IV. ТАҲРИРИЙ-НАШРИЁТ ВА ПОЛИГРАФИЯ БЎЛИМИ ТОМОНИДАН ҚЎЛЁЗМАНИНГ ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ ВА БАҲОЛАНИШИ
4.1. Қўлёзма бўлимга битта нусхада ва тўлиқ ҳажмда (асосий матн, муқова ва титул саҳифасидаги матнлар, аннотация, мундарижа, маълумот материали электрон кўринишда) тақдим этилади.
4.2. Қўлёзмага қуйиладиган талаблар:
- матн компьютерда Wopg дастурида ва А4 форматдаги (210-297 мм) оқ қоғоз варағининг бир томонида —Times New Roman” 15-шрифт (рус, узбек) билан бир оралиқда (интервалда) терилиши лозим; ҳаволалар ва сатр ости изоҳлари 12-шрифтда араб рақамлари билан бир оралиқда (интервалда) терилади. Муаллиф қўлёзмасининг матни кичик ҳарфлар билан, бош ҳарфлар, қисқартмалар (аббревиатуралар) ва сарлавҳалар катта ҳарфлар билан имло қоидаларига биноан, боблар, бўлимлар ва сарлавҳалар ўртада хатбошисиз (абзацсиз) терилади;
- боблар, сарлавҳалар, кичик сарлавҳалар асосий матндан юқоридан ва пастдан бир ярим оралиқда (интервалда) қалин қилиб ажратилади;
- матн бетлари варақнинг остки қисмида 12 шрифтда берилади;
- майдон ўлчамлари: юқори ва пастдан, чап ва ўнгдан - 2,5 см;
- хатбошиларнинг (абзац) ўлчами 0,8 см бўлиши лозим;
- формулалар “Редактор формула”да берилиши талаб этилади. Лотинча белгилар (символлар) ва индекслар (тригонометрик функцияларни англатувчи символлар, min, max, opt, доимий const, Re бундан мустасно) - курсивда терилади, араб сонлари, юнон ва рус алфавити ҳарфлари - тўғри шрифтда терилади;
- кимёвий элементлар номи матнда тўлиқ ёзилади, физик ўлчам бирликлари халқаро ўлчамлар тизимига мувофиқ бўлиши талаб этилади;
- формула рақами (номери) варақнинг ўнг томонида юмалоқ қавс ичига олинади. Формула ичида (“—” минус) белгисини имло “-” (дефис) белгиси билан алмаштириш тақиқланади;
- жадвал, расм, тасвир элементлари араб рақамлари, шартли белгилар (лотинча - курсив, юнон ва рус ҳарфлари - тўғри шрифт) билан кўрсатилади, расм ости ёзуви 12 шрифтда терилади;
- матнда сканер ёрдамида кўчирилган формулалар, тасвирлар, расмлар, жадваллар, схемалар ва шу кабиларнинг бўлишига йўл қўйилмайди;
- қўлёзмага киритилган ўзгартиришлар қўлда қора сиёҳ (паста) билан аниқ, бевосита матннинг юқорисида ёки унинг ўрнига ёзилиши мумкин. Қўлёзманинг битта саҳифасида бештадан ортиқ тузатишга йўл қўйилмайди;
- фойдаланилган адабиётлар давлат стандартлари талабларига мос равишда расмийлаштирилади. Меъёрий ҳужжатларга мурожаат этишда уларнинг тўлиқ номи, тури, қабул қилинган вақти, тартиб рақами, расмий манба номи, эълон қилинган йили, расмий манба тартиб рақами ва бетлари кўрсатилади.
4.3. Муаллиф барча цитаталарни, рақамли ва далилий маълумотларни асл манба билан текшириши ва уларнинг имлоси, тиниш белгилари ва ажратиш қоидалари (курсив, разрядка ва бошқалар) талабларига мувофиқ равишда кўрсатиши шарт. Белгиланган цитаталар, рақамли ва далилий маълумотларнинг аниқлиги ҳамда ишончлилиги учун муаллиф шахсий жавобгардир.
4.4. Агар қўлёзмага салбий тақриз берилиб уни ўз вақтида ва сифатли қайта ишлаш имконияти мавжуд бўлмаса, таҳририй-нашриёт ва полиграфия бўлими қўлёзмани рад этишга ҳақли.
4.5. Ташқи тақризчилар томонидан нашрга тавсия этилган қўлёзма бўлим томонидан керакли тузатишлар киритиш учун муаллифга қайтарилади.
4.6. Қўлёзма мазкур Йўриқноманинг талабларига мос келмаган ҳолда тайёрланган ва расмийлаштирилган бўлса, тегишли ҳужжатлар илова этилмаса, Таҳририй нашриёт ва полиграфия бўлими уни қабул қилмаслик ҳуқуқига эга.
4.7. Зарур ҳолларда Таҳририй нашриёт ва полиграфия бўлими қўлёзмага ташқи тақриз олиш масалаларини ташкил қилади.
4.8. Таҳририят хулосасининг асосий моҳияти илмий ва ноширлик мавқеига мос нашрларни қатъий танлаб олишдан иборат.
4.9. Университетнинг Таҳририй-нашриёт ва полиграфия бўлими қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
4.9.1. Қўлёзмани қабул қилиш.
4.9.2. Ишни расмийлаштириш, сифатини таҳририят талабларига мувофиқ баҳолаш. Қўлёзмани баҳолашда ёритилаётган муаммоларнинг долзарблиги, ишнинг илмий-услубий даражаси, ушбу мавзу бўйича бошқа босма нашрларнинг мавжудлиги, нашрнинг мақсадга мувофиқлиги, иш мазмуни ва тузилишининг ушбу турдаги нашрга қўйиладиган талабларга мувофиқлиги, баён этиш сифати ёки таржима услуби ҳамда матннинг саводли терилиши ҳисобга олинади.
4.9.3. Қўлёзманинг тўлиқ эканлигига ва муаллиф томонидан тўғри расмийлаштирилиши ҳамда таркиби билан боғлиқ зарур шартларнинг бажарилганлигига ишонч ҳосил қилиш.
4.9.4. Қўлёзмани рўйхатдан ўтказиш.
Агар икки ой ичида қўлёзма муаллифга қайтарилмаса, у қабул қилинган ҳисобланади.
4.10. Университет йиллик нашр режасига мувофиқ қабул қилинган қўлёзма қуйидаги муддат ҳамда талабларга амал қилинган ҳолда ўз вақтида баҳоланиши лозим:
- университетда нашр этиши режалаштирилган ишларнинг ҳажми 10 та муаллифлик варағидан ошмаслиги ва қабул қилиб олинган кундан бошлаб 2 ой ичида кўриб чиқилиши;
- агар иш ҳажми 10 та муаллифлик варағидан кўп бўлса, қўшимча ҳар 5 та муаллифлик варағи учун 1 ой муддат берилади*.
- қўлёзма устида ишлаш яроқли деб тан олиниши.
4.11. Қўлёзмани дастлабки баҳолашда муҳаррир оғзаки хулоса бериб, унда қуйидагилар назарда тутилади:
- камчиликларни тузатиш учун қўлёзмани муаллифга қайтариш зарурати;
- қўлёзмани қўшимча тақриз учун тегишли мутахассисларга юбориш ва университет Илмий-услубий кенгаши томонидан қайта муҳокама этилишини;
- қўлёзмани нашрга яроқсиз деб тан олиш ёки уни рад этиш. Қўлёзма рад этилган ҳолатда ёзма хулоса тузилиб, бўлим бошлиғи ва ўқув ишлари бўйича
проректор томонидан тасдиқланади. Муаллиф қайта ишланган қўлёзмага киритилган тузатишлар тўғрисидаги маълумотни ва асосли эътирозларни илова қилган ҳолда уни қайта тақдим этади.
4.12. Қайта кўриб чиқилаётган қўлёзма нашр режасида белгиланган муддатда топширилмаса, у умумий асосда кейинги йиллик нашр режасига киритилиши мумкин.
4.13. Нашр режадан ташқари тайёрланган қўлёзмаларни чоп этиш масаласи университет ўқув ишлари бўйича проректор кўрсатмаси асосида амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |