Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚНИ


ЗАМОНАВИЙ ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ



Download 6,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/521
Sana24.02.2022
Hajmi6,1 Mb.
#226464
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   521
Bog'liq
ТошПТИ-ўқув-услубий-конференция-6-январ-2017-й.

ЗАМОНАВИЙ ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ 
ПЕДАГОГНИНГ ИШ ФАОЛИЯТИДА ҚЎЛЛАНИЛИШИ 
 
Н.А. Ахрарова, З.У. Шарипова
Тошкент педиатрия тиббиёт институти 
Ahrorov_09@yahoo.com 
 
Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш 
мамлакат фаровонлигининг кафолатидир. Касбий фаолиятнинг турли 
соҳаларида бозор муносабатларининг жадал суратлар билан ривожланиши 
мутахассислар ўртасидаги рақобатчиликнинг кучайиши ва шахснинг ишга 
жойлашишида янгича талабларни қўймоқда.
Шу вақтгача анъанавий таълимда талабаларни фақат тайёр билимларни 
эгаллашга ўргатиб келинган эди. Бундай усул талабаларда мустақил 
фикрлаш, ижодий изланиш, ташаббускорликни сўндирар эди. Замонавий 


91 
таълим тизимининг стратегик мақсади сифатида талаба шахсини ҳар 
томонлама ривожлантириш масаласи ётибди. Шахснинг шахсий қадриятлар 
тизими таълим жараёнида шаклланиб, уларда ўқишга бўлган эҳтиёж ва 
қизиқиш, ижтимоий мотивлар, конструктив ижодий тафаккур, таҳлил 
қилиш қобилияти ва бошқалар киради.
Замонавий технологиялар қўлланилган машғулотлар талаба (ёки 
ўқувчи) лар эгаллаётган билимларни ўзлари қидириб топишларига, 
мустақил ўрганиб, таҳлил қилишларига, ҳатта хулосаларни ҳам ўзлари 
келтириб чиқишларига қаратилган. Ўқитувчи бу жарёнда шахс ва 
жамоанинг ривожланиши, билим олиши ва тарбияланишига шароит 
яратади. 
Янги 
технологияларлар, 
стандартлар 
ва 
бошқа 
таълимий 
компонентларга нисбатан квалификацион талаблар, уларга янгича 
ўзгаришлар киритилишига сабаб бўлмоқда. Ўқув-тарбия жараёнида 
педагогик технологияларнинг тўғри жорий этилиши ўқитувчининг бу 
жараёнда асосий ташкилотчи ёки маслаҳатчи сифатида фаолият 
юритишига олиб келади. Бу эса талабадан кўпроқ мустақилликни ижодни 
ва иродавий сифатларни талаб этади. Бундай замонавий ва ҳар томонлама 
интеллектуал жиҳатдан ривожланган мутахассисни, яъни касб таълими 
ўқитувчисини тайёрлаш фақатгина янги ишлаб чиқариш интеграцияси 
шароитидагина кечиши мумкин. Таълим, фан ва ишлаб чиқариш 
интеграцияси салоҳиятини тўлақонли ишга тушириш учун мавжуд олий 
касбий таълим тизимида рақобатбардош касб таълими ўқитувчиларини 
тайёрлашдаги комплекс ёндашувни рўёбга чиқаришнинг янги концептуал 
ечимларига оид ишланмалари ўз аксини топади.
Бугунги бозор иқтисодиётига ўтилган замонда жамиятимиз 
тараққиёти барча соҳаларига янгидан-янги технологияларни, жумладан, 
янги ахборот-коммуникация технологияларини жалб қилишни тақозо 
этмоқда. Айниқса, мультимедиа ва веб-технологияларнинг кенг жорий 
қилиниши, компьютер ёрдамида график тасвирлар, анимациялар ва 
видеороликларни ҳосил қилиш, келажакда олий таълим жараёнини ташкил 
қилишда талабаларнинг компьютер саводхонлигини мукаммал бўлишини 
талаб қилади. 
Педагогик технологиядан фойдаланишнинг энг асосий самараси 
ўқитувчи ва ўқувчининг белгиланган мақсаддан кафолатланган натижада 
ҳамкорликда эришишларидир. Ўқитиш жараёнида ҳар бир таълим 
технологияси ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида хамкорлик фаолиятини ташкил 
эта олса, хар бири ижобий натижага эриша олса, ўқув жараёнида 
ўқувчилар мустақил фикрлай олсалар, ижодий ишлай олсалар, излансалар, 
тахлил қилсалар, ўзлари хулоса қила олсалар, гурух ташкил этиб гурухда 
ишлай олсалар, педагог эса уларнинг бундай фаолиятлари учун имконият 
ва шароит яратиб берса, уларни рағбатлантира олса ана шу янги ўқитиш 
жараёнинг асоси хисобланади. Демак, юқоридагиларни амалга ошириш, 


92 
ахборот технологияларини таълим жараёнида самарали қўллашни талаб 
этади ва ўқитувчиларнинг касбий-педагогик махоратини шакллантириш 
хизмат қилади.
Амалий 
машғулотларни 
ўтказишда 
талабаларнинг 
шахсий 
интеллектуал салоҳиятлари ва ижтимоий йўналганликларини тарбиялаш 
мақсадида муаммолилик даражаси юқори бўлган технологиялардан 
фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Шундай замонавий педагогик 
технологиялардан бири бўлмиш “Балиқ склети” усулидан “Болалар 
касалликлари 
пропедевтикаси” 
фанидан 
“Болаларда 
асаб-руҳий 
ривожланишни 
бахолаш” 
мавзусида 
дарсни 
тахлил 
қилишда
фойдаланилади.
“Балиқ склети” – ахборот, назария ёки тамойилларни талабаларга 
етказиш мақсадида педагог томонидан ўтказимладиган интерактив 
усуллардандир. У турли (савол-жавоб бериш, мунозара юритиш, мақсад 
қўйиш) шаклларида ўтказилиши мумкин. Усулнинг мазмуни услуб 
сифатида ўқитувчига кўпроқ боғлиқ бўлади. Унинг ўтказилиш тартиби:
1. Педагог талабаларни мавзу билан таништиради, яъни болаларда 
асаб-руҳий ривожланишига оид бўлган маълумотлар тўғрисидаги 
фикрларини баён этади.
2. Аудиторияда ва бўлимда бор имкониятдан фойдаланган холда 
(вазиятли масалалар, плакатлар, бемор болалар, кўргазмали қуроллар) 
талабаларни мавзу билан таништириш.
3. Талабалардан мавзусига қўйилган маълумотлар асосида фикрлари 
сўралади. “Балиқ склети” чизмаси орқали балиқ бошига асосий муаммо 
ёзилади - болаларда асаб-рухий ривожланишини ёшига қараб баҳолаш. 
Педагог талабаларга “Балиқ склети” чизмасини тўлдиришни таклиф 
қилади. Юқоридаги қаторда саволлар қўйилади, уларга талабалар 
томонидан жавоб берилиб, пастки склет қатори тўлдирилиб борилади.
4. Шунинг асосида аста секин асосий мақсадга эришилади - берилган 
маълумотлар, 
савол-жавоб 
асосида 
болалардаги 
асаб-рухий 
ривожланишини ёшига қараб баҳолаш ва бажарилган муаммони якунлаш 
амалга оширилади.
5. Талабаларнинг саволларига тўлиқ жавоб бериш ва мавзуни 
хулосалаш.
Бу педагогик усулдан асосан амалий машғулот тўлиқ тушунтириб 
берилгандан сўнг талабаларга машғулотни тўлиқ сингдириш учун 
ўтказилча мақсадга мувофиқдир. Бу усул орқали талабаларнинг онгида 
ўтилган мавзу мустаҳкамланади, уларни эркин фикрлашга, тўлиқ ташхис 
қўйиш ва даволашни ўргатишга эришилади.
Яна бир педагогик технологиядан бири – “Вазиятли масала” 
усулидир. Бунинг учун 2-курс талабаларига “Шифокор ва бемор” фанидан 
“Шифохонада санитар-гигиеник тартиб” мавзуси дарсида фойдаланишни 
мисол тариқасида келтириш мумкин. Педагог ўтилаётган мавзу бўйича 


93 
асосий муаммони ўртага ташлаган холда талабаларга аввалдан вазиятли 
масалалар тайёрлаб келади. Педагог муаммога таъриф беради ва 
талабаларни гурухларга бўлади. Ҳар бир гурух шу вазиятли масала бўйича 
5-10 минут орасида мухокама қилади, яъни шифохонада санитар-гигиеник 
тартибни сақлаш, инфекция тарқашини олдини олиш, келди-кеттини 
олдини олиш, тозаликка қандай эътибор бериш в амалга ошириш каби 
профилактика чора-тадбирларини аниқлайдилар ва тахлил қиладилар. 
Сўнгра гурухлар вазиятли масалаларни ечимлари бўйича ўз фикрларини ва 
ишлаб чиққан ечиш йўлларини билдирадилар. Гурухдошлар томонидан 
сайланган гурух сардори гурухларида ишлаб чиқилган вазиятли масала 
ечимларини баён этадилар. Бошқа гурухлар хам ўз фикрларини 
билдирадилар. Педагог томонидан билдирилган фикрлар тўлдирилади ва 
якун ясалади.
Бу усул ёрдамида талабаларни эркин фикрлашга, ҳар бир масалага 
ижодий ёндошишга, масъулиятни сезишга, илмий-тадқиқот ишларини 
олиб бориш ва тахлил қилишга, энг асосий ўқишга, фанга бўлган 
қизиқишларини кучайтиради.
Хулоса.Касбий фаолиятимизда танлаган педагогик концепциямиз 
нафақат талабаларимни юксак маънавий баркамол шахслар этиб 
тарбиялашда, балки ўзимизнинг касбий маҳорат даражамизни оширишга 
хисса қўшади. Ушбу келтирилган замонавий услублар ўқитишнинг 
самарасини оширишга ёрдам беради, ҳамда ўқувчиларда мантиқий, ақлий, 
ижодий, танқидий, мустақил фикрлашни шакллантиришга, қобилиятларни 
ривожлантиришга, рақобатбардош етук мутахассис бўлишларига, 
мутахассис учун керак бўлган касбий фазилатларни тарбиялашга ёрдам 
беради.
Адабиётлар: 
1. 
Баҳриев А., Баҳриева Н. Янги педагогик технологиялар орқали 
ўқитишда ички мотивацияни шакллантириш. / Журнал “Халқ таълими”, 
2006, № 6. - 25-28 с.
2. 
Ишмухамедов Р. Инновацион технологиялар ёрдамида таълим 
самарадорлигини ошириш йўллари. –Т.: Низомий номидаги ТДПУ, 2004. 
3. 
Количенко А.К. Энциклопедия педагогических технологий: 
Пособие для преподавателей. – СПб.: КАРО, 2005. 
4. 
Ступина С.Б. «Технологии интерактивного обучения в высшей 
школе» Учебно-методическое пособие. Саратов. Издательский центр 
«Наука». 2009. 52 с. 
5. 
Толипов У.., Усмонбоева М. Педагогик технологияларнинг 
тадқиқий асослари. – Т.: 2006.

Download 6,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   521




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish