Селянка.
Биологик кузги. Лютесценс турхилига мансуб. 1000 та
донининг вазни ўртача 41,0-44,5г. Нав ўртача бўйли навлар гуруҳига
киради. Ўсимликнинг бўйи ўртача 75-100 см. Ётиб қолишга, тўкилишга
чидамлиги 4,5-5,0 баллгача. Қишга чидамлиги 4,5 – 5,0 баллга тенг.
Вегетация даври Республикамиз жанубий вилоятларда 190 кун,бошқа
вилоятларда ўртача 203-210 кун.
Ҳосилдорлиги республиканинг суғориладиган ерларида 58,3-65
ц/га. Ўзбекистон шароитида навнинг технологик ва нон ёпиш сифати
яхши.
Қаттиқ буғдойнинг давлат реестрига киритилган қуйидаги навларини
минтақа тупроқ иқлимига мос ҳолда экиш мумкин:
Макуз-3.
Дони ўртача катталикда, овал-цилиндрсимон, сариқ лимон
рангли, саёз ариқчали. 1000 та доннинг вазни 38,4-39,1г. Ўртаэртапишар
180-200 кунда пишади. Қишга чидамлиги яхши, 5,0 балл. 2000-2004
синов йилларида ўртача дон ҳосилдорлиги 48,5-59,9 ц/га.
Навнинг технологик ва макаронбоплик сифати яхши.
Карлик-85.
Мелянопус турхилига мансуб. Биологик баҳорги. Дони
ўртача катталикда, тўқ сарғиш, думалоқ, саёз ариқчали. 1000 та доннинг
вазни 38,4-45,8 г.
Паст бўйли навлар гуруҳига мансуб. Ўрта эртапишар, вегетация
даври 181-209 кун. Ётиб қолиш ва тўкилишга бардошли, 5,0 балл.
Ҳосилдорлиги суғориладиган ерларда 40,8-59,5; лалмикорликда 26,0 ц/га.
Навнинг технологик ва макаронбоплик сифати яхши.
Истиқлол.
Мелянопус турхилига мансуб. Биологик баҳори. Дони
йирик, оқ, ариқчаси ўртача овал-чўзинчоқ. 1000 та доннинг вазни 44,5-
47,5 г.
Бўйи ўртача баландликда. Ётиб қолиш ва тўкилишга бардошлиги 5,0
балл. Қишга чидамли. Ўртача ҳосилдорлиги 45,2-47,4 ц/га. Вегетация
даври 198-204 кун.
Яхши технологик ва макаронбоплик кўрсатгичига эга.
Крупинка
. Леукурум турхилига мансуб. Дони йирик, оқ,
шишасимон, чузинчоқ, 1000 та доннинг вазни 45-49 г, натураси 780-820
г/л.
Нав яримпакана (баландлиги 80-85 см), ётиб қолиш ва тўкилишга
бардошли. Қишга ва қурғоқчиликка чидамлиги ўртача. Ўртапишар. Сариқ
ва қўнғир занг ҳамда ун шудринг касалликларига чидамлиги билан
характерланади.
Технологик ва макаронбоплик сифати яхши.
Леукурум-21.
Биологик баҳори, леукурум турхилига мансуб. 1000 та
доннинг вазни 39,0 - 45,0 г. Паст буйли навлар гуруҳига мансуб. Ётиб
қолиш ва тўкилишга бардошли 5,0 балл. Нав ўрта эртапишар, Ўзбекистон
шароитида 210-220 кунда пишади.
281
Ҳосилдорлиги суғориладиган ерларда 38,0-48,3 ц/га, макарон ва ёрма
сифати яхши.
Лалмикорликда юмшоқ буғдой навларидан қуйидагилар экилади:
Зумрад.
Грекум турхилига мансуб. Биологик кузги. 1000 та доннинг
вазни 38,5 -44,9 г. Ўртапишар, вегетация даври 246 кун. Нав қишга
чидамли, ётиб қолиш ва тўкилишга бардошлиги 5 баллга тенг.
Қурғоқчиликга чидамли.
Ҳосилдорлиги 16,6-22,7 ц/га. Нон ёпиш сифати қониқарли:
клейковина миқдори 25,0 фоиз, оқсил 9,3 фоиз, ноннинг кўтарилиши
ҳажми 297 см3. Умумий нон ёпиш баҳоси 3,0 балл.
Do'stlaringiz bilan baham: |