Ҳиссиёт ирода ва мақсадли фаолият патологияси. Синдромлари мавзуси бўйича «Ротация» усули ёрдамида фикрни баён этиш
Бу усул мавзуни кичик гурухлар билан алохида ва бутун гурухлар билан тахлил этишига асосланган. Ҳар бир кичик гурух 30 минут давомида 3 та топшириқни тахлил этади, кейинги 15 минутда ҳамма биргаликда тахлил қилади. Аудиторияга бир неча нашрланган топшириқлар осиб чиқилади. Ҳар бир кичик гурух (2-3 киши) 10 мин. давомида мухокама қилиб ўз вариантлариниг жавобини ёзиб оладилар, кейин бошқа топшириққа ўтадилар ва шу тариқа давом этадилар. Ҳар бир гурух ўзининг рангли фломастерини олади. 1 - гурух - кўк, 2 -гурух - қора, 3 - гурух - яшил. Ҳар бир қоғоз уччала фломастер билан белгиланган бўлиши керак. 10 минутдан кейин топшириқлар алмаштирилиб, 1 гурух - 2 топшириқни, 2 гурух - 3, 3 гурух - 1 топшириқни бажаради. Гурух ўзидан олдинги гурух берган жавобларни ўқиб, қўшимча киритади. Бунда такрорий жавоблар бўлмаслиги керак. Яна 10 минутдан кейин кейинги топширикка ўтадилар ва ўқийдилар, ўзларнинг жавоблари билан тўлдирадилар. 15 минутдан кейин тахлил қилинади. Оптимал жавоб топилиб, дафтарга ёзилади, Бу усул мавзуни жамоа билан тахлил этишга қаратилган.
Ҳар хил рангли фломастердан фойдаланиш, ҳар бир гурух бергаи жавобни бахолашда қулай ҳисобланади. Жавоблар олдиндан номерлаб қўйилиб, тўғри жавобларни саиашда қулай ҳисобланади. Энг кўп жавобларни берган кичик гурухлар максимал балларни олишади.
Онг ва унинг бузилиш синдромлари
мавзусида « Уч зинали интервью» усули
Врач, бемор, эксперт консультацияси кўринишида ўтказилади. Гурух 3 га бўлинади. 1- гурухга беморлар, 2 - сига врачлар, 3 -сига эса экспертлар. Шундай қилиб ҳар бир гурухда (3 киши): врач, бемор, эксперт УАШ га бўлинади.Беморларга пинхона ҳолда ташхис айтилади. Ҳар бир гурух 10-15 дақиқа давомида маслахат ўтказади.
Эксперт врач харакатларни бахолаб 3 кисмга булади:
1. Тўғри бажарилди
2. Нима тўғри қилинди.
3. қандай килиниши керак эди.
Бу усул билимлар ва ўзлаштиришлар, беморларни кўздаи кечириш, тўлиқ консультацияларни 15 мин. ичида баҳолашга асосланган. Масалан: шифокор, онейроид ўтказган бемор қандай кечинмаларни ўтказиши. Шифокор учун анализнинг қайси томонлари қизиқарли,шифокор шу беморнинг шикоятлари, анализига асосланиб уни куздан кечириши лозим. Шифокор беморни қабул қилишда нималарга эътибор бериши лозим эди. Қайси белгиларига қараб ташхис қўйиш керак. Беморга касаллиги тўгрисида, даволашга тавсия қилинган даво чоралари тўғрисида нималарни гапириши керак эди.
Эксперт маслахат картаси бўйича унинг даврийлиги ва маслахат давомийлигини белгилаши керак. Хар бир гурух эксперт изохи билан маслахатларини намоён этади. Бошка гурух талабалар эксперт ролида хақиқий врач маслахати ва беморни қабул вактида таҳлил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |