Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш



Download 4,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet253/394
Sana30.04.2022
Hajmi4,92 Mb.
#600154
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   394
Bog'liq
Mehnat-gigiyena-majmua-12.02.18 (1)

 
Назорат саволлари: 
1.Касб касалликларини ўрганишдан мақсад нима? 
2.Касб касалликлари қайси ташкилотлар томонидан ўрганилади? 
3.Касб касалликлари ва заҳарланишларни ҳисобга олиш ва сабабларини аниқлаш ишлари 
қайси буйруқларга асосан олиб борилади? 
4.―Ўткир ва сурункали касб касалликлари ― деб нимага айтилади. 
5.Касб касалликлари ва уларни ҳисобга олишда қўлланиладиган ҳисобот шаклларини айтинг. 
6.Ўткир ва сурункали касб касалликларда шошилинч хабарнома ким томонидан ва қайси 
ташкилотга қайси муддатларда берилади? 
7.Касб касалликлар хақида огохлантириш тартибини айтинг. 
8.Касб касаллиги сабабини аниқлаш тартибини айтинг. 
9.Касб касалликларини хабар қилиш, текшириш тартибини тушунтиринг. 
10.
Касб касалликларини қайд қилиш ва ҳисобга олиш тартиби хақида йўриқномани 
тушунтиринг. 
 
Ҳаракат алгоритми. 
Ўткир касб касаллигини текшириш босқичлари. 
1. Ўткир касб касалланиш ҳақида 12 соат ичида ДСЭНМга 058-У нусхали шошилинч 
хабарнома олиш; 
2. 24 соат ичида касб касалланиш сабабалрини аниқлаш; 
3. Касб касаллик сабабаларини аниқлаш учун махсус комиссия тузиш; 
4. 362-У нусхали далолатнома ѐзиш; 
5. Иш жойига тавсифнома бериш; 
6. Соғломлаштириш чора тадбирларини ишлаб чиқиш. 
Сурункали касб касаллигини текшириш босқичлари. 
1. Сурункали касб касалланиш ҳақида 3 кун ичида ДСЭНМга 151-У нусхали шошилинч 
хабарнома олиш; 
2. 7 кун ичида касб касалланиш сабабаларини аниклаш; 


317 
3. Касб касаллик сабабаларини аниқлаш учун махсус комиссия тузиш; 
4. 362-У нусхали далолатнома ѐзиш; 
5. Иш жойига тавсифнома бериш; 
6. Соғломлаштириш чора тадбирларини ишлаб чиқиш. 
Вазият масалалари. 
№1. 
Поликлиника кўз врачига кўзида қаттиқ оғриқ шикояти билан қурилишда ишловчи
ишчи олиб келинган.Текширув натижасида ишчи электр пайвандчига ѐрдам бериш 
ишларини ШҲВ сиз бажарган. Электроофтальмия ташхиси 14.05 да соат 12.00 да қўйилиб 
беморга ѐрдам кўрсатилиб уйга жўнатилган. ДСЭНМ га касаллик ҳақида шошилинч 
хабарномани 16.05 эрталаб соат 9.00 га юборилган. Меҳнат гигиенаси врачи бу хабарномани 
17.05 эрталаб соат 9.00 да олиб корхонага бориб касаллик сабабини ўзи аниқлаб керакли 
хужжатларни расмийлаштирган. 
Қуйидаги саволларга жавоб беринг: 
1. Ўткир касб касаллиги ҳақида ДСЭНМ тўғри огоҳлантирилдими? 
2. Касаллик сабаби ўз вақтида ва талаб доирасида ўтказилганми? 
Жавоб

1.Ўткир касб касаллиги ДСЭНМга ўз вақтида берилмаган. ЎзР ССВ нинг 300-сонли 
буйруғига кўра шошилинч хабарнома ташхис аниқлангандан сўнг 12 соат ичида ДСЭНМ га 
шошилинч хабарнома берилиши керак. Бу ҳолда 45 соатга кечиктирилиб берилган. 
2. Касаллик сабабини аниқлаш учун меҳнат гигиенаси врачи ўз вақтида (шошилинч 
хабарнома олинган 24 соат ичида) корхонага берган. Аммо касаллик сабабини аниқлашда 
корхона маъмурияти ва касаба уюшмаси вакили меҳнат муҳофазаси мутахассиси ва цех 
терапевти иштирок этмаганлиги учун текширув ЎзР ССВ нинг 300-сонли буйруғи талаби 
даражасида эмас деб ҳисобланади. 
№2. 
Район шифохонасида пахтани дастлабки тозалаш цехини ишчиси астма компонентли 
бронхит ва юрак қон томир етишмовчилиги билан келтирилди. Рентгендан ўтказилганда 
ўпкада ўзгариш ва эмфизема борлиги аниқланди. Ишчи пахта заводидаги иш стажи 15 йил. 
Заводда 3 йилдан буѐн даврий тиббий кўриклардан ўтказилмаган. Ишчи 10 январда 
пневмоканиоз ташхиси билан касалхонага юборилган бўлиб, 25 январда ташхис 
тасдиқланган. 2 февралда касалхонага шошилинч хабарнома,сурункали касб касаллиги 
тўғрисида ДСЭНМ га юборилган. ДСЭНМ да меҳнат гигиенаси врачи хабарномани 6 
февраль куни олган ва 11 февраль куни касаллик содир бўлган корхонага бориб, касалланиш 
сабабларини текширган. 
Текшириш натижаси шуни аниқладикки, ишчи ишлаѐтган цехда чангланиш миқдори 
40 мг/м

унинг таркиби 28,6% бор экан (РЭМ 2мг/м
3
). Ишчилар респиратор билан 
таъминланмаган, техника хавфсизлиги тўғрисида инструктаж ўтказилган. Цехда умумий 
ҳаво берувчи воситалар ўрнатилган, маҳаллий ҳаво сўрувчи воситалар вентиляция эса 5 ой 
дан бери ишламайди. 
Қуйидаги саволларга жавоб беринг: 
1. Касб касаллигини келиб чиқиш сабабларига ва хабарнома муддатларига баҳо 
беринг? 
2. Касб касаллигини олдини олиш учун қандай чоралар кўриш керак? 

Download 4,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   394




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish