1
Ўзбекистонда таксичилик фаолиятининг ташкилий ва ҳуқуқий асосларига оид
Мавжуд маълумотлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистонда
таксичилик фаолиятинин тартибга солиш борасида қабул қилинган норматив
хужжатлар ва қилинган ташкилий ишлар талаб даражасида эмас ва соҳада
кўплаб норозиликларга ва коррупцияга сабаб бўлмоқда.
Таксичилик фаолиятини лицензиялаш тартиби таксичилик
фаолиятини тўла ҳолда тартибга солиш учун талабга жавоб бермайди.
Ўзбекистонда 2020 йил маълумотларига кўра Ўзбекистонда 30 мингдан
ортиқ лицензия олган таксичилар бўлиб, уларнинг фаолиятини лицензиялаш
тартиби 2019 йил 30 июлда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг “Автомобил транспортида йўловчиларни ва
юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар
бўйича ташиш фаолиятини литсензиялаш юзасидан давлат хизматлари
кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” 636-сонли
ҚАРОРИ асосида амалга оширилади ва унга кўра шахар ичида ва атрофида
йўловчи ташиш билан шуғулланишни истаган хайдовчилар лицензия берувчи
юридик ташкилот ўртасида ўзаро “ижара шартномаси” орқали лицензияга эга
бўладилар. Биргина Андижон вилоятида бундай юридик шахслар 500 дан
ортиқ бўлиб, лицензияга эга ҳолда фаолият юритаётган такси ҳайдовчилари 16
мингдан ортиқни ташкил қилади. Қонунга кўра, лицензиат лицензия берувчи
ташкилотга бир ариза орқали бир неча автомобилларга лицензия олиши
мумкин бўлиб, лицензия муддати чекланмаган деб белгиланган. Бироқ
фаолият юритувчи лицензиатлар ҳайдовчиларга берувчи лицензия муддатини
ўртача 3 ой муддат қилиб, кунлик тўлов миқдорини ҳам ҳайдовчилар учун
турлича белгилайди. Мисол учун, “Мустафо ишонч транс” МЧЖ ўз
ҳайдовчилари учун кунлик тўловни 15000 сўм ойлик тўловни эса 400000 қилиб
белгилаган бўлса, “Робия” МЧЖ эса кунлик тўлов 15000 сўм ойлик тўлов
350000 сўм қилиб белгилаган. Тошкент шахрида фаолият юритувчи
лицензиатлар эса ойлик тўловни 260000 қилиб белгилаган. Ҳайдовчиларнинг
кунлик ёки ойлик тўловини белгилаб берувчи қатъий норма ёки асос йўқлиги
кўплаб соҳа вакилларининг норозиликларига сабаб бўлмоқда
Таксичилик фаолиятини лицензиялаш тартиби натижасида кўплаб
такси ҳайдовчиларини ноқонуний фаолият юритишига сабаб бўлмоқда.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1763 моддаси
автомобил транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз
шуғулланган фуқароларга энг кам иш ҳақининг 20−100 (4−20 млн. сўм) ва
мансабдор шахслар учун 50 дан 150 баробаригача (10−30 млн. сўм) миқдорида
жарима солишни назарда тутади.
Шунга қарамай ноқонуний йўловчи ташиш
ҳолатлари бўйича 2019-йилда 54 мингга яқин фуқаролар маъмурий
жавобгарликка тортилган бўлиб, бу фаолият яширин иқтисодиётнинг улуши
қарийб 60 фоизни ташкил этмоқда ва қарийб 140 трлнни ташкил қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 24-августдаги ПФ–
6044-сон “Литсензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан
2
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра такси
ҳайдовчилари 2021 йил 1-январдан бошлаб лицензиясиз фаолият юритиши
мумкинлиги таъкидлаганига қарамай бу ҳолат амалга оширилмади.
Ўзбекистонда хозирда 40000 га яқин қонуний такси ҳайдовчилари
бўлиб, уларнинг таҳминан 50% ни ташкил қилади.
Давлат нефт компанияси раисининг ўринбосари Мубин Мирзаев
таъкидлашича, бутун Ўзбекистон бўйича таксичиликни легаллаштириш
давлат бюджетига қўшимча 200 млрдга яқин пул тушушини таъминлаши
мумкин ва ЯИМ ни қўшимча 0.1% га ўсишини таъминлаши мумкин.
Таксилар фаолиятини легаллаштириш баъзи худудлардаги
таксиларга бўлган эҳтиёёжни қоплаши ва нархларни арзонлашишига
олиб келиши мумкин.
Биргина Тошкентнинг ўзида 5400та қонуний асосда фаолият
кўрсатувчи такси бор бўлиб, 2,5 млн ахоли нисбатида шаҳардаги ҳар минг
кишига 2,1 та қонуний асосда ишловчи такси тўғри келади. Таққослаш
учун, Парижда ҳар 1 минг кишига 7,7та автомобиль, Нью-Йоркда 6,7та,
Москвада 4,5та, Лондонда 9,9та, Деҳлида 3,2та тўғри келади. Шу тариқа,
шаҳарда қонуний асосда ишловчи йўналишли бўлмаган таксилар борасида
катта етишмовчилик мавжуд.
Юқоридагилардан хулоса қилган қуйидагиларни таклиф сифатида бериш
мумкин.
-Ди
3
4
5
6
7
8
Do'stlaringiz bilan baham: |