Касб касаллиги сабабини аниқлаш тартиби.
Агар ўткир касалликка бир киши дучор бўлган бўлса, унинг сабабини аниқлаш
ишлари шошилинч хабарнома олингандан сўнг 24 соат ичида олиб борилиши керак.
Касалликка икки ва ундан ортиқ киши дучор бўлган бўлса, касалланиш ўлим билан
якунланса, ҳамда касб билан боғлиқ қора оқсоқ, куйдирги қоқшоқ ва қутириш касалликлари
сабабларини аниқлаш шошилинч хабарнома олинган заҳоти олиб борилиши керак.
Сурункали касб касалликлари сабабларини аниқлаш эса хабарнома олингандан сўнг етти кун
ичида тугатилиши керак. Касб касалликлар (заҳарланишлар) сабабларини аниқлаш махсус
комиссия томонидан олиб борилади. Унинг таркибига ДСЭНМнинг меҳнат гигиенаси врачи,
корхона маъмурияти ва касаба бирлашмаси вакиллари, меҳнатни муҳофаза этиш бўйича
муҳандис ва корхонада тиббий ѐрдам кўрсатувчи муассаса вакиллари киритилади.
Касаллик сабабларини аниқлаш жараѐнида қуйидаги ишлар бажарилади:
лозим бўлса махсус лаборатория тадқиқотлари ўтказилади;
касб касаллигини (заҳарланиши) вужудга келтирилган сабаблар ва вазиятлар
аниқланилади;
касалланувчи меҳнат фаолияти ўтадиган ишлаш жойлари санитария гигиеник ҳолати
талабларга жавоб бериши аниқланади.
Касалликни келтириб чиқарган сабаблари аниқлангандан сўнг, олиб борилган ишлар
натижасида махсус 362/у формадаги ―Касб касалликлари (заҳарланишлари) тафтиш
қайдномаси‖ тузилади (4 илова). Бу қайднома тўрт нусха тузилади (ДСЭНМга, корхона
маъмуриятига, корхонада тиббий хизмат кўрсатувчи ташкилотга ва корхона касаба
бирлашмасига). Бу қайдноманинг 16 банди касалликни келтириб чиқарган сабабларини
йўқотиш ва уларни такрорланишини олдини олиш чора тадбирлари кўрсатилади.
Тафтиш натижалари асосида ҳодиса сабабларини вужудга келтирган ҳолатга айбдор
шахсларга нисбатан маъмурий таъсир чоралари кўрилди.
Агар касалланиш натижаасида ишловчи ишлаш қобилиятини умуман йўқотса,
ногирон бўлиб қолса, бир сабаб оқибатида икки ва ундан ортиқ киши касалланса ѐки
касалланиш ўлим билан тугаса текшириш учун бу иш тергов органларига оширилади.
Касб касалликларини (заҳарланишларни) рўйхатга олиш ва ҳисобга киритиш тартиби:
Санитария эпидемиология назорат марказларида, касб касалликларга дучор бўлганларни
рўйхатга олиш ва улар саломатлиги ва ишлаш қобилияти устидан доимий назорат олиб
бориш мақсадида ҳар бир янги касаллик махсус 363/у формадаги ―Касб касалликлар ҳисобга
олиш журналида қайд этилган (5-илова). Бу журнал ДСЭНМнинг бош врачи буйруғига
асосан белгиланган ходим томонидан ўз вақтида тўлдириб борилади, (хабарномалар ва
тафтиш қайдномалари асосида).
Касб касалликлар хақидаги ҳисобот ўзидан юқори турувчи ДСЭНМга йилига икки
маротаба (ҳар олти ойда бир маротаба) ҳисобот муддати тугагандан сўнги ойнинг 5 кунидан
кечиктирмай (махсус ЭХМ учун мўлжалланган 152/у – формадаги ―Касб касалликларини
ҳисобга олиш картаси‖ни (6 илова)) тўлдириш йўли билан олиб борилади.
313
Do'stlaringiz bilan baham: |