Касб касалликларини хабар қилиш, текшириш, қайд қилиш ва ҳисобга олиш тартиби ҳақида йўриқнома. Мазкур йўриқнома барча даволаш-профилактика муассасалари учун зарурийдир
(барча турдаги амбулатор–поликлиника ва шифохона муассасалари, илмий-тадқиқот ва
тиббиѐт институтлари, санитария-эпидемиология назорат марказлари), йўриқномани қўллаш
муддати уни тасдиқлаган кундан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасида касб касалликларини ҳисобга олиш тизими қуйидагилар
учун мўлжалланган:
касб касалликларини назорат қилувчи санэпидстанцияларига зудлик билан хабар
қилиш;
касб касалликлари ҳодисаларини махсус текширувини ўтказиш;
зарарли ишлаб чиқариш омилларининг одам саломатлигига таъсир этишини
бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ўтказиш;
Ўзбекистон Республикасида касб касаллигига чалиниш ҳолатини таҳлил этиш ва
касб касалликларини профилактика қилишнинг мукаммал дастурларини ва назорат этиш
усулларини амалиѐтга жорий этиш;
аҳоли саломатлиги ҳақидаги маълумотларнинг умумий тизимида айрим хасталиклар
тўғрисида маълумотлар билан таъминлаш.
Мазкур йўриқнома ходимлар ва аҳоли контингентлари орасида касб касалликларини
текшириш, қайд қилиш ва ҳисобга олиш тартибини белгилаб беради. Бутун Ўзбекистон
ҳудудида касб касалликлари ҳодисалари махсус ҳисобга олинади ва текширилади, бу
хасталиклар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2000 йил 6
июндаги 300–сонли буйруғи билан белгиланади.
Касб касалликлари дастлабки ва якунловчи ташхислар аасосида ҳисобга олинади ва
қуйидаги ҳолларда белгиланади:
1. ўткир касб касалликлари:
барча турдаги амбулатор-поликлиника муассасаларида (муассасага мурожаат
қилинганда ѐки беморни уйига бориб кўрганда);
турли профилдаги шифохона муассасаларида (касб касалликлари клиникасида
тасдиқлангандан сўнг).
2. сурункали касб касалликлари – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш
вазирлиги санитария гигиена ва касб касалликлари илмий-текшириш институтининг ТМАни
касб касалликлари клиникасида аниқланади ва ҳисобга олинади.
Касб касалликлиги ташхисини аниқлаш, ҳисобга олиш ва касаллик ҳодисаларини
текшириш маъсулияти қуйидагиларни зиммасига юклатилади:
1. касб касаллигини тўғри аниқлаш, ҳисобга олиш, ҳамда
янгидан аниқланган касб касалликлари тўғрисида;
ташхис ўзгарганлиги (ойдинлаштирилганлиги) тўғрисида;
ўтказилган даволаш-профилактика чоралари, касб касалликларининг оқибатларини
ва нима билан тугалланганлиги маълумотларини санитария-эпидемиология назорат
марказига ўз вақтида хабар қилиш. ЎзР ССВ санитария-гигиена ва касб касалликлар илмий-
текшириш институтининг касб касалликлар клиникаси ва Тошкент Тиббиѐт Академияси
клиникаси раҳбарлари ва даволаш профилактик муассасаларининг бошлиқлари зиммасига
юклатилади.
2. ДСЭНМ (туман, шаҳар) бош врачлари зиммасига - касб касалликларини қайд қилиш,
ҳисобга олиш ва текшириш маъсулияти юклатилади.
Ишловчи контингент орасида учрайдиган касбдан касалланиш. Касбдан касалланиш
деганда ходимларга тегишли жорий аниқланган хасаталанган шахслар сони тушунилади
/муайян корхона, тармоқ, вазирлик ва ҳ.к./.