Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси транспорт вазирлиги тошкент давлат транспорт университети



Download 43,63 Kb.
bet2/12
Sana05.04.2022
Hajmi43,63 Kb.
#530679
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Йўриқнома, утвержденный на Совете

босма ўқув адабиётлари - таълим олувчиларнинг ёши ва психофизиологик хусусиятлари, ўқув материаллари ва маълумотлар хажми, шрифтлар, қоғоз сифати, муқова тури ва бошқа кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда матбаа усулида тайёрланиб чоп этилган нашр;
электрон ўқув адабиётлар - замонавий ахборот технологиялари асосида маълумотларни жамлаш, тасвирлаш, янгилаш, сақлаш, билимларни интерактив усулда тақдим этиш ва назорат қилиш имкониятларига эга бўлган электрон мажмуа. Электрон ўқув адабиётлари билим олувчиларнинг тасаввурини кенгайтиришга, дастлабки билимларини ривожлантириш ва чуқурлаштиришга, қўшимча маълумотлар билан таъминлашга мўлжалланган бўлиб, кўпинча чуқурлаштириб ўқитиладиган фанлар бўйича яратилади. Узлуксиз таълим тизимида фан ва технологиялар ривожлангани сари мазмуни тез ўзгарувчан, чуқурлаштириб ўқитиладиган, касбий ва махсус фанлар бўйича электрон ўқув адабиётлари тайёрланади.
1.6. Ўқув адабиётларининг турлари - дарслик, ўқув қўлланма, услубий қўлланма, услубий кўрсатма, услубий тавсиянома, маълумотлар тўплами (банки), маърузалар курси, маърузалар тўплами, машқлар (масалалар) тўплами, луғат, дайджест.
1.7. Ўқув адабиёт турлари қўйидагича ифодаланади:
дарслик — муайян ўқув фанининг мавзулари тизимли, чуқур ва тўлиқ ёритилган, тегишли фан мазмунини белгиланган ҳажмда мукаммал ўзлаштиришга қаратилган, мазмунан ва шаклан таълим турларига мослаштирилган, ўқувчи ва талабаларда фанга тааллуқли билим, кўникма ва малакалар шаклланишига, ижодий қобилиятлар ривожланишига хизмат қиладиган намунавий ўқув режасининг фан дастури назарий қисмига мос келадиган ва фан ривожланишининг тарихий жиҳатларини акс эттирувчи расмий тасдиқланадиган асосий ўқув нашридир. Дарслик, одатда, чоп этилган ўқув қўлланмалар, ўқув фани бўйича тизимли маърузалар курси ва монографиялар асосида яратилади ва университет Кенгаши тавсияси асосида Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг рухсатномаси билан чоп этилади;
ўқув қўлланма — дарсликни қисман тўлдирувчи, муайян фан дастури бўйича тузилган ва мавзуларни зарурий ҳажмда тизимли ёритиб берадиган, фан асосларининг мукаммал ўзлаштирилишини таъминловчи, мазмунан ва шаклан таълим турларига мослаштирилган, назарий ёки амалий машқ ва машғулотларга мўлжалланган, талабаларда фанга тааллуқли билим, кўникма ва малакалар шаклланишига хизмат қиладиган, расмий тасдиқланадиган ўқув нашридир. У дарсликни ривожлантиради, кўламини кенгайтиради ва моҳиятини батафсил ёритиб беради. Унда алоҳида қоидалар дарсликка нисбатан чуқур ва батафсилроқ берилган бўлиб, ўқув фанининг бир неча мавзу ёки бўлимларини қамраб олади. Ўқув қўлланма нафақат янги билимларни ўз ичига олиши, балки касбий маҳоратни эгаллаш учун зарур кўникма ва малакаларни шакллантиришга ҳисса қўшиши, аниқ ҳаракатлар учун методик тавсиялардан ташкил топиши лозим. университет Кенгаши тавсияси асосида Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг рухсатномаси билан чоп этилади;

Download 43,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish