Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚНИ



Download 6,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet253/521
Sana24.02.2022
Hajmi6,1 Mb.
#226464
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   521
Bog'liq
ТошПТИ-ўқув-услубий-конференция-6-январ-2017-й.

Адабиётлар: 
1. Каримов И.А. Биздан озод ва обод Ватанқолсин. 2-том. - Т.: 
Ўзбекистон.
2. Леонтьев А.Н. Наука и человечество. 2 т.- М.: Знания
3. Зиёмуҳаммадов Б. Абдуллаева Ш. Педагогика. - Т.: Ўқитувчи, 2000.
4. Подласый И.П. Педагогика. В 2-х томах.- М.: Владос, 2004


473 
 
ТИББИЁТ ОЛИЙГОҲИ ТАЛАБАЛАРИНИНГ 
САВОДХОНЛИГИНИ ОШИРИШДА “ПИНБОРД” ВА “МЕНЮ” 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ 
 
З.Раҳматова, М.Қўзибоева, М.Ахунова 
Андижон давлат тиббиёт институти 
 
Таълим тизимига киритилаётган ҳар қандай инновация ахборот ва 
методик таъминотнинг мавжудлигини кўзда тутади. Шу сабабли, олий 
таълим муассасалари ўқув жараёнига инновация киритишда илғор 
педагогик тажрибаларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш ҳамда 
педагогик-психологик фанларнинг ютуқларини амалиётга татбиқ этиш, 
замонавий педагогик ва ахборот коммуникация технологиялари 
имкониятларидан фойдаланиш орқали ўқув жараёнлари мазмуни ва 
методларини такомиллаштириш муҳим йўналишлардан саналади. 
Дидактик материллар ўқувчиларнинг янги материални ўрганиш, 
шунингдек, мустаҳкамлаш, умумлаштириш ва билимларни текширишдаги 
ишини ташкил этишга мўлжалланади. Бундан ташқари, нафақат алоҳида 
ўқув машғулотларида, балки машғулотлар туркумида ҳам гуруҳ ишини 
ташкил этиш учун жуда қулай восита ҳисобланади. 
Дидактик топшириқлар эса касбга йўналтириш учун асос бўлиб 
хизмат қилиши мумкин. Олий таълимда ижтимоий - гуманитар фанларни 
ўқитишда 
дидактик 
материалдан 
фойдаланиш 
ўқув 
материали 
мазмунининг самарали ўзлаштирилишига ижобий таъсир қилиши, 
қўшимча таълим ва танланган фаолият турига қизиқишнинг ошиши ва 
мустақил ишларни ташкил этиш учун сарфланадиган вақтни тежашга 
ёрдам беради.
Қуйидагилар дидактик материалларни ишлаб чиқишда амалга 
ошириш кўзда тутилган энг муҳим ўқитиш тамойиллари бўлиб 
ҳисобланади:
- тушунарлилик тамойили (дидактик материаллар педагог томонидан 
таълим олувчилар эришадиган режага мос равишда танланади);
-мустақил фаолият тамойили (дидактик материаллар билан ишлаш 
мустақил амалга оширилади);
-индивидуал йўналганлик тамойили (дидактик материал билан ишлаш 
индивидуал суръат, мураккабликда амалга оширилади ва материаллар тури 
ҳам индивидуал танланиши мумкин);
-кўргазмалилик ва моделлаштириш тамойиллари (чунки фикрлашнинг 
кўргазмали–тасвирли компонентлари инсон ҳаётида ўта муҳим роль 
ўйнайди, улардан таълимда фойдаланиш фавқулодда самарали бўлар экан);
-мустақиллик тамойили (инсон хотираси танлов характерига эга, 
материал қанчалик қизиқ ва хилма-хил бўлса, у шунчалик мустаҳкам 


474 
ўрнашади ва узоқ сақланади, шунинг учун олинган билим ва 
кўникмаларни амалий қўллаш, уларни ўзлаштиришнинг самарали усули 
бўлиб компьютерли ўйин (моделловчи) муҳити шароитида уларнинг яхши 
ўрнашишига ёрдам беради);
Ёш авлоднинг саводхонлигини оширишда, уларнинг дунёқарашини 
шакллантиришда она тили асосий ва етакчи фанлардан бири ҳисобланади. 
У юқори синфларда ўрганиладиган она тили ва адабиёт дарсларининг 
таркибий қисмидир. Чунки она тилидан яхши cавод чиқарган инсон бошқа 
фанларни осонгина ўзлаштиради.
Она тилини ўқитиш саводхонликнинг асосий калити эканлигини 
унутмаслигимиз керак. Чунки саводхонликсиз ҳеч нарсага эришиб 
бўлмайди. Саводхонликнинг таг-заминида ҳуснихат ётади. Бу ўқувчининг 
ақлий қобилиятини оширишда муҳим роль ўйнайди. Шу боис ушбу 
жараённи педагогик технологиялар асосида ўзлаштириш ва интер 
фаолусулларни кенг қўллаш зарурияти туғилди. 
Тиббиёт институтларида ўзбек тили дарсида талабаларда миллий 
ғурур, ватанпаварлик, инсонпарварлик, фидойилик каби туйғуларни ва 
инсоний фазилатларни шакллантиришда ролли ўйинлар, Ақлий ҳужум, 
Мозаика, 
Пинборд, 
ФСМУ, 
Кластер, 
Брейнрайтинг, 
ИМЕН, 
Брейнсторминг, Инсерт, Синквейн ва бошқа ноанъанавий дарс 
усулларидан кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Бундай ноанъанавий 
дарсларни қандай қилиб ташкил этиш, қайси дарслар узоқроқ ижобий 
натижа беришини ўқитувчи олдиндан таҳлил қила олиши керак. Албатта, 
бундай дарслар ўқитувчиларнинг ўзидан ҳам чуқур фикрлаш қобилиятини 
ва муаммолар ечимини топиш маҳоратини талаб этади. Бунга қуйидаги 
интерфаол усуллар мисол бўла олади.
“Пинборд” технологиясини янги мавзуни ўрганиш ёки ўқитилган 
мавзуни мустаҳкамлашда қўллаш мумкин. Бу талабаларга таълим 
жараёнида фаол қатнашишга ва ўз билимларини гуруҳдошлари билан 
ўртоқлашишга имкон беради. “Пинборд” технологияси (инглиз тилидаги 
пин – ёндашмоқ, боард – доска) – муаммони ҳал этиш бўйича ғояни 
тизимлаштириш ва гуруҳлаштириш, ягона нуқтаи назарни ишлаб чиқиш 
имконини беради. 
Дарсда “Пинборд” технологияси асосида ёзиладиган иншоларда, 
атроф-муҳит ва уни муҳофаза қилишга оид матнлар, диафильмлардан, 
яшил табиат қучоғига ёндашилган экскурсиялардан фойдаланиб, 
Ўзбекистоннинг доривор ўсимликлари ва уларнинг халқ ҳаётидаги 
аҳамияти ҳақида кўп маълумотга эга бўлиш мумкин. 
Бу хил иншолар талабаларнинг экологик билим, табиат инъомларидан 
тўғри фойдаланиш ва тасаввурларини кенгайтиради, оғзаки ва ёзма нутқни 
ривожлантириб, фикрлаш қобилиятини ўстиради.
Русий забон гуруҳ талабаларининг луғат заҳираси қанчалик бой бўлса, 
у таъсирчан ифодаларни излай бошласа, ўз фикрини шунча равон ва 


475 
ширали баён қила олади. Сўз бойлиги кам бўлганўқувчи эса ўз фикрини 
ифодаловчи сўзларни топа олмаслиги ёки баъзи сўзларнинг маъносини 
билмаслиги натижасида услубий хатолар қилиши табиий. 
Инсон қобилиятининг кўринишларидан бири имлоси қийин сўзларни 
ўзлаштириш ва нутқ саналади. Ўзбек тили таълимида ўқитувчи нутқининг 
сифати ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Ўқитувчи маданий нутқнинг барча 
сифатларини қанчалик тўлиқ эгаллаган бўлмасин нутқ техникаси етарли 
бўлмаса, ўз мақсадига эриша олмайди. К.Д. Ушинский: “Тил ўқитишнинг 
асосий вазифаларидан бири ўқувчиларда сўз чечанлигини тараққий 
эттиришдан иборат”, деб ўқитувчиларга маслаҳат берган эди. У фикрини 
давом эттириб: “Халқ тили боланинг табиатида шундай бир қобилиятни 
ўстирадики, бу қобилият кишида нутқ яратади” - деб алоҳида таъкидлаган 
эди.
Тил ва нутқ бир-бирига боғлиқ ҳодисадир. Тил учун нутқ моддий 
материалдир. Ўқувчиларнинг ёзма нутқини мустақил равишда ўстириш ва 
атроф-муҳит тўғрисидаги тасаввурларини кенгайтириш мақсадида уйда 
иншо ёзиб келишни топшириш яхши натижаларберади. Бу хил ёзма иш 
мавзуси ва режага тааллуқли айрим маълумотлар ўқитувчи томонидан дарс 
жараёнида тушунтирилади 
Ўқитишда “Пинборд” технологияси асосида ташкил қилинган дарс 
ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасини оширади, вақт тежалади ва 
кўпроқ вазифаларни бажариш имкониятларини яратиб беради.
Яна дарслардаМЕНЮ”методидан фойдаланиш тавсия этилади. 
Бунда кичик гуруҳ (ўқувчи)га аниқ топшириқ берилади. Мисол, 
“Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқлари” таснифи хилма-хил. Ўқитувчи 
ҳар бир гуруҳ учун алоҳида топшириқ тайёрлайди. 
Конституциявий ҳуқуқлар 
I.Маъмурий ҳуқуқ асослари 
II.Фуқаролик ҳуқуқлари асослари 
IV.Меҳнат ҳуқуқлари асослари 
V.Экологик ҳуқуқлари асослари 
Ҳар бир гуруҳ топшириқ олади ва 3 минут давомида муҳокама 
қилишади, сўнгра ҳар гуруҳлардан биттадан вакил ўқитувчи столига 
келади ва тайёр “Меню”ни олиб қайтади. Бу узун қирқилган қоғозлар - “ 
Услублар ” бўлиб, уларда хилма-хил ҳуқуқ нормалари турли услубларда 
баён қилинган бўлади. Гуруҳ вакили услублардан танлаб олади ва ўз 
гуруҳига олиб келади, кейин бошқа ўқувчи шу ишни бажаради ва зарурий 
материаллар йиғилгунча бу ҳолат давом этади. 10 минут давомида 
топшириқ муҳокама қилинади ва расмийлаштирилади. Бу жадвал қўлда 
тайёрланиши ёки жавоблар оғзаки ҳам бўлиши мумкин. Бошқа гуруҳ 
вакиллари саволлар беришади, ўқитувчи эса гуруҳ ишларини, сардор 
фаолиятини баҳолаб беради. 


476 
Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, она тили миллий маънавият ва 
қадриятларнинг улкан хазинаси, миллат тафаккурини шакллантирувчи энг 
асосий воситадир.

Download 6,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   521




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish