Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


Ўзбекистонда ўлим жазосини бекор қилиш босқичлари



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/139
Sana23.02.2022
Hajmi3,89 Mb.
#120672
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   139
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ 10 сен 88199d5aaf4bdefc31fc4735dfc05247

Ўзбекистонда ўлим жазосини бекор қилиш босқичлари  
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, инсон ҳаѐти дунѐдаги энг олий қадрият 
ҳисобланади. Зеро, ҳаѐт ҳар бир инсонга бир маротаба берилади, шунинг учун 
ҳам ундан маҳрум этишга ҳеч ким қодир эмас, деган тушунчани барчанинг 
онгига сингдириш лозим. Шу боис барча ислоҳотлар ва қонунлар инсон 
манфаатларига хизмат қилишини назарда тутсак, ўлим жараѐнининг жазо 
тизимидан олиб ташланиши ҳар томонлама адолатлидир.
Шулар қаторида Адвокатура институти ҳам ислоҳ этилди.Ўзбекистон 
Республикаси Адвокатлар Палатаси ташкил этилди. Адвокатларга 
қўйиладиган квалификацион талаблари ва адвокатлик фаолиятига таъсир 
ўтказишга қаратилган ҳаракатлар учун жавобгарлик кучайтирилди.
Мамлакатимизда мазкур йўналишда олиб борилаѐтган ислоҳотларнинг 
барчаси қонун устуворлиги – фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг 
асосий тамойилларидан бири эканлигининг ѐрқин далилидир.
4.Қонун устуворлиги тамойилининг Ўзбекистонда фуқаролик 
жамияти қурилишидаги аҳамияти.  


50
Қонун 
устуворлигини 
таъминлаш 
демократик 
жамиятни 
шакллантиришнинг асосий вазифаси бўлиб ҳисобланади. Шуни алоҳида 
таъкидлаш керакки, аввало қонунлар фуқароларнинг бевосита ѐки билвосита 
иштироки билан ишлаб чиқилади, уларнинг хоҳиш ва иродасини ўзида акс 
эттиради. Аммо кўпгина қабул қилинган қонунлар реал ҳаѐтга жорий 
қилинмасдан қоғозда қолиб кетади. Сабаби, биринчидан, қонунни қабул 
қилиш давридаги жамият тараққиѐти даражаси билан уни амалга ошириш 
имконияти ўртасидаги номутаносибликнинг мавжудлиги. Иккинчидан, 
қонунларни яратишдаги маҳорат ва салоҳиятнинг (профессионализм) 
етишмаслигидир. Учинчидан, фуқароларнинг ҳам қонунлардан тўла 
фойдаланишга салоҳияти етарли даражада бўлмаслиги. Аммо, нима бўлганда 
ҳам қабул қилинган қонунларга амал қилиш ҳаѐтий зарурият ҳисобланади. 
Чунки, у нафақат, ҳуқуқлар тизими билан, шунингдек мамлакатнинг 
иқтисодий, ижтимоий-сиѐсий ва маънавий-маърифий ҳаѐти билан боғлиқдир. 
Уларни ўзида ифодалаган қонунларнинг ―ишонмаслиги ѐки поймол 
қилиниши мавжуд экан, жамият ҳаѐтида ижобий ўзгаришлар содир бўлмайди.
Мамлакат ва фуқаролар манфаатларининг уйғун ҳолатда амалга 
ошувининг асосий механизми қонунлар олдида оддий фуқародан тортиб энг 
юқори лавозимни эгаллаб турган амалдорларга баробарлиги, уларнинг 
қонунларга сўзсиз итоат қилиши ҳисобланади. Бу тамойилни шакллантириш 
Ўзбекистонда қурилаѐтган демократик жамиятнинг асосий вазифаси сифатида 
қаралмоқда.
Қонун устуворлигига хилоф иш қилиш ва унга менсимай қараш, 
мансабдор шахслар томонидан қонунларнинг оѐқ ости қилиниши, улардан 
ғаразли мақсадларда фойдаланиш қонунларни обрўсизлантиради, давлат ва 
жамиятнинг маънавий асосларига путур етказади, халқнинг норозилигига, 
ҳаққоний эътирозларига сабаб бўлади. Айниқса, фуқароларнинг давлат 
тузилмалари билан муносабатлари жараѐнида қонунларга риоя этилиши ѐки 
риоя этилмаслиги фуқаро – давлат муносабатларининг бутун бир тизимдаги 
ижтимоий адолат қоидаларининг ҳолатини белгилаб беради.
Шу ўринда маҳаллий ҳокимият вакиллари тўғрисида алоҳида тўхталиб 
ўтиш зарур деб ўйлаймиз. Зеро, ислоҳотларни амалга оширишда, жойларда 
адолат қоидаларини ўрнатишда уларнинг ўрни катта бўлиши зарур. Бунинг 
ўрнига маҳаллий ҳокимият вакиллари, ҳатто ҳокимлар томонидан инсон 
ҳуқуқларини бузиш ҳолатлари, афсуски содир этилмоқда.
Шу маънода ҳам қонун устуворлигини таъминлашда фуқарога қараганда 
унинг ижроси учун масъул бўлганлардан кўпроқ етакчилик қилишлари талаб 
этилади. Қонунларнинг ҳар қандай шахс, гуруҳ, сиѐсий кучлар ѐки ижтимоий 
табақалар манфаатларидан устун бўлишини реал таъминлаш орқалигина 
демократияни ривожлантириш, унинг жамиятда амал қилишига эришиш 
мумкин бўлади. Унинг амал қилиши ҳар иккала ҳокимият ва фуқаро 
манфаатларига мос келади.
Хулоса қилиб айтганда, қонун устуворлиги қуйидаги уч ҳолатда ўзининг 
тўлиқ ифодасини топади.


51

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish