Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия инстути “спорт менежменти ва иқтисодиёт”


-чизма. Ишлаб чиқариш омилларининг туркумланиши



Download 0,96 Mb.
bet8/67
Sana21.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#52450
TuriКонспект
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   67
Bog'liq
2 5269739720446837426

1-чизма. Ишлаб чиқариш омилларининг туркумланиши.
Ишчи кучи инсоннинг меҳнатга бўлган ақлий ва жисмоний қобилиятларининг йиғиндиси бўлганлиги учун бозор иқтисодиёти даврида инсон эмас, меҳнат жараёни ҳам эмас, балки ишчи кучи товар сифатида сотилади, унинг бошқа товарлар каби қиймати ва нафлилиги мавжуддир ва бинобарин, унинг бозори бўлади. Шунинг учун ҳозирги кунда кенг қўлланилаётган меҳнат бозори тушунчаси ўрнига ишчи кучи бозори, мехнат ресурслари ўрнига ишчи кучи ресурслари дейилса тўғри ва тушунарли бўлар эди.
Капитал тушунчаси ҳам турли адабиётларда турлича талқин килинади. Кўпчилик капитал тушунчасини тарихий тушунча деб караб, унинг капитализмга хослигини исботлайди ва капитални ўз эгасига қўшимча қиймат келтирувчи қиймат, ўз-ўзидан кўпаювчи, ўсувчи қиймат деб ҳисоблайди. Айрим ғарб иқтисодчилари ҳам, масалан, Ж.Кларк, Л.Вальрас, И.Фишерлар капиталга даромад келтирувчи, фойда келтирувчи, фоиз келтирувчи киймат деб қарайдилар.
2. Ишлаб чикариш жараёнининг мазмуни.
Ишлаб чиқариш жараёни - бу кишиларни ўзларининг истеъмоли учун зарур бўлган моддий ва маънавий неъматларни яратишга қаратилган максадга мувофиқ фаолиятидир.
Моддий ва маънавий неъматлар яратиш, турли хизматлар кўрсатиш жараёни кишилар иқтисодий фаолиятининг асосий томонидир.
Маълумки, ҳар қандай ишлаб чиқариш, биринчи навбатда, меҳнат жараёнидир ёки бошқача қилиб айтганда, табиатдаги бор нарсаларнинг кўринишини ўзининг истеъмоли учун мувофиқ ҳолга келтириш учун қилинган мехнат фаолиятидан иборатдир. Ана шу меҳнат жараёнида кишилар, энг аввало, табиат билан, унинг кучлари ва ашёлари билан қамда бир-бирлари билан ўзаро маълум муносабатда бўладилар.
Кишилар ўзларининг онгли мақсадга мувофиқ унумли меҳнати билан табиат моддаларининг шаклларини ўзгартирадилар ва истеъмоли учун зарур бўлган маҳсулотни вужудга келтирадилар. Меҳнат жараёнида кишилар билан табиат ўртасида моддалар алмашинуви билан бирга инсоннинг ўзи ҳам ҳар томонлама камол топиб боради, яъни кишилар ўзининг меҳнатга бўлган кобилиятини, билимини оширади ва уларни амалда қўллашни кенгайтириб боради.
Шундай қилиб, ишлаб чиқариш жараёни истеъмол қийматларни вужудга келтириш учун мақсадга мувофиқ қилинадиган харакатдир, табиат яратган нарсаларни киши истеъмоли учун ўзлаштириб олишдир, киши билан табиат уртасидаги модда алмашувининг умумий шартидир, киши ҳаётининг абадий табиий шароитидир.
Эҳтиёжлар тури кднча кўп бўлса шунга биноан ишлаб чиқаришнинг тармоқ ва соҳалари ҳам кенгайиб боради. Уларни ўрганиш осон бўлиши учун ишлаб чиқариш икки катта соҳага: моддий ишлаб чиқариш ва хизмат курсатиш сохаларига бўлинади.
Моддий ишлаб чиқариш соҳаларида (саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш бошқалар) зарурий моддий неъматлар яратилади, хизмат кўрсатиш соҳаларида эса турли хил маънавий неъматлар яратилади ва хизматлар кўрсатилади. Бу икки соҳа бир-бири билан чамбарчас боғланган ҳолда ривожланади ва бир-бирига таъсир кўрсатади.
Моддий ишлаб чиқариш соҳаси ўз навбатида икки бўлинмадан — биринчи ва иккинчи бўлинмалардан иборат бўлади. Биринчи бўлинмада ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхона ва ташкилотларининг ишлаб чиқариш истеъмоли учун зарур бўлган воситалар — станок, машина, асбоб-ускуна, хомашё ва турли материаллар ишлаб чиқарилади. Иккинчи бўлинмада эса халқ истеъмоли учун зарур бўлган истеъмол товарлари ишлаб чиқарилади.
Биринчи бўлинмада ишлаб чиқаришдан чиққан товарлар шу йилнинг ўзида иккинчи бўлимда ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ишлаб чиқариш воситаси сифатида ишлатилиши мумкин, иккинчи бўлинмада яратилган товарлар ва номоддий соҳа хизматлари ўз навбатида биринчи бўлинма учун зарурдир. Шунинг учун улар ўртасида доимо иқтисодий алоқалар ва муносабатлар содир бўлиб туради.

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish