Тафаккур ва унинг бузилишлари мавзусида «Думалок стол» усули
Стол устига вазиятли масала ёзилган қоғоз ташланади. Ҳар бир талаба ўзининг жавоб вариантини ёзиб, бошқа талабага узатади. Ҳамма ўз жавобини ёзиб бўлгандан кейин тахлил қилинади: нотўғри жавоблар ўчирилиб, тўғри жавоблар мухокама қилиниб, талабаларнинг билим даражаси бахоланади. Бу усулни нафақат ёзма, балки оғзаки ҳолда ҳам олиб бориш мумкин. Масалан:
- ассоциатив жараённи темпи бўйича турларини сананг ва тушунча беринг.
- ўта қимматли ғоялар нима?
- васвасани турлари, моҳияти, бирламчи ва иккиламчи васвасанинг қиёсий ташхиси?
Шуни унутмангки, савол тўлиқ ва аниқ берилиши лозим. Шу саволнинг ичида жавобнинг бир қисми ётади.
Хотира диққат патологияси мавзуси бўйича «Муаммони ҳал килиш» усули
Бу усул талабаларнинг шу муаммони аниқлай олишига ва уни тўғри ҳал қила билишига қаратилган. Масалан, касалликни даволаш эмас, балки ҳар хил йўлдош касалликларни даволаш таклиф қилинади. Бемор хотира патологияси синдромлари билан, психоорганик синдром. Бу муаммони босқичма -босқич ҳал қилиш керак.
1 - Босқич - муаммони аниқлаш.
Бизнинг беморда 3 та муаммо мавжуд.
- кекса бемор,
- узок муддатдан буён атеросклероз хасталигига чалинган,
-эслаш қобилияти пасайган.
2 - Боскич - маълумотни топиш, бахолаш ва куллаш. Кутубхонада журнал, монографиялар, китоблар, каталогларни куриб чикиш, Интернетда изланиш. Шу маълумотларни хаётда махаллий шароитларда беморга куллаш мумкин-ми? Бизнинг холатда маьлумот олиш учун куйидаги вариантларни таклиф килиш мумкин:
- Кандай дори воситалари артериал гипертонияга тугри келади;
- Шу беморга бериладиган даво чоралари тугри келиши еки келмаслигини аниклаш.
Бу вазиятда маълумотни излашда куйидаги вариантларни тавсия килиш мумкин: кекса беморни кандай дори воситалари билан даволаш мумкин; артериал гипертонияда кандай дори воситаларини куллаш мумкин; конда канд микдорини пасайтирувчи кандай дори воситаларини шу беморга бериш кулай. Кондаги канд микдорини кандай курсаткичгача тушириш мумкин; дори воситаларини берганда кандай ножуя таъсирлар келиб чикиши мумкин.
3- Боскич - олинган маълумотлар ва уларни амалиетда куллаш. Усулни танлашдан олдин талабалар келиб чикадиган окибатларни олдиндан кура билиши керак (ножуя таъсирлар, фойданинг зарардан устун келиши, асоратларнинг ривожланиши ва бошка муаммолар).
Куйидаги вариантлар булиши мумкин.
- муаммоларни кисмларга булиб урганиш.
- муаммоларни кисмларга булиб тахлил килганда хар бир гурух узининг вариантини айтиб, тахлил килиши керак. "Врач" харакатларини боскичма - боскич бахолаш, беморни текшириш, медикаментоз даво тавсияси махаллий шароитда шу усулни куллаш. Бизнинг вазиятларимизда бир вактнинг узида гипотензив ва гипогликемик дори воситаларини куллаш керак. Шу дорининг ножуя таъсирининг йуклигини, кулайлигини инобатга олиб, бериш керак. Нихоят реферат, хар хил кургазмаларни ташкил этиб, гурух мукофотланади.
Шундай килиб, муаммони ечитга асосланган таълим тизими бутун гурух катнашишиниталаб килади.
Куйидаги педагогик усулни куллашда муаммоларга асосланган таълим тизими (ООП) ва гурухдаги иш элементлари орасида узаро богликликлар келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |