Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия инстути “спорт менежменти ва иқтисодиёт”



Download 0,96 Mb.
bet1/67
Sana21.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#52450
TuriКонспект
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   67
Bog'liq
2 5269739720446837426


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ИНСТУТИ
СПОРТ МЕНЕЖМЕНТИ ВА ИҚТИСОДИЁТ”
кафедраси

ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ” фанидан




ТАЯНЧ КОНСПЕКТ
Тузувчи: ўқитувчи Юсупов З.З.
Тошкент
1-БЎЛИМ. ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШНИНГ УМУМИЙ АСОСЛАРИ.
1-МАВЗУ: ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА
БИЛИШ УСЛУБЛАРИ
Режа:
1. Иқтисодиёт ва унинг бош масаласи.
2. Иқтисодиёт назариясининг фан сифатида шаклланиши.
3. Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва вазифалари.
4. Иқтисодий қонунлар ва категориялар (илмий тушунчалар).
5. Иқтисодий жараёнларни илмий билишнинг усуллари.
1.Иқтисодиёт ва унинг бош масаласи.
Иқтисодиёт назарияси фани ва унинг қонун-қоидаларини билиш учун, энг аввало, иқтисодиёт ва унинг вазифалари тўғрисида тасаввурга эга бўлиш лозим. Инсоният ҳаёти ва унинг тараққиёти жуда мураккаб, кўп қиррали ва ғоят чигал муаммоларга бойдир. Бу муаммолар кишиларнинг модций неъматлар ишлаб чикариш, хизматлар кўрсатиш, фан, маданият, сиёсат, мафкура, ахлоқ, давлатни бошқариш соҳаларидаги ва ниҳоят, оиладаги ва бошқа фаолият турларининг борган сари кўпайиб, ривожланиб хамда уларнинг ўзгариб бориши натижасида вужудга келади. Узоқ даврлар давомида инсоният фикрини банд қилиб келган айрим масалалар бугунги кунда оддий ҳақиқат ва осон билиш мумкин бўлган нарсага ўхшаб кўринади.
Масалан, бугун қаммага маълумки, кишилар яшашлари, сиёсат, санъат, адабиёт, фан, маърифат, маданият, таълим билан шуғулланишлари учун ҳаётий неъматларни истеъмол қилишлари, кийинишлари керак. Шунинг учун ҳар бир киши, ўзининг кундалик ҳаётида бир қанча муаммоларга, яъни ҳаётий эҳтиёжлари - кийим-кечак, озиқ-овқат, уй-рўзғор буюмларига эга бўлиш, билим олиш каби эхтиёжлар учун зарур бўлган пул даромадларини қаердан, нима Ҳисобига топиш керак деган муаммоларга дуч келади.
Шу муаммоларни ечиш ва ўз эҳтиёжларини қондириш мақсадида кишилар турли йўналишларда, соҳаларда фаолият кўрсатадилар. Демак, инсоннинг турли фаолиятлари ичқда энг асосийси, инсониятнинг яшаши ва унинг камол топишини таъминлайдигани моддий ва маънавий неъматлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишдан иборат бўлган иқтисодий фаолиятдир.

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish