Автотроник тизимлар – бу йирик бошқарув комплекслари бўлиб, улар ишлаш принсипи бўйича таркибига механик, электр, электрон ёки бошқа бирон компонентлар уйғунлаштирилган бошқарув тизимларидир.
Чиқиш пайтида электр бўлмаган муҳит орқали электрсиз жараёнларни бошқарувчи автотроник тизим, кириш электр бўлмаган муҳит томонидан ҳосил бўладиган электр бўлмаган сигналлар билан бошқарилади.
Масалан, двигателни автоматик бошқаришнинг ва тормозларнинг электрон тизимлари асосида ВДC гироскопик тизим ишлаб чиқилган ва машина қийин ҳайдаш шароитида йўлда йўналишни турғунли-гини ошириш учун ишлатилмоқда. ВДC автотроник тизими ҳайдовчи ва йўл ўртасидаги фунционал алоқада тезликни, кузовнинг эгилиш бурчагини, ғилдирак тезлигининг фарқини, рулнинг бурилиш бурчагини, атмосфера шароитини ва баъзи ҳолларда шиналар босими ва йўл сиртининг ҳолатини кириш сифатида ишлатади.
Микропросессор - бу автотроник тизимнинг марказий бошқарув органи “мияси” хисобланади. У кирувчи ташқи таъсир омиллари, ички параметрларнинг ўзаро фунционал боғлиқлиги ва операторнинг бошқарув сигналлари бўйича ўрнатилган дастур асосида бошқариладиган объектни бошқарувчи сигнал чиқаради. Мехатроникли қурилмали автотроник бошқарув тизимида микропросессор - тизимнинг марказий бошқарув органи – “мияси” хисобланади.
Яқиндагина микропросессорли ёндириш тизимлари, гидравлик тормозни электрон бошқариш тизимлари, бензинни пуркаш тизимлари, ўз-ўзини ташхислаш автомобил қисмларини электрон автоматик бошқариш тизимлари соҳадаги сўнгги ютуқлар ҳисобланарди. Энди улар классик тизимлар деб таснифланади ва деярли ҳар бир оммавий автомобилга ўрнатилади. Микропросессорли автомат бошқарув тизимини автомобиллларда қўлланишининг даражаси – автомобил агрегатларини бошқариш билан бирга автомобил эксплуатасион хусусиятларини конструкциянинг юқори имкониятини намоён қилишни таъминлаш ҳамда ташқи инфраструктура ахборот тизимлари билан узвий фойдаланиш учун заруриятга айланганини кўришимиз мумкин.
1.3. Автомобилнинг борт автомат тизимлари
Автомобилнинг асосий қисмлари (двигвтел-шасси-кузов) автомобилнинг асосий функцияси - юк ва йўловчиларни ташишни таъминловчи турли хил фунционал тизимлардан иборат.
Автомобиль моделларида қўшимча равишда борт автоматик тизимларини ўрнатиш анъанавий тус олган ва улар қуйидагилардан иборат: микропросессорли ҳайдовчи учун маълумот тизими; сунъий йўлдош орқали навигасия-қидирув тизими; тўқнашув ва ўғирликдан ҳимоялайдиган радар ва ултратовуш тизимлари; салонда одамларнинг хавфсизлиги ва қулайлигини ошириш тизимлари; круиз-назорат тизими; электрон карталар тизими; мултиплекс электрўтказгич.
Автомобилни автоматлаштиришнинг таснифи олти даражага бўлинган:
0-даража - автоматизасиянинг этишмаслиги (тунги кўриш тизими; йўлни алмаштиришга ёрдам бериш; тўхташ тизими) ...
1-даража - ҳайдовчига ёрдам (адаптив круиз назорати (ҳайдовчи – рул бошқармаси, тизим - тезлик); қаторда ҳарактланишида ёрдам бериш фаол тизими (ҳайдовчи - тезлик, тизим – рул бошқармаси); автотураргоҳга туриш автомат тизими (ҳайдовчи - тезлик, тизим – рул бошқармаси) )) ...
2-даража - қисман автоматлаштириш (Тесла автопилоти; тирбандликда ҳаракатланиш автомат тизими (Траффиc Жам Ассистант); вақтинчалик автопилот (Темпорарй Ауто Пилот)...) ...
3-даража - шартли автоматлаштириш (система СуперCруисе; система САРТРЕ) ...
4-даража - юқори автоматлаштириш (Гоогле ўзини ўзи бошқарадиган автомобили; автотураргоҳга мустақил тўхташ тизими) ...
5-даража - тўлиқ автоматлаштириш (Бешинчи даражадаги тизимларда одам иштирок этмайди. Шунинг учун бошқарув элементлари (рул, педаллар) автомашинадан чиқарилиши мумкин. Йўловчи тизимни ишга туширади (борар жойни кўрсатади) ва ўчиради.
Автомобилнинг актив хавфсизлик тизими йўл транспорти ҳодисасини, авария ҳолатини олдини олишга хизмат қилади. Автомобилнинг актив хавфсизлик тизими турли критик ҳолатларда, жумладан, автомобил ҳаракат йўналиши турғунлигини ва бошқаришни устидан назоратни сақлашга имкон беради.
Ёнаки сирпантирувчи ва ағдарувчи кучларга қаршилик кўрсатиб, берилган траекторияни сақлашига автомобилнинг ҳаракат йўналиши турғунлиги дейилади. Автомобилнинг ҳайдовчи берган йўналишда ҳаракатлиниши бошқарилувчанлик хусусиятини аниқлайди.
Кенг тарқалган автомобил актив хавфсизлик тизимига қуйидагиларни киритса бўлади:
Ғилдиракларни блокировкаланишига қарши тормоз тизими;
Етакчи ғилдиракларнинг шатаксирашига қарши тизим;
Ҳаракатни барқарорлаштириш тизими (йўналиш турғунлигини ушлаш тизими) стабилизасия тизими;
Тормоз кучларини тақсимлаш тими;
Кескин тормозланишда ёрдамчи тизим;
Йўловчи аниқлаш тизими;
Дифференсиални электрон блокировкалаш тизими.
Шулар билан бирга, автомобилни бошқариш қийин шароитларда ҳайдовчи учун ёрдамчи актив хавфсизлик тизими мавжуд:
Парковка қилиш тизими;
Айланасига кўрсатиш тизими;
адаптив круиз-назорат;
Рул бошқармасини авария тизими;
Йўл полосасида ҳаракатланишга ёрдам тизими;
Харакатланиш йўалагини ўзгартиришга ёрдамлашиш тизими;
Тунги кўриш тизими;
Йўл белгиларини кўриш, аниқлаш тизими;
Ҳайдовчи толиққанлигини назорат тизими;
Қияликдан тушишда ёрдамчи тизим;
Қияликка кўтарилишда ёрдамчи тизим, ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |