Йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тў



Download 4,91 Mb.
bet1/2
Sana30.03.2022
Hajmi4,91 Mb.
#517216
  1   2
Bog'liq
МТТ президент карорлари





ПҚ-2707 29.12.2016 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ

2017 — 2021 ЙИЛЛАРДА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, моддий-техника базасини мустахкамлаш, мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш, малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, болаларни мактаб таълимига тайёрлаш даражасини тубдан яхшилаш, таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини татбиқ этиш, болаларни хар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида:

  1. Қуйидагиларни ўз ичига олган Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича 2017 — 2021 йилларга мўлжалланган дастур (кейинги ўринларда Дастур деб юритилади):

мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича 2017 — 2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси
2017 — 2021 йилларда мактабгача таълим ташкилотларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг асосий параметрлари, молиялаштириш хажми ва манбалари 2, 3-иловаларгамувофиқ;
2017 — 2021 йилларда мактабгача таълим ташкилотларида болаларни мактаб таълимига тайёрлаш бўйича қиска муддатли гуруҳларни ташкил қилишнинг асосий параметрлари 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Дастурнинг асосий мақсадли вазифалари ва йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлокий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш шароитларини яратиш;
мактабгача таълим сифатини ошириш, мактабгача таълим ташкилотларида болаларни мактабга сифатли тайёрлашни тубдан яхшилаш, таълим-тарбия жараёнига жахон амалиётида кенг қўлланиладиган замонавий таълим дастурлари ва технологияларини жорий этиш;
мактабгача таълим ташкилотларида 5-6 ёшдаги болаларни мактаб таълимига тайёрлаш бўйича 6100 та қисқа муддатли гуруҳни ташкил этиш;
замонавий педагогик технологиялар ва услубларни инобатга олган ҳолда мактабгача таълим ташкилотларига педагог кадрларни тайёрлаш ва малакасини оширишнинг ўқув режа ва дастурларини такомиллаштириш;
2200 та мактабгача таълим ташкилотининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан қишлоқ жойларда мактабгача таълим ташкилотларини янгидан қуриш, уларни замонавий талабларга жавоб берадиган инвентар, жиҳоз, ўқув-методик қўлланмалар ва мультимедиали воситалар билан таъминлаш.

  1. Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича 2017 — 2021 йилларга мўлжалланган дастурнинг бажарилишини мувофиқлаштирувчи республика комиссияси (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб юритилади) таркиби 5- иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Республика комиссияси (А.Н. Арипов) Дастурда назарда тутилган чора- тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан масъул бўлган вазирлик, идоралар ва махаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини тизимли асосда мувофиқлаштиришни, белгиланган тадбирларнинг тўлиқ ва сифатли бажарилиши ҳамда асосий параметрларга эришилиши устидан мониторинг ва назоратни амалга оширсин.
Республика комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тақдимномаси бўйича мактабгача

таълим ташкилотларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг ҳар йили Тасдиқланадиган манзилли рўйхатига тасдиқланган асосий параметрлар доирасида ўзгартаришлар киритиш хуқуқи берилсин.

  1. Қуйидагилар Дастурни амалга оширишни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Олдинги таҳрирга қаранг.
мактабгача таълим ташкилотларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, шунингдек ўйин майдончалари, болалар айвонлари қуриш ва уларнинг ҳудудини ўраш мақсадлари учун — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт ташкилотлариниш моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади);
(4-бандинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президетенинг 2017 йил 24 августдаги ПҚ-3242-сонли қарори таҳриридаЎРҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 923-модда)
мактабгача таълим ташкилотлари худудини ободонлаштириш ва ичимлик суви билан таъминлаш учун — Қоракалпоғистон Республикаси бюджет, вилоятлар ва Тошкент шахар махаллий бюджетларининг маблағлари;
мактабгача таълим ташкилотларини жихозлаш учун — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Халқаро молиявий инстатутлар, ташкилотлар ва донор мамлакатлар маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2017 йилдан бошлаб Жамғарма параметрларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг харажатлар сметасида Дастурни амалга ошириш учун зарур маблағларнинг таълим сохасига хар йилги ажраталадиган бюджет маблағлари доирасида алохида сатр билан ажратилишини назарда тутсин.

  1. Белгилансинки:

мактабгача таълим ташкилотларини янгидан қуриш намунавий лойихалар бўйича амалга оширилади;
мактабгача таълим ташкилотларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича буюртмачи вазифаси Коракалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимликлари хузуридаги «Ягона буюртмачи хизмата» инжиниринг компанияси зиммасига юклаталади;
мактабгача таълим ташкилотларини жиҳозлаш, мол-мулкидан самарали фойдаланиш ҳамда малакали кадрлар билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги зиммасига юклатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.

  1. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги:

(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги ПФ-5483-сон.чи Фармони таҳриридаҚонун ҳужжатлари маьлумотлари миллий базаси,

  1. м.. 06/18/5483/1594-сон)

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги буюртмаси асосида «Тошуйжой» акциядорлик жамията билан биргаликда хорижий тажрибадан ва мамлакатамизнинг иқлим шароитларидан келиб чиккан ҳолда, янгидан қурилиши белгиланган қуввати 70 ва 120 ўринли замонавий мактабгача таълим ташкилотларининг намунавий лойихасини ишлаб чиксин;


Дастур доирасида мактабгача таълим ташкилотларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари бўйича лойиха-смета хужжатларининг белгиланган тартабда экспертазадан ўтказилишини таъминласин;


(6-ванднинг j-чинчи хатбошиеи Ўзбекистон Республикам Президентининг 2018 йил 18 июлдаги ПФ-5483-сонли Фармони таҳриридаҚонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 3/.07.2018 и.. 06/18/5483/1594-сон)


буюртмачилар билан пудратчилар ўртасидаги шартнома мажбуриятларининг бажарилиши. жумладан Тасдиқланган намунавий лойихаларга мувофиқ бажариладиган лойиха ва қурилиш-монтаж ишларига кўйиладиган талабларга ҳамда шахдрсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан тизимли мониторинг ўрнатсин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Иктисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қоракалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимликлари:

ушбу қарорнинг 2-иловасига мувофиқ, Тасдиқланган мактабгача таълим ташкилотларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг асосий параметрлари самарали ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
хар йили Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури лойихаси ва қурилишнинг манзилли рўйхатини шакллантиршда янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ҳамда уларни зарурий жихоз ва инвентарлар билан таъминлашнинг молиялаштириш хажмини аниқлаган холда, мактабгача таълим ташкилотларинннг аник сони ва рўйхатини белгилаш чораларини кўрсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.

  1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Коракалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимликлари рахбарлари зиммасига куиидагиларни амалга оширишда шахсий масъулият кжлатнлсин:

(8-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги ПФ-5483-соти Фар мони таҳриридаҚонун ҳужжатлари маълумотяари миллий базаси.

  1. м.. 06/18/5483/1594-сон)

мактабгача таълим ташкилотларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш манзилли рўйхатига киритилган объектлар бўйича танлов (тендер) савдоларини ўз вақтида ўгказиш;
мактабгача таълим ташкилотларида қурилиш-монтаж ишларининг бажарилиши ва фойдаланишга топширилишида Тасдиқланган намунавий лойиҳа, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига қагьий риоя қилиш.

  1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзларининг норматив-хуқуқий хужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

  2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,

  1. йил 29 декабрь,

ПҚ-2707-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 1-сон, 11-модда, 35-сон, 923- модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 06/13/5483/1594-сон)


ПҚ-3261 09.09.2017


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўтган давр мобайнида соғлом ва хар томонлама ривожланган ўсиб келаётган авлоднинг шаклланишини таъминлашга қаратилган самарали мактабгача таълим тизимини ташкил қилиш бўйича комплекс ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар амалга 0ширилди.
Шу билан бирга, мавжуд тизимли камчиликлар мактабгача таълим соҳасида давлат сиёсатини тўлиқ амалга оширишга тўсқинлик қилмокда, хусусан:
биринчидан, мактабгача таълимии бошқаришнинг амалдаги ҳолати тизимли муаммоларни ўз вақтида аииқлаш ва бартараф этиш, мазкур соҳада, шу жумладан, нодавлат секторда замонавий инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш имконини бермаяпти;
иккинчидан, мактабгача таълим соҳасига инвестицияларии жалб қилишга, шу жумладан, ижтимоий-ҳаммабоп мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш, уларни моддий-техник жихатдаи қайта жиҳочлаш ва илғор педагогик технологияларни қўллашга қаратилган давлат-хусусий шериклик механизмлари жорий килинмаган;
учинчидан, мактабгача таълим ташкилотлари инфратузилмаси ва моддий-техник базасининг амалдаги ҳолати болаларни мактабгача таълим ташкилотлари билан тўлиқ қамраб олишни таъминлашга имкон бермаяпти, мамлакатда аҳоли сонининг ўсиши айрим мактабгача таълим ташкилотларининг хаддан ташқари бандлигига олиб келмоқда;
тўртинчидан, миллий маданин-тарихий қадриятларни акс эттирувчи ва болаликдан китоб ўқишга қизиқишни уйғотувчи ўқув-методик, дидактик (шу жумладан, ўйинлар ва ўйинчоқлар) материаллар ва бадиий адабиётларни тайёрлаш ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига жорий этиш ишлари замонавий талабларга жавоб бермайди;
бешинчидан, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг амалдаги тизими мактабгача таълим сохасини болаларни тарбиялаш ва хар томонлама ривожлантириш масалаларини профессионал даражада хал этишга кодир юқори малакали мутахассислар билан таъминлай олмайди:
олтинчидан, мактабгача таълим ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш тизимининг наст даражада эканлиги малакали кадрларни жалб қилиш имконини бермаяпти;
еттинчидан, мактабгача таълим ташкилотларида болаларга тиббий хизмат кўрсатиш бўйича ҳудудий соғликни сақлаш органлари ишини ташкил этишдаги камчиликлар болаларнинг хаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, шу жумладан, соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича профилактик чора-тадбирлар самарадорлигининг пасайишига олиб келмоқда.
Мактабгача таълимии бошқаришнинг замонавий механизмларини жорий этиш, тарбия ва ўқув жараёнини такомиллаштириш, мактабгача таълим ташкилотларини юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш, уларнинг инфратузилмаси ва моддий-техник жиҳозланишини яхшилаш мақсадида:

  1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғликни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги, махаллий давлат хокимияти органларининг мактабгача таълим сохасидаги фаолияти қониқарсиз деб топилсин.

  2. Белгилаб кўйилсинки, 2018 йил 1 январдан бошлаб Тошкент, Нукус шахарларида, вилоятлар марказларида эксперимент тариқасида давлат-хусусий шериклик шартларида, шу жумладан, қуйидагиларни назарда тутган холда янги мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилади:

замонавий ижтимоий-ҳаммабоп мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш мақсадида инвесторларга ер участкалари, бўш турган бинолар, шу жумладан, фаолият




юритмаётган ва тарбияланувчилар сони кам бўлган давлат мактабгача таълим ташкилотларини беғараз ажратиш;
инвесторларга мактабгача таълим ташкилотларини, айникса шундай ташкилотларга юқори эҳтиёж мавжуд ва инфратузилмаси ривожланмаган ҳудудларда ташкил этиш учун зарур бўлган солик имтиёзлари ва бошқа преференцияларни, шунингдек, имтиёзли кредитларни тақдим этиш имконияти;
инвесторлар томонидан ваколатли давлат органлари билан 50 йил муддатга тузиладиган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги келишув асосида лойихани амалга ошириш;
инвесторлар томонидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги келишувда назарда тутилган шартларга, мактабгача таълим сохасидаги давлат талабларига, санитария-гигиена нормаларига катъий риоя этиш, келишув амал қилишининг бутун муддати давомида фаолнят йўнатншнни саклаб колиш бўйича мажбуриятларни қабул қилиш, шунингдек, мактабгача таълим ташкилотлари хизмати нархининг ижтимоий ҳаммабоплигини таъминлаш;
давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги келишув шартларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда уларни бекор қилиш механизмлари.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Иктисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат кўмитаси, Коракалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимликлари билан биргаликда 2018 йилда ўтказилган эксперимент якунлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасига республиканинг бошқа худудларида мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш бўйича таклифлар киритсин.

  1. Тошкент шахрида жойлашган давлат мактабгача таълим ташкилотларига тадбиркорлик субъектлари билан сифат талабларига ва санитария-гигиена нормаларига жавоб берадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёр овқатларни етказиб берига бўйича тўғридан-тўғри шартноматар тузишга эксперимент тариқасида рухсат берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Молия вазирлиги, Иктисодиёт вазирлиги, Соғликни сақлаш вазирлиги ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат кўмитаси билан биргаликда 2017 йилда ўтказилган эксперимент якунлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасига республиканинг бошқа худудларида мазкур амалиётни жорий этиш бўйича таклифлар киритсин.

  1. Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича «Йўл харитаси» (кейинги ўринларда «Йўл харитаси» деб юритилади) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, вазирликлар, идоратар ва бошқа ташкилотлар рахбарлари «Йўл харитаси»да назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилишига шахсан жавобгардир.

  1. Мактабгача таълим тизимини танқидий ўрганиш ва янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бўйича комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) 2-иловага мувофиқ ташкил этилсин.

  2. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

мактабгача таълим соҳасидаги қонунчиликни ундаги бўшлиқларни, коррупция ва
бошқа хуқуқбузарликларни юзага келтирувчи нормаларни аниклаш нуктаи назаридан инвентаризация қилиш ва тахлил этиш;
мактабгача таълим соҳасида давлат сиёсатини самарали амалга оширишга, шу жумладан, зарур инфратузилмани яратишга, ходимларнинг меҳнатини моддий рағбатлантиришга, педагогик кадрларни сифатли тайёрлаш ва малакасини оширишга, шунингдек, мактабгача таълимиинг хусусий секторини ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи тизимли муаммоларни аниқлаш ҳамда комплекс ўрганиш;




Download 4,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish