Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/189
Sana06.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#745070
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   189
Bog'liq
Q.x.iqtisodiyoti darslik Murtazayev

 
 
18-БОБ. ПАХТАЧИЛИКНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ 
ОШИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ 
Ҳеч бир миллат токи ер ҳайдаш 
ҳам достон ёзишдек муносиб иш 
эканлигини тушуниб етмас экан – 
у юксакликка кўтарила олмайди. 
Б.Франклин
 
 
1.Пахтачиликнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти 
Ғўза техник экинлар гуруҳига киради. Улар ўз навбатида йиғирув 
ва озиқ-овқат маҳсулотлари берувчи ва бошқа гуруҳларга бўлинади. 
Йигирув маҳсулотлари берувчи экинларга ғўза, зиғир, кенаф, жут ва 
бошқалар киради. Озиқ-овқат маҳсулотлари берувчи экинлар гуруҳига 
эса қанд лавлаги, ёғ берувчи, дориворлар, чекиш учун тамаки ва махорка, 
каучук берувчи ва бошқалар киради. 
Ер юзида 80 га яқин, Ўзбекистонда эса –40 га яқин техник экинлар 
экилади. Уларнинг ичида ғўза асосий экин ҳисобланади. Ғўза 
етиштиришдан пахта хом-ашъёси ва ғўзапоя олинади. Пахта хом-
ашъёсини бирламчи қайта ишлаш жараёнида пахта толаси ва чигит 
олинади. Одатда, пахта толаси чиқиши 30-35, уруғи эса – 60-65 фоизни 
ташкил этади. Бир тонна пахта хом-ашъёсини қайта ишлашда 3000 
м.куб.га яқин газлама, 100-110 кг ёғ, 200-250 кг кунжара, 50-60 кг. 
шелуха, 10 кг. хўжалик совуни ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. 
Пахтачилик универсал тармоққа айланиб бормоқда. Унинг асосий 
маҳсулотлари пахта хом-ашъёси ва поясини қайта ишлаш жараёнида 1200 
дан ортиқ саноат маҳсулотлари олинади. Ўзбекистон тўқимачилик 
саноати хом-ашъёси балансида пахта толаси 70 фоизни, ўсимлик ёғ-мой 
саноатида – чигит 90 фоизни ташкил этади.
Пахта хом-ашъёсидан газлама, ип, момиқ, сунъий ипак, 
тўқимачилик ва бошқа кўпгина буюмлар ишлаб чиқарилади. Чигитдан 
энг арзон ёғ, маргарин, совун, глицерин ва бошқа маҳсулотлар, чигит 
қолдиғидан эса кунжара, шелуха олинади. Пахта тозалаш ва ёғ заводлари 
чиқиндиларидан изоляция материаллари, целлюлоза, спирт, линолеум, 
лок, ҳар хил буёқлар, кино плёнкаси ва бошқа кўпгина товарлар 
тайёрланади. 
Ғўза баргидан органик кислоталар, жумладан, сирка, лимон, олма 
кислотаси олинади. Ғўзапоядан дағал қоғоз, картон, фанер, ошлаш ва 
бошқа материаллар ишлаб чиқарилади. Чигитдан олинадиган шелуха 


288 
чорва моллари учун тўйимли озуқа ҳисобланади, ундан гидролиз 
саноатида хом – ашъё сифатида фойдаланилади, фурфулон ва техник 
спирт олинади. Фурфулондан смола, пластмасса, капрон, синтетик тола, 
алиф, ҳар хил дориворлар ва бошқа маҳсулотлар олинади. Ҳар бир гектар 
ғўза гулларидан мавсумда 60-70 кг асал маҳсулоти олиш мумкин. 
Асаларичиликни ташкил этиш ҳисобига ғўзанинг чангланиш сифати 
тубдан яхшиланади ва унинг ҳосилдорлиги 2-3 центнерга ошади. 
Бир тонна пахта хом – ашъёсини қайта ишлашдан олинган асосий 
товар маҳсулотлар(газлама, ёғ, кунжара, шелуха, момиқ)ни сотишдан 
2012 йил ўрта баҳоларида ҳисоблаганда 7650 минг сўмлик пул тушуми 
тушади. Агар газламадан тайёр кийимлар тайёрланиб сотилса пул 
тушуми 4-5 марта кўпаяди. 
Пахта толасини жаҳон бозорида сотиш жараёнида Ўзбекистоннинг 
халқаро валюта фонди кўпаяди, натижада унинг янги технология ва 
техникани сотиб олиш имконияти мустаҳкамланади, ҳамда иқтисодий 
тараққиёти тезлашади ва ҳ.к.

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish