Бугунги кунда мамлакатимизда иқтисодиётимизнинг асосий тармоқларини модернизация қилиш ва техник янгилаш, мамлакатимизнинг янги марраларини эгаллаши учун кучли туртки берадиган ҳамда жаҳон бозорида ишлаб чиқарилаётган товар ва хизматларнинг рақобатбардошлигини таъминлайдиган замонавий инновацион технологияларни жорий этиш мақсадида янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳозирги долзарб масалалардандир. Инновациялар жамият тараққиётининг ҳар бир соҳаси ривожида муҳим роль ўйнар экан, давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ҳам унинг алоҳида ўрни мавжуд.

Мамалакатимизда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг кейинги йилларда инновацион ўзгаришлар жараёни аҳамиятли даражада чуқурлашиб, инновацион технологияларни, жумладан хорижий техника-технологияларни кенг жалб этиш сиёсати ҳаётга фаол жорий қилиниб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиш суръатлари янада тезлашди. Бунинг тасдиғи сифатида жорий йилнинг 5-6 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Халқаро инвестиция форумини келтириб ўтишимиз жоиз. Ушбу анжуманда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга хорижий инвесторларнинг ишончи тобора ортиб бораётгани яққол намоён бўлди. Унда дунёнинг ривожланган 33 та давлатидан нуфузли фирма ва компанияларнинг 560 дан зиёд вакили, шунингдек, етакчи халқаро молия институтлари раҳбарлари иштирок этди. Форум якуни бўйича умумий қиймати 12 миллиард доллардан зиёд инвестиция битимлари имзоланди.