Бошқарув тизими – белгиланган мақсадга эришиш учун бошқариладиган объект ҳақида маълумотлар йиғувчи ва унинг жараёнини бошқаришга таъсирини кўрсатувчи тизимлашган воситалар мажмуасидир. Бошқариладиган объектлар технологик жараёнлар, техник қурилмалар бўлиши мумкин.
Автомат тизимда асосий иккита ташкил этувчи қисм бўлади: бошқариладиган объект ва бошқарувчи тизим.Бошқариладиган объектлар – технологик жараёнлар, жумладан, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари, турли техник қурилмалар – машиналар, агрегатлар ва ҳаказо бўлиши мумкин.
Масалан, автомобил двигатели бошқариладиган объект сифатида алоҳида кичик тизимлар (ёнилғи билан таъминлаш, совутиш, мойлаш, ёндириш ва б.) дан иборат ягона умумлаштирилган бошқарув тизими билан бошқарилади (расм 3). Барча тизимлар бир-бири билан боғлиқ ва улар ишлаётганда бир бутунни ташкил қилади. Двигателни бошқаришни автомобилни бошқаришдан ажратилган ҳолда кўриб чиқилиши ноўрин бўлади. Двигателнинг тезлик ва юкланиш режимлари автомобилнинг турли хил иш шароитларида тезланувчан ва секинлашиш, ўзгармас тезликда ҳаракатланиш ва тўхтаб туриш ҳолати режимларига боғлиқ.
Дроссель заслонкасини очиш қурилмаси
Ҳаво заслонкасини очиш қурилмаси
Ўт олдириш электрон тизими
Дроссель заслонкасини бошқарувчи қурилма чиқиш каскади
Ҳаво заслонкасини бошқарувчи қурилма чиқиш каскади
Киритиш қувири ҳароратини бошқариш сигнали
Чиқиш блоки
Киритиш блоки
Автомат узатмалар қутисини уланганлиги
Устахонадаги ўлчов прибори
Иситиш ячейкасини учун реле
Аналог-рақам ўзгартиргич
Асосий хотира
Ўт олдириш учун салт юриш сигнали
Таъминлаш тизимини созлаш сигналини ўлчаш
Таймер
Сигнални дастлабки ишлови
Конди-ционер
Сигнални дастлабки ишлови
λ - зонд
Двигатель айланишлар частотаси
Маълумотларни қайта ишлаш блоки
Хисоблаш воситаси
Совутиш тизими харорати
Дроссель заслока бурчаги
Дроссел заслонкасин ҳолатин
Расм 3. Автоматик бошқарув объекти сифатида двигателнинг схемаси
Ҳайдовчи дроссел заслонкасига таъсир қилиб, двигателнинг тезлик ва юкланиш режимларини ўзгартиради. Бу ҳолда двигателнинг чиқиш тавсифи асосан автоматик равишда бошқариладиган ёнилғи-ҳаво аралашмасининг таркибига боғлиқ. Автоматик бошқарув объекти сифатида двигателнинг схемаси (расм 3) келтирилган.
Кириш параметрларига автомат тизимдаги авваладан ўрнатилган датчиклардан келадиган сигналлар (дроссел заслонкасининг очилиш бурчаги φ0, ёндиришни илгарилатиш бурчаги θ, ёнилғининг циклик сарфи ГТ, двигател валининг айланиш частотаси ωе, совутиш тизимидаги ҳарорат – т0C ва ҳ.з.) киради. Двигателнинг иш жараёнига таъсир қиладиган ташқи параметрлар: атроф муҳит ҳарорати – Т0C, атмосфера босими – Р ва бошқалар ҳақида маълумот сигналилар инобатга олинади. Ҳайдовчи исаги билан газ педали орқали дроссел заслонкаси ҳолатини ўзгартириб автомат тизимга бошқарув сигналини юборади. Кириш параметралари, ташқи муҳит сигналлари ва φ0 ни ўзгариши билан автомат тизимга ўрнатилган дастур асосида чиқувчи параметрлар – Ме, СО ўгариши бошқарилади.
Бошқарув тизими бошқарувни аввалдан белгиланган дастурлар, шартлар асосида амалга оширади. Бошқариладиган объект хақидаги ва/ёки ундаги тартибсизликлар ҳақидаги маълумотларни йиғади ва таҳлил қилади, Бошқариладиган объектга бошқарувчи таъсир кўрсатиш бўйича қарор ишлаб чиқаради, уни шакллантиради, амалга оширади. Бошқарув тизимининг вазифаси бошқариладиган объектни юқори сифатдаги белгилар-кўрсатгичлар билан таъминлашдир.
Бошқарув тизимида икки туркум қисмларни ажратиш мумкин – ташқи ва ички (расм 4). Ички қисмлар бошқарувчи тизимни шакллантиради, улар бошқариш жараёнини алгоритмик таъминотини бажаради. Бошқарув тизимнинг ташқи қисмлари бошқариладиган объектни бошқа ташқи объектлар билан ўзаро таъсирини инобатга олишни таъминлайди.
Расм 4. Автомобилнинг айрим ички ва ташқи автомат бошқарув тизимлари.
Бошқарувчи тизимнинг техник қурилмалар функцияларига қараб қуйидаги автоматлаштириш турлари мавжуд: автоматик назорат ва автоматик бошқарув. Муайян бошқарув тизимларида техник қурилмалар кўпинча ушбу иккита функциянинг бажарилишини таъминлайди (расм 5).
Расм 5. Автоматлаштириш тизимининг умумий тузилиши:
Об – бошқариладиган объект; СУ – солиштирувчи ускуна; Р – ростлагич (регулятор);
вақт бўйича ўзрагувчан катталиклар: ф(т) – ташқи таъсир омиллар; й(т) – ростланадиган катталик; ε(т) – ростлаш хатолиги; г(т) – бариладиган катталик; μ(т) – бошқариладиган катталик.
Do'stlaringiz bilan baham: |