II. ТАҲРИРИЙ-НОШИРЛИК ВА ПОЛИГРАФИЯ
ФАОЛИЯТИНИ РЕЖАЛАШТИРИШ
2.1. Университетда ўқув адабиётларини нашр этиш йиллик ва истиқболли режалар асосида амалга оширилади. Йиллик нашр режа календарь йилига тузилади. Йиллик ва истиқболли нашр режаларини тузиш университет Илмий- услубий кенгаши ва Таҳририй нашриёт ва полиграфия бўлими зиммасига юклатилади.
2.2. Нашр режа кафедралар, бўлимлар ва алоҳида муаллифлар (муаллифлар жамоалари) томонидан берилган буюртмалар асосида университет Таҳририй нашриёт ва полиграфия бўлими бўлими томонидан ишлаб чиқилади.
2.3. Келгуси календар йил учун ўқув адабиётлар нашр режасига буюртмалар университет кафедралари, бўлимлари томонидан Таҳририй нашриёт ва полиграфия бўлимига жорий йилнинг 10 ноябридан кечиктирмай тақдим этилади. Буюртмалар университетнинг Илмий-услубий кенгаши, факультет Илмий-услубий комиссиялари, Ўқув-услубий бошқарма ва Илмий тадқиқот ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими билан келишилган ҳолда, бошқа нашриётлар томонидан нашр этилган мавжуд адабиётлар ва уларга бўлган ҳақиқий эҳтиёжни ҳисобга олиб тузилади (буюртма шакли 2-иловада келтирилган).
Буюртмалар ва тайёрланган қўлёзмаларнинг бўлимга ўз вақтида топширилиши учун кафедра мудирлари ва муаллифлар, ўқув ва ўқув-услубий адабиётларни нашр этиш учун буюртмаларининг асослилиги учун эса университет Илмий-услубий кенгаши ва факультет Илмий-услубий комиссияси жавобгардирлар. Ўқув адабиётларни бўлимга тақдим этиш жараёни кафедраларнинг йиллик ҳисобот давригача бўлган муддатда амалга оширилиши мақсадга мувофиқ.
Нашр режасига долзарб ўқув адабиётлар киритилишини назорат қилиш мақсадида Таҳририй нашриёт ва полиграфия бўлими тавсия этилган қўлёзмаларни дастлабки баҳолаш ҳуқуқига эга. Шунингдек, бўлим ўқув адабиётларни қўшимча экспертизадан ўтказиш мақсадида бошқа олийгоҳларнинг мутахассисларига тақриз учун юбориши мумкин.
2.4. Нашр режа кафедралар, факультет Илмий-услубий комиссия аъзолари билан келишилиб, университет Кенгаши йиғилишида муҳокама қилинади ва жорий йилнинг 30 декабригача ректор томонидан тасдиқланади.
2.5. Университет Илмий-услубий кенгашининг қарорига асосан Таҳририй нашриёт ва полиграфия бўлими қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Адабиётларни чоп этиш режасига ўзгартиришлар киритиш:
- номлари бўйича (нашр режасидан чиқариб ташлаш ёки асосли сабабларга кўра қўшимча равишда киритиш) - 25% гача;
- адади бўйича - қабул қилинган буюртмалар сонига ва босмахона ишлаб чиқариш имкониятларига қараб;
- ўқув адабиётларнинг ҳажмини камайтириш ёки кўпайтириш бўйича;
- долзарблиги, илмий ёки амалий аҳамиятга эга бўлган ва дастлабки таҳрирдан ўтган қўлёзмаларни нашр режасидан ташқари чоп этиш (режадан ташқари чоп этиладиган ишларнинг умумий ҳажми режалаштирилган адабиётлар ҳажмининг 25 фоизидан ошмаслиги керак);
- қўлёзмаларни муаллиф ҳисобидан белгиланган тартибда нашр этиш.
2.6. Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги ўз ташаббусига кўра қўлёзмаларни университет раҳбарияти билан келишган ҳолда Таҳририй-нашриёт ва полиграфия бўлимига тақдим этишга ҳақлидир. Бундай ҳолларда қўлёзмалар кўриб чиқилиб, университет нашр режасига киритилади.
2.7. Таҳририй-ноширлик ва полиграфия фаолиятини истиқболли режалаштириш университет илмий-тадқиқот ишларини режалаштиришнинг таркибий қисми бўлиб, келгуси нашр ишларининг ҳажмини белгилаш мақсадида амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |