Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚНИ


―ТИББИЙ-БИОЛОГИК ИШ‖ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИДА АМАЛГА



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet171/261
Sana22.06.2023
Hajmi2,44 Mb.
#952954
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   261
Bog'liq
Conference-2018

ТИББИЙ-БИОЛОГИК ИШ‖ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИДА АМАЛГА 
ОШИРИЛАЁТГАН ИСЛОҲАТЛАР
 
Саломова Ф.И. 
Тошкент тиббиѐт академияси, Атроф муҳит гигиенаси кафедраси 
 
Президентимизнинг ―Олий таълим тизимини янада ривожлантириш 
чора-тадбирлари тўғрисида‖ги, ―Ўзбекистон Республикасида тиббий таълим 
тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги ва ―Олий 
маълумотли мутахассислар тайѐрлаш сифатини оширишда иқтисодиѐт 
соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-
тадбирлари тўғрисида‖ги Қарорларида тиббий таълим тизимини янада 
такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш бўйича муҳим вазифалар 
белгилаб берилган.
―Ўзбекистон Республикасида тиббий таълим тизимини янада ислоҳ 
қилиш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги Қарорга асосан ―Тиббий-биологик иш‖ 
таълим йўналишида ўқиш муддати 5 йилдан 4 йилга қисқартирилди ва 
битирувчиларга ―Фундаментал тиббиѐт мутахассиси‖ квалификацияси 
бериладиган бўлди. ―Тиббий-биологик иш‖ таълим йўналишининг асосий 
мақсади тиббий таълим муассасалари, илмий тадқиқот институтлари, илмий 
ихтисослашган марказлар ва бошқа тиббий муассасаларда фундаментал ва 
амалий муаммоларни ҳал этиш учун илмий–тадқиқот ва илмий-педагогик 
фаолият олиб борувчи кадрлар тайѐрлашдан иборат. Президент Қарорларида 
белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида ―Тиббий-
биологик иш‖ таълим йўналиши учун ДТС, малака талаблари, ўқув режа ва 
ўқув дастурларни ривожланган давлатларнинг тажрибаси ва амалиѐтни 
ҳисобга олиб мутахассислик фанларининг улушини оширилган ҳолда ишлаб 
чиқилди. Жумладан ўқув режада гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар 
блокининг улуши 10%гача камайтирилди, умумкасбий ва ихтисослик 
фанларининг улуши 65,7%гача кўпайтирилди. Шунингдек, тиббий-биологик 
фанларда назарий ва амалий қисмини 50%га 50% бажарилиши, умумкасбий 
ва ихтисослик фанларда- 40%га 60% бажарилиши назарда тутилди. Ҳозирги 
кунда 1 курсда ўқув жараѐни ЎзР ССВнинг 2017 йил 22 августидаги 474-
сонли буйруғи, 2 курсда – ЎзР ОЎМТВнинг 2016 йил 25 августидаги 355-


167 
сонли буйруғи билан тасдиқланган ДТС, МТ, ўқув режалари асосида ташкил 
қилинган. 
Президентимиз карорларида белгиланган яна бир муҳим вазифалардан 
бири - бу янги авлод ўқув қўлланмаларини яратиш ва олий таълим тизимига 
кенг татбиқ этиш, олий таълим муассасаларини замонавий ўқув-методик ва 
илмий адабиѐтлар билан таъминлаш, жумладан, энг янги ҳорижий 
адабиѐтларни сотиб олиш ва таржима қилиш негизида ахборот-ресурс 
марказлари фондларини мунтазам янгилаб боришдан иборат. Ҳозирги кунда 
ҳар бир фан бўйича янги авлод ўқув адабиѐтини яратиш муаммоси мавжуд 
ва ҳозирги кунда адабиѐтларни яратиш режа асосида босқичма-босқич
ишлар амалга оширилмоқда.

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish