Texnologiyani qo‘llanilishi
. «Rezume» texnologiyasi seminar, amaliy va
labaratoriya darslarida yakka tartibda (yoki kichik guruhlarga) o‘tkazish mumkin.
Akusherlik va ginekologiya fanidan ―Oylani rejalashtirish. Zamonaviy
kontratseptsiya usullari‖ mavzusi boyicha «Rezume» texnologiyasi qollanildi.
Bunda talabalar kontratseptsiya usullarining abzalligi va kamchiligi, ijobiy va
salbiy tomonlarini jadvalga tushirib, yakuniy xulosa chiqaradilar. Talabalar
xulosasida ayolning yoshiga, ijtimoiy ahvoliga va tibbiy ko‘rsatmalariga qarab
kontratseptsiya usullaridan foydalanishni urganadi va eng qulayli variantni topib
umumiy yakun chiqaradi. Kichik guruh a‘zolaridan tayorlangan material ja‘moa
tomonidan chiqib bayon etiladi. O‘qib eshittiriladi, ammo yakuniy bo‘lim bilan
tanishtirmaydi. O‘qituvchi boshqa kichik guruhlarning chiqib bayon etishlarini
yakunlab berishini soraydi, o‘z fikrlarini bildiradi va yakunlaydi. O‘qituvchi
guruhlar tomonidan berilgan fikrlarga yoki yakunlariga qo‘shimcha fikrini
164
bildiradi, ularni baholaydi song mashg‘ulotni yakunlaydi. Mashg‘ulotda oddiy А 3
formattagi qogoz betlari (guruh soniga qarab) tayorlangan tarqatma materiyallari,
marker qo‘llaniladi.
Xulosa
qilib aytganda, bugungi kunda talabalarga ta‘lim berishda
ma‘lumotlarni tez va aniqlik bilan tushuntirib berishidagi yangi pedagogik
texnologiyalar asosida tashkillashtirilgan mashg‘ulotlar davr talabi bo‘lib
qolmoqda.
НЕОНАТОЛОГИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШДА ИННОВАЦИОН КЕЙС
УСИЛИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Саидумарова Д.С., Абдуқодирова М.Қ.
Тошкент педиатрия тиббиѐт институти, неонатология кафедраси.
Кейснинг асосий мақсади: инновацион жараѐнларни бошқаришга доир
моделларни ўрганиш, таҳлил этиш ва тиббиѐтда неонатология фанини
ўқитишда инновацион жараѐнларни тизимли бошқаришнинг ташкилий
моделини ишлаб чиқиш.
Ўқув фаолиятидан кутиладиган натижалар:Инновацион жараѐнларни
бошқаришнинг ўзига хосликларини очиб бериш; Моделларга тавсифномалар
тайѐрлаш; Умумий ўрта таълимда инновацион жараѐнларни тизимли
бошқаришнинг ташкилий моделини ишлаб чиқиш; Ушбу кейсни
муваффақиятли амалга ошириш учун талабалар олдиндан қуйидаги билим,
кўникма ва малакалрга эга бўлишлари лозим.
Талаба қуйидагиларни билиши керак:
инновация, инновацион жараѐн,
бошқариш, бошқарув объекти, бошқарув субъекти, бошқарув методлари,
бошқарув функциялари.
Талаба қуйидаги кўникмаларга эга бўлиши керак:
таҳлил этиш, таққослаш, умумлаштириш, абстрактлаштириш, лойиҳалаш,
моделлаштириш.
Талаба қуйидаги малакаларга эга бўлиши керак:
индивидуал ва ҳамкорликда ишлаш, когнитив, эвристик, креатив фаолият
малакалари.
Ушбу кейснинг асосий манбаи кабинетли, лавҳали бўлиб, аниқ
топшириқлар асосида баѐн этилган. Кейснинг асосий объекти инновацион
жараѐнларни бошқаришга йўналтирилган. Бу ташкилий кейс бўлиб,
маълумотлар
топшириқлар
асосида
тузилган.
Ҳажми
ўртача
тизимлаштирилган бўлиб, тренингга мўлжалланган. Мавзу юзасидан
кўникма ва малакларни эгаллашга йўналтирилган. Дидактик мақсадларга
кўра кейс муаммоларни тақдим қилиш, уларни ҳал этиш, таҳлил этиш ва янги
моделни ишлаб чиқиш ва уни амалиѐтга татбиқ этиш технологиясини яратиш
ва баҳолашга йўналтирилган.
Иш босқичлари ва вақти: 1. Кейс билан танишиш (индивидуал) – 10
дақиқа. 2. Кейсдаги асосий ва кичик муаммоларни аниқлаш (индивидуал ва
кичик гуруҳларда) – 15 дақиқа. 3. Муаммо эчимини топиш ва эришиладиган
натижани аниқлаш – 15 дақиқа. 4. Кейс эчими учун таклиф этилган ғоялар
тақдимоти (кичик гуруҳларда) – 10 дақиқа. Кейс: чақалоқларда сариқликлар.
Ўқитувчи талабаларни кейсни муаммоси билан таништиради. Кичик
165
гуруҳларга бўлинади ва ҳар бир гуруҳ ўзига тегишли бўлган муаммо устида
ишлайди: она сутидан сариқлик, гемолитик сариқлик, механик сариқлик,
физиологик сариқлик. Хар бир гуруҳ тақдимот қилиши керак. Муаммоларни
ечими топилади ва муҳокама қилинади.
Кейс технологияси таълим олувчиларда аналитик фикрлашни
ривожлантириш воситаси сифатида тиббиѐтда неонатология фанини
ўқитишда кенг қўлланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |