Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/189
Sana06.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#745070
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   189
Bog'liq
Q.x.iqtisodiyoti darslik Murtazayev

Тезпишар.
Эритроспермум турхилига мансуб. Дуварак. 1000 та 
доннинг вазни 36,3 дан 40,7 г гача. Нав тезпишар, вегетация даври 143-
177 кун. Ётиб қолиш ва тўкилишга бардошли. Қишга ва қурғоқчиликга 
чидамли 5,0 балл. 
Ҳосилдорлик 15,6-21,8 ц/га. Республика нон инспекцияси 
лабораториясининг маълумотига кўра навнинг технологик ва нон ёпиш 
сифати ўртача: оқсил миқдори 9,1 фоиз, клейковинаси 27,0 фоиз, ун 
чиқиши 75 фоиз. Ноннинг кўтарилиш ҳажми 307 см3. Умумий нон ёпиш 
баҳоси ўртача 3,5 балл.
Сурхок-5688.
Эритроспермум турхилига мансуб. Дуварак. Дони 
йирик, 1000 та доннинг вазни 37,2-43,5 г. Вегетация даври кузда 
экилганда 174-180 кун, баҳорда экилганда – 80 кун. Ўртача ҳосилдорлик 
гектаридан 18,6-19,6 центнер; баҳорги экиш муддатида – 10,4 центнер. 
Навнинг тўкилишга бардошлиги 5,0 баллга тенг, қурғоқчиликка 
чидамлиги ўртача 4,3 балл, ётиб қолишга чидамлиги 4,0 балл.
Навнинг технологик ва нон ёпиш сифати ўртача: оқсил миқдори 
8,5-11,3 %, клейковинаси 22,5 %, ун чиқиши 69,6 %, умумий нон ёпиш 
баҳоси қониқарли 3,0-3,3 баллга тенг.
Юқоридаги номлари ва тавсифлари келтирилган навларда 
режалаштирилган ҳосилга, тупроқнинг агрокимёвий кўрсатгичларига, 
ўсимликнинг нам билан таъминланиш даражасига қараб минерал ва 
органик ўғитлар миқдори аниқланади. Ўзбекистон шароитида
суғориладиган ерларда 1 тонна буғдой ва шунга мувофиқ сомон ҳосили 
олиш учун, туманлаштирилган навларга 34-37 кг. азот, 11-12 кг. фосфор, 
23-25 кг. калий солинади. Одатда улардан фойдаланиш даражаси об-ҳаво, 
тупроқ шароити, навнинг биологик хусусияти, экиш муддати, туп 
қалинлиги ва бошқа омилларга боғлиқ ҳолда ўзгариши мумкин. 
Республикада мустақиллик йилларида, ўзимизда яратилган (2010-
2014 йилларда)ғалланинг қуйидаги навлари районлаштирилган: 
яъни, кузги юмшоқ буғдойнин:Аср-434.UZ.2013 й., Бахмал 97 
UZ.2012 й.,Матонат-434. UZ.2010 й., Омад -434. UZ.2012 й., Саидазиз-
316. UZ.2010 й.,Туркистон-319. UZ.2011 й., Яксарт-319. UZ.2014 й. ва
кузги қаттиқ буғдойнинг: Жавохир - 5.UZ.2011 й. ва
бахорги 
юмшоқ 
буғдойнинг: 
Бахор-5.UZ.2013й.навлари 
районлаштирилган. 
Мустақиллик йилларида ғаллачилик уруғчилиги билан 
шуғулланувчи илмий тадқиқот институти ходимларини рағбатлантириш 
мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 
сентябрдаги ПҚ–1621-сонли «2012 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон 
экинларини экиш, навларни жойлаштириш ва харид қилишнинг 
ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, дон ва 
дуккакли дон экинлари илмий тадқиқот институти ва унинг 
филиалларига, уруғчилик ҳамда бошқа хўжаликлардан давлат ресурсига 
харид қилинадиган уруғлик дон учун нав устамаларидан 3 фоизгача 
ажратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги 


283 
вазирлиги, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги биргаликда 2012 
йил 30 май,3/1-сонли “Дон ва дуккакли дон экинлари илмий тадқиқот 
институти ва унинг филиалларига, уруғчилик ҳамда бошқа 
хўжаликлардан давлат ресурсига харид қилинадиган уруғлик дон учун 
нав устамаларидан 3 фоизгача ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни 
тасдиқлаш ҳақида”қарори қабул қилинди.Унга биноан ишлаб чиқилган 
Низомда дон ва дуккакли дон экинлари илмий тадқиқот институтининг 
махсус ҳисоб варағига ўтказилган, давлат ресурслари учун харид 
қилинган уруғликларнинг авлодлари бўйича тўланадиган устамадан 
жамғарилган 3 фоизгача маблағ 100 фоиз деб ҳисобланиб, қуйидаги 
тартибда тақсимланиш белгилаб қўйилди: 
30 фоизи — Дон ва дуккакли дон экинлари илмий тадқиқот 
институтининг селекция ва уруғчилик соҳасидаги ишларини яхшилаш 
ҳамда унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун;
50 фоизи — Дон ва дуккакли дон экинлари илмий тадқиқот 
институтининг ҳудудий филиалларининг селекция ва уруғчилик 
соҳасидаги ишларини яхшилаш ҳамда унинг моддий-техника базасини 
мустаҳкамлаш учун; 
10 фоизи — бошоқли дон экинларининг маҳаллий ва хорижий 
навлари уруғини етиштирувчи илмий муассасалар – навлар 
оригинаторларини, селекция ва уруғчилик соҳаси олимларини ҳамда 
уруғлик сифатини таъминлашда иштирок этувчи ташкилотларни 
рағбатлантириш учун; 
10 фоизи — бошоқли дон уруғчилигига ихтисослашган 
хўжаликларнинг раҳбар ва мутахассислари малакасини ошириш, уларни 
зарур ўқув қўлланмалар билан таъминлаш, ўқув-амалий семинарлар 
ташкил этиш харажатлари учун. 
Демак, уруғчилик билан шуғулланувчи илмий тадқиқот 
институтлар ва унинг филиаллари, шунингдек селекционер-олимларнинг
янги навлар яратиш устида фаолият олиб боришлари учун ҳам моддий-
техника базаси, ҳам уларни моддий рағбатлантириш борасида ижобий 
ишлар амалга оширилди.

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish