Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги



Download 4,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/206
Sana12.04.2022
Hajmi4,08 Mb.
#547308
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   206
Bog'liq
ИЛМ-ФАН ВА ТАЪЛИМ – МАМЛАКАТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ KANFERENSIYA ADU

ТЕРАК БЎРТМА ҚАЛҚОНДОРИ
 (QUADRASPIDIOTUS SLAVONICUS 
(GREEN))НИНГ ОЗУҚА ЎСИМЛИГИДАГИ ЗАРАРЛИЛИК 
ХУСУСИЯТИГА ОИД
 
Хусанов Алижон Каримович
,
Андижон давлат университети доценти,
биология фанлари доктори,
Собиров Озодбек Тожиматович

Андижон давлат университети катта ўқитувчиси, биология 
фанлари бўйича фалсафа доктори, 
Тоштемирова Наргиза Илхомжон қизи, 
 
Мусаева Муаттар
 
Рахимжон қизи
,
Андижон давлат университети магистрантлари 
 
Аннотация. Республикамиз шароитида теракларнинг кўп турлари уй-
жойлар барпо қилишда муҳим қурилиш материали сифатида кўпайтириб 
келинади. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, терак ўсимлигига 
жиддий зарар келтирувчи турлар ичида Терак бўртма қалқондори 
алоҳида ўрин тутади. Яшаш тарзига кўра текинхўр. Озуқа ўсимликлари: 
Populus L., Salix L. Айни зараркунанда ўсимликнинг шох ва новдалари, 
баргларида озиқланади. Экологик шароити бир хил бўлган жойлардаги 
зарарланган ва зарарланмаган ўсимликлар таққосланганда уларнинг ўсиши 
ва ривожланишида, барг япроқларининг катталигида ҳам сезиларли 
фарқлар кузатилди. 
Калит сўзлар: терак, Терак бўртма қалқондори, фотосинтез, кокцид. 
Республикамиз шароитида бир қанча манзарали ўсимликларни саноатда 
ва халқ хўжалигида тутган ўрни ва аҳамияти катта. Жумладан, 
теракларнинг кўплаб турлари уй
-
жойлар барпо қилишда муҳим қурилиш 
материали сифатида қадимдан кўпайтириб келинади. Айниқса, 
республикамиз мустақилликка эришгандан сўнг, хўжалик юритишнинг 
бозор иқтисоди талаблари асосида олиб боришга ўтилди. Бозор 
иқтисодиёти талаблари эса ўз имкониятларимиздан кенг фойдаланишни 
тақозо этади. Шу сабабли эндиликда четдан олиб келинадиган турли 
материаллар, маҳсулотларни маҳаллий шароитда етиштириш, ишлаб 
чиқариш жараёнларини ташкил қилиш заруриятини келтириб чиқарди. 
Айни ҳолатлар бўйича ҳам баъзи факторлар борки, бу йўналиш бўйича ўз 
таъсирини намоён қилади. Булар зараркунандалар ҳисобланиб, қуйида 
ушбу масалалар муҳокама қилинади.
236 


Терак ўсимликларига зарар келтирадиган ҳашаротлар ичида кокцидлар 
ўзига хос ўрин тутади. Терак бўртма қалқондори
– Quadraspidiotus 
slavonicus
ўсимликнинг тўқима суюқлигини муттасил сўриб озиқланиши 
туфайли, ўсимлик аста ўсишдан ва ривожланишдан орқада қолиши, 
оқибатда эса қуриб қолиш ҳам мумкин. Шу сабабли мазкур 
ҳашаротларнинг 
юртимизда 
тарқалиши, 
ҳаётий 
жараёнларини, 
ўсимликнинг ўсиши ва ривожланишига таъсирини ўрганиш муҳим 
вазифалардан бири саналади.
Тадқиқотлар учун 2018
-
2021 йиллар давомида Андижон вилоятининг 
маданий ва табиий ландшафтларидан йиғилган материаллар асос бўлди

Кокцидларни ўрганишда зоологик, энтомологик, морфологик, фенологик 
кузатув, 
экологик 
ва 
статистик 
усулларидан 
фойдаланилди. 
Материалларни йиғиш ва сақлаш Борхсениус (1950) услуби асосида 
бажарилди. Ундан ташқари, кокцидларнинг зарарлилик хусусиятини турли 
хил даражадаги зарарланган дарахтлар қисмларини ўлчашда 
Н.И.Абдрашитова ва Н.Б.Габрид (2005, 1994) таклиф
этган беш балли 
шкаладан фойдаланилди.
Quadraspidiotus slavonicus 
(Green)
 – 
яшаш тарзига кўра текинхўр. Озуқа 
ўсимликлари: 
Populus
 L., 
Salix
 L. 
Айни зараркунанда ўсимликнинг шох ва 
новдалари, баргларида озиқланади. 
Тадқиқот учун материаллар Хўжаобод, Улуғнор, Андижон, Олтинкўл 
ва Қўрғонтепа туманлари ҳамда Андижон, Хонобод шаҳарлари, 
Боғишамол даҳаси (12.05.2020 й.)дан йиғилди.
Адабиёт манбаларида терак бўртма қалқондори Марказий Осиёда кенг 
тарқалганлиги кўрсатилган (Архангельская А.Д., 1937). Биз томондан олиб 
борилган тадқиқотларда ушбу қалқондор Фарғона водийсининг барча 
вилоятларидаги теракларда кенг тарқалганлиги аниқланди. Андижон 
вилояти шароитида теракларда икки ёшли личинкаси қишлаб қолади. 
Қишловчи личинкалар оч лимон рангда бўлади. Баҳорда қишлаб чиққан 
личинкалар озиқланишга тушгач, уларнинг гавдасида баъзи ўзгаришлар 
содир бўлиши кузатилади. 
Терак бўртма қалқондори биринчи авлодининг ривожланиши Андижон 
шаҳри ва туманларида март ойининг 1
-
декадасига тўғри келади. Дастлаб 
озиқланишни бошлаган урғочиларининг ўртача узунлиги 0,8
-
0,9 мм 
атрофида бўлса, озиқланишнинг кейинги беш куни ичидаги ўсиши 0,9
-1 
мм га қадар боради. Март ойининг иккинчи декадасида озиқланаётган 
личинкалар орасидан урғочи индивидлар пайдо бўла бошлайди. 
237 


Эркакларга айланадиган личинкалар урғочилардан фарқ қилиб, гавдаси 
лимон рангли бўлмай сарғимтир қўнғир рангли кўринади. 
Табиатда дастлабки эркак ҳашаротларнинг пайдо бўлиши апрелнинг 
ўрталарида, ёппасига чиқиши эса апрелнинг охирига тўғри келади. 
Апрелнинг иккинчи декадаларида урғочиларининг тухум найчаларида 
аста
-
секин етилган тухумлар пайдо бўла бошлайди. 
Терак бўртма қалқондорининг тухумларини эмбрионал тараққиёти 
урғочи тухум найчасида турган пайтида ўтади. Тухумлардан личинка 
чиққан пайтдагина урғочилари тухум туғишни бошлайди. 
Май ва июнь ойлари давомида личинкалар ўсиб, ривожланиб, улардан 
ёш урғочи ва эркаклар пайдо бўлади. Июль ойларида иккинчи авлоднинг 
урғочилари етилиб, айни пайтда эркакларининг ҳам шаклланиш 
кузатилади. 
Табиатда 2
-
авлодга мансуб эркак ҳашаротлар пайдо бўлиши июлнинг 
иккинчи баъзан учинчи декадасида кузатилади. Иккинчи авлод 
эркакларининг учиб чиқиши деярли 3
-
4 кун ичида тугалланади. Иккинчи 
авлод урғочиларининг туғишга киришиши августнинг биринчи декадасида 
кузатилади. Иккинчи авлод урғочилари ҳам табиатда сентябрь ойига қадар 
тухум қўйишда давом этади. Шуни айтиш керакки, урғочи 
ҳашаротларнинг айримлари октябрь ойларида ҳам туғишда давом этаётган 
бўлади. Иккинчи авлод личинкалари ҳам кўпроқ дарахтларнинг новдалари 
ва баргларида озиқланишни бошлайди. 
Терак бўртма қалқондори озуқа ўсимлигининг танаси, шох ва 
новдалари, баргларида яшаб зарар келтиради. 
Қалқондор
билан зарарланган терак
намуналари қирқиб олиниб, уларга 
ёрлиқ ёпиштириб, лаборатория шароитида ўрганилди. Дала шароитида 
олиб борилган кузатув ишлари давомида олинган намуналар тартиб 
рақами асосида дафтарга қайд этиб борилди. Турли экологик ҳудудлардан 
намуна олишда ҳудуднинг тўрт томонидан ҳар 10 туп назорат ўсимликлар 
танланиб, улардан 10 тадан намуналар олиб борилди. 
Н.И.Абдрашитова ва Н.Б.Габрид таклиф этган беш балли шкалага 
асосан зарарланиш даражалари 4 балл билан белгиланди. Лаборатория 
шароитида бинокуляр микроскоп остида ҳар 10 см да уларнинг миқдор 
зичлиги текширилди. Бундай текширишлар 30 та олинган намуналарда 
ўрганилди. Зарарланиш даражасига кўра кокцидлар 39 тадан 1305 тагача 
учраши аниқланди. 
Экологик шароити бир хил бўлган жойлардаги зарарланган ва 
зарарланмаган ўсимликлар таққосланганда уларнинг ўсиши ва 
238 


ривожланишида, барг япроқларининг катталигида ҳам сезиларли фарқлар 
кузатилди. Бунга мувофиқ кокцидлар билан зарарланган новдаларнинг 
узунлиги ўртача 78,46 cм ни ташкил қилган бўлса, зарарланмаган 
новдаларнинг
узунлиги 162 см ни ташкил этди. Барг япроқларининг 
катталиклари ҳам таққосланди. Ўсимликнинг баргларини бўйига нисбатан 
зарарланган ўсимликларда ўртача 5,6 cм ни ташкил қилган бўлса, 
зарарланмаган ўсимликларда бу кўрсаткич 7,2 cм ни ташкил этди. Барг 
энининг катталигида ҳам бу кўрсаткич 4,2 cм бўлса, зарарланмаган 
ўсимликда 6,9 cм ни кўрсатди. Бу эса ўсимликларда фотосинтез 
интенсивлигининг камайишига сабаб бўлиши табиий.

Download 4,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish