳар томонлар ҳисобга олиб, уларнинг натура ва қиймат
шаклидаги иқтисодий самарадорлигини оширишнинг назарий ва амалий
кўрсаткичлар тизими яратилган. Уларга қуйидагилар киради:
1.Ерни экишга тайёрлаш, экинларни эки шва парвариш қилиш,
ҳосилни йиғиб олиш усуллари.
2.Элита ва товар уруғлар, кўчатлар етиштириш ва улардан
фойдаланиш.
3.Экинларни алмашлаб экиш режаларидан фойдаланиш.
4.Минерал ва органик ўғитлардан меъёрий даражада фойдаланиш.
5.Машиналар тизимини яратиш ва фойдаланиш.
6.Зараркунанда ва касалликларга қарши курашиш.
7.Суғориш усулларини такомиллаштириш.
8.Экинлар ҳосилдорлигини ҳисоб-китоб қилиш.
9.Экинлар маҳсулотларини сифати буйича навларга бўлиш.
10.Маҳсулотлардан соф ва қайта ишланган ҳолда фойдаланишни ва
сақлашни ташкил этиш.
11.Экинлар экиш, парвариш қилиш, ҳосилни йиғиб олиш ва бошқа
жараёнларда меҳнатни меъёрлаш, разрядларга бўлиш, меҳнатни ташкил
этишва унга ҳақ тўлаш.
12.Тармоқларда
капитал
қуйилмалардан
фойдаланиш
самарадорлигини ошириш.
13.Маҳсулотлар
таннархи,
сотиш
баҳолари,
рентабеллик
кўрсаткичларини тўғри ҳисоблаш ва таҳлил этишва ҳоказо.
Айрим ва гуруҳ экинлар бўйича технологик жараёнларни ташкилий
ва иқтисодий муносабатлари, тарихий даврлар бўйича таҳлил қилиш ва
баҳолаш
ўта
мураккаб ишдир.
У
махсус
илмий
тадқиқот
институтларининг изланиш натижалари асосида бажарилади. Ушбу
273
дарсликда Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш йилларидаги
эришилган ютуқлари ва айрим камчиликларни қисқа муддатларда
камайтириш чора-тадбирлари баён этилган, холос.
Қуйидаги жадвалларда кейинги 10 йилликда, яъни 2005-2014
йилларда қишлоқ хўжалиги экинлари ялпи ҳосили ва ҳосилдорлиги
тўғрисидаги маълумотлар келтирилган бўлиб, унда мамлакатимизда ғалла
мустақиллигига эришиш даври рақамларда акс этган. Таҳлил этилаётган
даврда ғалла 1,2 мартага, жумладан буғдой ҳам 1,2 мартага, маккажўхори
2,5 мартага, дуккакли дон экинлари 3,3 мартага ошган. Пахта-хом ашёси -
8,8 га камайган. Бу асосан экин майдонлари камайиши ҳисобига
бўлган.Картошка, сабзавот ва полиз экинлари ҳам мос равишда – 2,6; 2,6
ва 2,7 мартага кўпайган. Шу даврда барча қишлоқ хўжалиги
экинларининг ҳосилдорлиги (арпадан бошқа) ошиб борган.
274
Do'stlaringiz bilan baham: |