ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТРАНСПОРТ УНИВЕРСИТЕТИ
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Тошкент давлат транспорт университети ректори __________ О.Қ. Абдурахманов
«_______» ____________2020 йил
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТРАНСПОРТ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ
ТАҲРИРИЙ-НАШРИЁТ ВА ПОЛИГРАФИЯ ФАОЛИЯТИГА ОИД
ЙЎРИҚНОМА
ТДТУ Кенгашида
муҳокама этилган ва маъқулланган
Баённома №2, 26 октябрь, 2020 й.
Тошкент – 2020
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Тошкент давлат транспорт университетида (кейинги ўринларда ТДТУ ёки университет деб юритилади) таҳририй-ноширлик ва полиграфия фаолияти Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг меъёрий ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг меъёрий ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги буйруқлари, университет Устави, Кенгаш қарорлари, университет раҳбарияти буйруқлари ва кўрсатмалари ва мазкур Йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.
Мазкур фаолият университет таҳририй-нашриёт ва полиграфия бўлими, деканатлар, кафедралар ва бўлимлар томонидан амалга оширилади. Нашр учун мўлжалланган материалларнинг мазмуни, нашр муддатларига мувофиқлиги, амалдаги материалларнинг ишончлилигини назорат қилиш устидан университет Илмий-услубий кенгаши, Таҳририй нашриёт ва полиграфия бўлими, деканатлар, кафедралар, университет бўлимлари ва муаллифлар бир хил даражада жавобгардирлар.
Университетда таҳририй-ноширлик ва полиграфия фаолиятининг асосий мақсади ўқув-тарбиявий жараённи ўқув, услубий, статистик-иқтисодий ва бошқа адабиётлар билан таъминлаш, илмий ишлар тўпламларини, илмий-амалий ва илмий-назарий анжуманлар, семинарлар материалларини тайёрлаш ва нашр этиш, кадрлар тайёрлаш сифатини такомиллаштириш ва кадрларнинг малакасини ошириш, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги манфаатлари йўлида олиб борилган илмий тадқиқотлар натижаларини ўз вақтида амалга оширишдан иборат.
Ўқув адабиётларнинг шакли ва турлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 октябрдаги 816-сонли қарорига асосан белгиланади. Ўқув ва услубий адабиётларнинг муқова ва титул варақларини расмийлаштириш наъмуналари мазкур Йўриқноманинг 1 иловасида келтирилган.
Ўқув адабиётлари олий таълим давлат стандартлари, малака талаблари, ўқув режа ва фан дастурлари асосида муайян ўқув фани бўйича зарур назарий ва амалий билимлар, ўқув материаллари, услубиёт ва дидактик маълумотлар, илм-фан, маданият, техника ва технологияларнинг замонавий ютуқлари, жаҳон тажрибалари асосида тизимли баён этилган нашр бўлиб, асосан икки шаклда тайёрланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |