Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


Бозор шароитида баҳолар шаклланишини



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/189
Sana06.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#745070
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   189
Bog'liq
Q.x.iqtisodiyoti darslik Murtazayev

3.Бозор шароитида баҳолар шаклланишини 
такомиллаштириш 
 
Давлатнинг агросаноат мажмуини ривожлантиришга қаратилган баҳо 
ва молия-кредит сиёсати энг аввало қуйидаги муҳим масалаларни ҳал 
қилишга қаратилган бўлиши керак: 

мамлакат озиқ-овқат маҳсулотлари билан ўз-ўзини таъминлашни 
рағбатлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигига эришиш; 

саноат ва қишлоқ хўжалиги ўртасида эквивалент муносабатларга 
эришиш; 

қишлоқ хўжалигига агосаноат мажмуаси бирлиги ва унинг 
сфералари монополиясининг салбий таъсирини пасайтириш; 

қишлоқ товар ишлаб чиқарувчиларини кенгайтирилган такрор 
ишлаб чиқаришни таъминлайдиган даражада даромадга эга бўлишини 
қўллаб қувватлаш; 

ишлаб 
чиқариш 
самарадорлигини 
ўстиришда, 
меҳнат 
унумдорлигини оширишда, фан-техника тараққиёти ютуқларидан 
фойдаланишга кўмаклашиш; 

мамлакат ичида ягона иқтисодий маконни вужудга келтириш, яқин 
ва узоқ хориж бозорларига чиқиш. 
Баҳо ва молия-кредит механизмлари ўртасида мустаҳкам 
алоқадорлик зарур бўлиб, уларнинг қўшилиб кетиши қишлоқ хўжалиги 
товар ишлаб чиқарувчиларини меъёрдаги жорий фаолият ва 
кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш учун зарур даромадлар билан 
таъминлаши мумкин. 
Бозор иқтисодиётида баҳо муносабатлари қуйидаги тамойилларга 
асосланиши мумкин: 
-
эркин баҳоларнинг давлат бошқарадиган баҳолар билан қўшилиб 
кетиши; 
-
талаб ва таклиф таъсири остида мувозанат баҳосининг вужудга 
келиши; 
-
қишлок хўжалиги маҳсулотлари баҳосининг ва қишлоқ хўжалигига 
етказиб 
бериладиган 
саноат 
маҳсулотлари 
баҳоси 
билан 
эквивалентлигини таъминлаш; 
-
таклиф баҳосини ҳисоблашда меъёрий усуллардан фойдаланиш; 
-
товар ишлаб чиқарувчиларни кенгайтирилган такрор ишлаб 
чиқаришни амалга ошириш учун етарли даражада даромад билан 
таъминлаш; 
-
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва 
унинг самарадорлигини ошириш


268 
-
маҳсулот сифатига ва уни сотиш муддатларига қараб баҳоларни 
табақалантириш; 
-
қишлоқ хўжалигида фан-техника тараққиётини рағбатлантириш; 
-
молия-кредит муносабатлари ва баҳоларнинг алоқадорлигини 
оптималлаштириш. 
Бозор иқтисодиётининг асосий тамойилларидан бири мувозанат 
баҳосининг вужудга келишидир. Унинг даражаси ҳар бир товар учун 
талаб ва таклиф тенг келганда, мос келганда аниқланади. Ана шу мос 
келган пайтда баҳо бир вақтнинг ўзида маҳсулот ишлаб чиқаришнинг 
ижтимоий зарурий харажатларини акс эттиради. Лекин амалиётда ҳар 
доим ҳам бундай бўлавермайди. Бу ўзаро алоқадор бир қанча омилларга 
боғлиқ: монополиянинг мавжудлиги ва соф рақобатнинг йўқлиги, 
инфляциянинг таъсири ва бошқалар. Қишлоқ хўжалигида, шунингдек, 
рента омилларининг ва асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига 
нисбатан паст эластик талабнинг ҳаракат қилиши мувозанат 
баҳоларининг ҳаракат доирасини қисиб қўяди. Қишлоқ хўжалигида 
баҳоларнинг эркин вужудга келиши бошқа тармоқларга қараганда 
чегараланган, шунинг учун уларга нисбатан бу ерда давлатнинг 
бошқарувчи(тартибга солувчи)лик роли анча каттароқ бўлиши керак. 
Стихияли бозор асосида тармоқлар қўшимча маҳсулотларнинг баҳо 
орқали қайта тақсимланиши баъзи тармоқларда турғунлик ҳолатларини 
ва бошқаларни келтириб чиқариб, меъёрий такрор ишлаб чиқариш 
асосини бузади. Баҳо муносабатларини бутун такрор ишлаб чиқариш 
жараёнида, маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур бўлган моддий-
техникавий ресурсларни сотиб олишдан бошлаб то уни пировард 
сотишгача бўлган жараёнида қараб чиқиш керак бўлади. Бутун жараён 
давомида даромадларни қайта тақсимлаш содир бўлади. Пировард 
маҳсулотни яратишда қатнашувчилар ўртасида баҳо таркибидаги 
харажатлар ва фойданинг салмоғи ўртасида тескари боғлиқлик кучаяди. 
Бу асосан қишлоқ хўжалигига тегишли бўлиб, бу тармоқда харажатлар 
юқори салмоққа эга, жами фойда эса нисбатан оз салмоқни ташкил этади. 
Амалиётда бозор шароитида товар ва хизматларга баҳо 
шаклланишининг бир қанча усуллари мавжуд. 
1.Ўртача харажатлар даражаси қўшилган фойда бўйича баҳоларни 
ўрнатиш. Бу усул маҳсулот таннархига бир хил қўшимча ҳисоблашдан 
иборат
2.Зарарсизликни таъминлаш ва мақсадли фойда олиш. Бу усул 
умумий харажатларни ва турли даражадаги сотиш ҳажмидан кутилаётган 
тушумни таққослашга асосланади. 
3.Маҳсулотнинг реал қийматидан келиб чиқиб баҳоларни ўрнатиш. Бу 
усул маҳсулотга қўйилган баҳонинг аниқ миқдорига харидорларнинг 
таъсирланишига таянади. 
4.Ўртача жорий баҳолар даражаси асосида баҳоларни ўрнатиш. Товар 
ишлаб чиқарувчи асос қилиб рақобатчилар баҳосини қабул қилади ва 
ўзининг харажатларига ва маҳсулотга бўлган талабга эътибор қилмайди.


269 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish