Психопатиялар мавзуси бўйича гурухли “Динамика” усули
Бу усул талабалардан ушбу мавзу бўйича катта тайергарлик ишларини ва максимал фаолиятни талаб қилади. Талабалар гурухи 3 та кичик гурухга бўлинади. Ҳар бир гурухдан сардор танланади (ҳар томонлама етук талабани), маърузачи (кичик гурухнинг фикрини умумлаштиради), презентациялар тайёрлашади (маърузачи намойиш қилиши керак бўлган материалларни тайёрлайди), ҳисобловчи (кичик гурухнинг умумий кўрсатгичларини (баҳолаш меъзони бўйича) ҳисоблайди) ва бошқалар.
Машғулот 3 гурухда ягона программада параллел олиб борилади. Семинар вақтида 3 гурух фикри тингланади ва ҳар бир гурух билан мухокама қилинади.
Ўқитиш муолажаси қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: « Бутун гурух учун масалани қўймоқ
• Кичик гурухда иш (кун ўртасида)
• Бутун гурухда пленар семинар ўтказиш (кун охирида).
Бундай ёндашишда талабалар ўзаро боғлиқ масалаларни комплекс ечишади. Гурухнинг умумлаштирилган фикри пленар семинарда аниқланади.
Ўқитувчининг роли жуда маъсулиятли: у ўқитиш дастурини тайёрлайди, кичик гурухларда ишлаш учун маълумотларни берувчи материалларни ҳамда семинар саволларини тайерлайди. Ўқитувчи кичик гурухларда фаол кузатувчи сифатида иштирок этади, муаммони ечишда ҳар хил альтернатив йўллар кўрсатади, саволлар бериб бахслашади ва ҳоказо. Айниқса пленар мажлисда қилинган ишларнинг мулохазасини жамлаб, хулоса беришда унинг роли катта.
Ушбу метод талабалардан ўз устида мустахкам ишлашни, маълумотга бой материаллар йиғиб (буйруқ, қўлланма, сўровнома, маълумотномалар), техник воситалардан (калькулятор, компьютер) фойдаланишни ўргатади.
Алкоголизм, алкоголи психозлар мавзуси бўйича “Дискрет динамика» усули
Ушбу метод асосида муаммоларни ўрганишда системали ёндашиш ҳисобланади. Бу метод маълум бир муаммони ечишга қаратилган махсус йиғилган талабалар билан амалга оширилади.
I этапда маълум муаммони имитация орқали ҳал қилишда асосий таркиб аниқланади.
Бу холатда талабалардан ташкил топган ўқув гурухи қуйидаги мутахассисларнинг ишини имитация (такрорлаш) қилади:
• Тиббий — санитар қисмнинг бош ҳакими.
• Статистик - шифокор
• Меҳнат гигиенаси
• Худудий гюликлиникалар бош ҳакими
• Касаба уюшмаси вакили бўлган шифокорлар
• Режалаштирувчи шифокорлар.
Тиббиёт мутахасисларидан ташқари таркибга тиббиётга карашли бўлмаган мутахасислар ҳам киради: мехнат социологи, техника хавфсизлиги мухандиси, математиклар, иқтисодчилар. Бундай гурухнинг асосини махкама бош ҳакамлари ва умумий профил врачлари (статистлар) ташкил қилади.
IIэтапда - масалани ҳал қилишдан субпроблемаларнинг декомпозицияси ўтказилади. Натижада масалалар руйхати ҳосил бўлиб, айримлари баъзи турдаги алохида гурух мутахассисларининг қарашини намоён қилса (алохида масала), қолганлари 2-3 мутахасисларнинг қарашларини ўртага қўяди (аралаш масала), ва нихоят, учинчилари махсус гурух масаласини намоён қилиб, ҳамма мутахассислар учун керак бўлади (комплекс масала).
IIIэтапда - хусусий семинарлар ташкил қилинади.Ҳар қайси мутахассис гурухи учун алоҳида аудитория керак бўлади. Хусусий семинарда мухокама хулосаси пленар семинарда маъруза қилинади.
IVэтапда - аралаш семинарлар ўтказилади. Бу этап ташкилотчилик томонидан жуда мураккаб бўлиб, аралаш масалаларни ҳал қилишда талабаларнинг гурухларини қайта ташкил қилишга тўғри келади.
Мухокама натижалари пленар семинарларда маъруза қилинади .
Vэтапда — комплекс (умумий) масалалар мухокама қилиниб, уларни ҳал қилиш учун мақсадли комплекс программа ишлаб чиқилади. Бу методика
айниқса тиббий профилактик курс битирувчилари учун яхши қўлланилади, унда гигиенист - эпидемиолог врач муаммолари ҳал қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |