Ички миллий маҳсулот – Амортизация = СММ.
Соф миллий маҳсулот - Эгри солиқлар = МД.
Миллий даромад – ижтимоий суғурта ажратмалари - корхона фойдасига солиқлар - корхона тақсимланмайдиган фойдаси + ижтимоий тўловлар = Шахсий даромад
Шахсий даромад - Шу даромад ҳисобига солиқлар=Солиқлар тўланадиган кейинги даромад.
3. Ялпи ички маҳсулотни ҳисоблаш усуллари
Миллий маҳсулотни ҳисоблашда миллий ҳисоб тизимидан фойдаланилади.
Миллий ҳисоблар – бу ЯИМ ва миллий даромадни ишлаб чиқариш, тақсимлаш ҳамда улардан фойдаланишни характерлайдиган ўзаро боғлиқ макроиқтисодий кўрсаткичлар тизимидир.
Бундай ҳисоблар халқаро статистикада стандарт тизим сифатида 1953 йилдан бошлаб қўлланила бошлади. Ҳозирги даврда дунёнинг 100дан ошиқ мамлакатларида, шу жумладан Ўзбекистонда мазкур тизим кенг қўлланилади.
Миллий ҳисоблар асосини йиғма баланслар ташкил қилади. Бунга даромад ва харажатлар баланси мисол бўлиши мумкин. Даромадлар хўжалик бирликлари ва аҳоли умумий даромадлари (иш ҳақи, фойда, даромадларнинг бошқа турлари, амортизация) суммасини акс эттиради. Харажатлар тўртта гуруҳдан иборат бўлади: истеъмол, инвестициялар, давлат хариди, соф экспорт. Миллий ҳисоблар макроиқтисодиётнинг меъёридаги – мувозанатли ҳолатга эришиш даражасини аниқлашга ёрдам беради.
ЯИМ (ИММ) уч хил усул билан ҳисобланиши мумкин:
Биринчи усул – бу ЯИМни ҳисоблашга қўшилган қийматлар бўйича ёндашув. Бунда миллий иқтисодиётнинг барча тармоқлари бўйича яратилган қўшилган қийматлар қўшиб чиқилади (ЯИМ тармоқ ва ишлаб чиқаришлар бўйича).
12 – МАВЗУ: ИҚтисодий Ўсиш ва миллий боЙлик
РЕЖА:
1. Иқтисодий ўсишнинг мазмуни, турлари ва кўрсаткичлари
2. Иқтисодий ўсишнинг омиллари
3. Миллий бойлик тушунчаси ва унинг таркибий тузилиши
1. Иқтисодий ўсишнинг мазмуни, турлари ва кўрсаткичлари
Мамлакатларнинг иқтисодий ривожланиши кўп омилли ва шу билан бирга зиддиятли жараён ҳисобланади. Иқтисодий ривожланиш ҳеч қачон бир текис, юқорилаб борувчи чизиқ бўйича рўй бермайди.
Иқтисодий ривожланиш ўз ичига юксалиш ва инқироз даврларини, иқтисодиётдаги миқдор ва сифат ўзгаришларни, ижобий ва салбий тамонларни олиб нотекис боради.
Миллий иқтисодиётда иқтисодий ривожланиш қийин аниқланадиган жараён бўлганлиги сабабли, унинг мезонларидан бири бўлган иқтисодий ўсиш кўпроқ таҳлил қилинади. Иқтисодий ўсиш иқтисодий ривожланишнинг таркибий қисми бўлиб, ўз ифодасини реал ЯММ (ЯИМ) ҳажмининг ва унинг аҳоли жон бошига кўпайишида топади.
Иқтисодий ўсишга тарихий жиҳатдан ёндашилганда, у бир хил суратларда ва бир текис бормайди. Тарихда иқтисодий ўсиш суратларининг жадаллашиш, жиддий пасайиш ва ҳатто чекланиш даврлари маълум. Агар катта тарихий босқичлар олиб қараладиган бўлса, жаҳон ва миллий иқтисодиётда, барқарор иқтисодий ўсиш, ишлаб чиқаришнинг ҳар томонлама тараққиёт манзараси ҳосил бўлади. Шу билан бирга иқтисодий ўсиш нафақат миқдор, балки муайян сифат ўзгаришлари шаклида ҳам намоён бўлади. Президентимиз И.Каримов таъкидлаб ўтганларидек: «Иқтисодий ривожланиш суръатлари ҳақида гапирганда... унинг мезонларига ва энг аввало, сифат кўрсаткичларига кўпроқ эътибор қаратиш муҳим аҳамият касб этади. Бундай ўсишлар иқтисодиётимизда юз бераётган таркибий ўзгаришлар, унинг изчил ва барқарор ривожи учун хизмат қилиши, халқимизнинг ҳаёт даражасини юксалтиришга, бир сўз билан айтганда, амалий ҳаётимизни яхшилашга олиб келиши лозим»1. Шундай экан иқтисодий ўсиш бевосита ялпи миллий маҳсулот миқдорининг мутлоқ ва аҳоли жон бошига ҳамда иқтисодий ресурс харажатлари бирлиги ҳисобига кўпайиши ҳамда сифатининг яхшиланишида ва таркибининг такомиллашувида ифодаланади.
Маҳсулотнинг ўсиш суръати билан ишлаб чиқариш омиллари миқдорининг ўзгариши ўртасидаги нисбат иқтисодий ўсишнинг экстенсив ёки интенсив турларини белгилаб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |