Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия инстути “спорт менежменти ва иқтисодиёт”



Download 0,96 Mb.
bet52/67
Sana21.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#52450
TuriКонспект
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   67
Bog'liq
2 5269739720446837426

13 – МАВЗУ: МОЛИЯ ТИЗИМИ ВА МОЛИЯВИЙ СИЁСАТ.
Режа.
1.Молиянинг моҳияти ва вазифалари. Молия тизими.

  1. Бюджет такчиллиги ва давлат қарзлари.

  2. Солиқ тизими ва унинг вазифалари.

  3. Ўзбекистонда бюджет ва солиқ тизимини такомиллаштириш масалалари.

1. Молиянинг моҳияти ва вазифалари. Молия тизими.
Молиявий муносабатлар кўп қиррали бўлиб иқтисодий муносабатларнинг муҳим сохасини ташкил қилади.
Молия иқтисодий категория сифатида пул маблағларидан фойдаланиш ва унинг харакатини тартибга солиш билан боғлиқ бўлган муносабатлар тизими бўлиб, унинг воситасида турли даражада пул маблағлари фондлари вужудга келтирилади ва улар такрор ишлаб чиқариш эҳтиёжлари ва бошқа ижтимоий эхтиёжларни қондириш мақсадида тақсимланади.
Молия иқтисодиёт доирасида ўзаро боғлиқ бўлган бир қатор вазифани бажаради.

  1. Молиянииг иқтисодий жараёнларни, тадбирларни молия­вий таъминлаш ва унга хизмат кўрсатиш вазифасини бажаради.

  2. Молиянииг тақсимловчи вазифаси, моддий ишлаб чиқариш сохаларида яратилгал ялпи миллий махсулотни, айниқса, унинг миллий даромадни ташқил қилувчи қисмини дав­лат ва мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган корхоналар, иқтисодиёт тармоқлари, моддий ишлаб чиқариш соҳалари, мамлакат худудлари ўртасида тақсимлаш ва қайта тақсимлашда намоён бўлади. Бундан миллий даромаднинг бир қисми корхона ва аҳоли даромадларидан турли хил солиқлар олиш, рента ва божхона тўловлари, акциз йиғинлари кабилар орқали давлат қўлида тўпланади. Ўз қўлида тўпланган миллий даромаднинг катта қисмиии давлат молия воситасида ахолининг ижтимоий маданий эҳтиёжларига (уй жой қурилиши, тиббиёт хизмати, маориф, нафака, стипендия ва шу кабилар тўплашга), даромадлар даражасини ушлаб туришга, миллий мудофаага, атроф муҳитни мухофаза қилиш ва шу кабиларгл сарфлайди.

  3. Молиянииг рағбатлантирувчилик вазифаси, бириичидан, яратилган маҳсулот қийматини тақсимлаш жараёнида, иккичидан, пул фондларини ташқил қилиш ва сарфлаш механизми воситасида амалга оширилади. Икки ҳолда ҳам молия ишлаб чиқариш самарадорлигига, унинг пировард натижасига, маҳсулот сифатига сезиларли таъсир кўрсатади.

4. Молиядан ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва истеъмол устидан назорат қилиш воситаси сифатида фойдаланилади. Молиявий назорат корхона (фирма)ларнинг молия интизомга риоя
қилиш учун моддий жавобгар бўлиш тизими, турли солиқлар ундириб олиш ва маблағ билан таъминлаш тизими орқали амалга оширилади.
I Молиявий муносабатлар ва уларга хизмат қилувчи махсус муассасалар жамиятнинг молиявий тизимини ташкил қилади. Молия тизими корхоналар (тармоклар) ва умумдавлат молиясини ўз ичига олади.
Корхона ва тармоклар молияси улардаги такрор иишаб чиқариш жараёнида ҳамда алохида фондлар яратиш йўли билан ходимларнинг ижтимоий эхтиёжларига хизмат қилади.
Умумдавлат молияси давлат бюджетини, ижтимоий суғурта фондини ҳамда давлат мол-мулкий ва шахсий сугурз-аси (фондини ўз ичига олади. Ундан ташкари молия пул муомаласи, банк — кредит тизимини ҳам Ўз ичига олади. Давлат пул маблағларининг асосий марказлашган фонди бўлмиш давлат бюджети молия тизимининг асосий бўғини бўлиб хизмат қилади. Давлат бюджети -бу давлат харажатлари ва уларни молиявий қоплаш манбалариниш йиллик режасидир. Давлат даромадлари ва харажатларининг асо­сий қисми давлат бюджети орқали ўтади. Унинг асосий вазифаси молиявий воситалар ёрдамида иқтисодиётни самарали ривожлантириш ва умумдавлат миқёсидаги ижтимоий вазифаларни ҳал қилиш учун шароит яратищдир.
Умумдавлат бюджети билан бирга хокимият қуйи органларининг (вилоят, туман ва шахар) бюджети ҳам мавжуд бўлади. By мавжуд молиявий ресурсларни анча тўларок жалб қилиш ва улардан самарали фойдаланиш имконини беради. Хокимият қуйи органлари бюджетининг даромадлари ўз худудидаги корхо­налар даромадидан, аҳолидан олинадиган солиқлар, мулк солиқлари ва шу кабилар орқали шаклланади.

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish