Ўсимликлар уруғларининг унувчанлигини, шаклланишини ва
етилишини бошқариш қонуниятларини ўрганиш доимо физиологлар ва
биокимёгарларнинг эътибор марказида бўлган.
Уруғларнинг униш механизмларини ўрганиш учун нуклеин кислоталар
ва оқсиллар биосинтези жараёнларини уруғ ивиш ва унишининг дастлабки
даврларида амалга ошириш алоҳида аҳамиятга эга. Бу йўналишда энг
дастлабки қадамлардан бири уруғнинг сув шимиши ва уруғдаги
системаларнинг шаклланиши ва ишга тушиши орасидаги боғлиқликни
аниқлашдан иборат. Уруғ ивитилганда ва тупроққа
экилганда атроф
-
муҳитдаги сувни шимиши ҳисобига дастлабки 72 соат ичида уруғнинг нам
оғирлиги кескин орта бошлайди, ундан кейин қуруқ модда миқдори камая
боради. Уруғда намлик 45% га етиши билан нафас олиш бирданига
тезлашади, 50% га етиши билан крахмал парчаланиши, заҳира оқсиллар
сафарбарлиги бошланади [1,2].
Унувчанликни бошқаришда
фитогормонлар алоҳида ўрин тутади.
Кинетин каллуснинг ҳосил бўлиши ва ўсишини стимуллайди
[3].
Бу
гормон унувчанликни фаоллайди,
турли хилдаги ферментлар, жумладан
,
нитратредуктаза ферменти синтезини тезлаштиради [3,4]. Гиббереллин
кислота, гидролитик ферментлар биринчи навбатда арпа ва бошқа турдаги
ўсимликлар
эндоспермасида
α
-
амилаза
ферменти
синтезини
фаоллаштиради [4].
Уруғларнинг униши захира озуқа моддалар сафарбарлигини, хусусан,
оқсилларнинг парчаланиши тезлашувига олиб келади.
Уруғлар ивитилгандан 6
-
12 соат ўтгач алейрон қаватида ва қалқон
қатламида “ундириш” α
-
амилазаси синтез бўлади. Ҳар хил кўринишдаги
амилазаларнинг вазифаси унишнинг дастлабки босқичларида крахмал
доналарининг гидролизи жараёнида протеиназалар алоҳида гуруҳларининг
фаоллашувини кўрсатади [5].
Stryphnodendron obovatum уруғларини ивиш ва унишнинг ҳар хил
босқичларида субстратларнинг ўзгариши ўрганилган. Эркин қандлар ва
умумий азот миқдорининг пасайиши ҳамда
нордон фосфатаза ферменти
фаоллигининг юқори даражада бўлиши аниқланган. Ивишнинг дастлабки
даврларида уруғ паллада, уруғ бўкканидан 72 соат кейин крахмал синтези
кучайган. Тиним ҳолатда уруғларда амилаза фаоллиги жуда паст бўлиб,
дастлабки 48 соат давомида ҳам ўша даражада сақланган. Унишнинг
кейинги даврида амилаза фаоллиги аста
-
секин кўтарилиб, 8
-
кунга келиб
максимал даражага етган. Бу вақтда уруғ паллада тўпланган крахмалнинг
48% гидролизланган ҳолатда бўлади [6].
240
3 хил кузги буғдой нави уруғлари таркибидаги α
-
амилаза фаоллиги ва
унинг изофермент таркибига иқлим шароити таъсирининг ўрганилиши
натижасида α
-
амилаза активлиги ҳаво шароитига боғлиқ ҳолда фарқ
қилиши мумкинлиги аниқланган [7].
Ўсимлик дунёсининг эволюцияси жараёнида атроф
-
муҳитнинг кўп
сонли ноқулай шароит ва омилларга турли
-
туман мослашувининг
физиологик
-
биокимёвий механизмлари яратилган, масалан, турли хилдаги
стресс шароитларда ҳужайраларда
эркин аминокислоталар
-
биринчи
навбатда пролин ҳосил бўлади [8,9]. Ноқулай шароитларга мослашув
механизмларининг кўриниши сифатида ғалласимонларнинг марказий
тропик зоналарида, оғир иқлим шароитларида уруғда 60% гача
мослаштирилган оқсил тўпланиши аниқланган [10]. Эволюцион
тараққиётнинг дастлабки даврларидан бошлаб ноқулай биотик ва абиотик
таъсиротларга нисбатан ҳимоя механизмлари ишлаб чиқилган. Улар
қаторига биологик фаол оқсиллар, жумладан биоцид оқсиллар киради.
Ғўза ўсимлигида салицилат кислота таъсирида тионинга ўхшаш оқсил (65
kDа) синтез қилинади. Проламинлар эндоспермада асосан оқсил
таначаларида тўпланади. Бундай ҳолатда
проламинларнинг жойлашуви
уларнинг фақат захира функцияси билан боғлиқ [10].
Зарур синтетик гербицид туридаги физиологик фаол моддаларнинг
таъсирига доир олиб борилган тажрибаларда симазин буғдойнинг икки
баргли фазасида икки марта пуркалганда ва бошоқлаш олдидан сепилганда
донидаги оқсил миқдори
сезиларли даражада (24%) ортганлиги,
ҳосилдорлик ҳам кўпайганлиги аниқланди [10].
Симазиннинг рағбатлантирувчи таъсири асосан сувда эрувчан оқсил
фракциясининг сезиларли даражада ортишига олиб келган. Симазинга
тузлиши жиҳатидан ўхшаш атрозин бирикмаси ҳам сувда эрувчан захира
оқсиллар миқдорини оширган [10].
Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги экинларидан
донли ва дуккакли ўсимликлар уруғларини униш, ўсиш ва ривожланишига
тузли эритмаларни таъсирини лаборатория шароитида ўрганиш мақсад
қилиб
олинди. Шунга кўра, мош, маккажўхори ва буғдойнинг уруғлари
униши ва ўсишига
тузли эритма
–
ош тузи (NaCl)ни, шунингдек, уруғ
таркибидаги амилаза ферменти фаоллигига таъсири ўрганилди.
Мош, маккажўхори ва буғдойнинг уруғларининг униб чиқишш
фаоллиги фенологик кузатув асосида олиб борилди.
Ўрганилаётган ўсимлик уруғларини 100 донадан олиб, уларнинг
умумий оғирлиги ўлчаниб олинди, сўнгра ош тузининг 1Нли
концентрацияли эритмасида ивитилди. Контролда уруғлар оддий сувда
241
ивитилган ва кузатилган. Кузатиш натижалари асосан уруғларнинг униш
жараёнининг 5
– 10-
кунлари олиб борилди.
Олиб борилган кузатишлар шуни кўрсатдики, мош ўсимлиги уруғи
оддий сувда ивитилган 100 дона уруғлардан 100 таси униб чиққани,
NaClнинг 1Нли концентрацияли эритмасида ивитилганда эса уруғларни
унушини 5
-
10 кунида 100 дона уруғдан 85 донаси (85%) униб чиқиши
кузатилди. Худди шундай муҳитда маккажўхорининг 100 дона
уруғларининг оддий сувда контрол гурухида 100 дона уруғдан 98%и
унгани, NaClли эритмада эса 94 дона (95%) уруғ унгани кузатилди. Буғдой
уруғларининг оддий сувда ивитилган уруғлари 100
дона унган, тузли
эритмада ҳам уруғларнинг 100 донаси (100%)и униб чиққани кўрилди.
Тажрибаларнинг кейинги қисмида мазкур ўсимликларнинг уруғларини
тузли эритма таъсирида ўсиш жараёни кузатиб
борилди. Унга кўра,
юқорида униб чиққан уруғларнинг ўсиши, мошнинг унган уруғларини
24%, маккажўхори уруғининг 14 % ни ва буғдойнинг эса 100% ўсиши
кузатилди.
Бу ҳолат ўсимлик уруғларининг униш ва ўсиш жараёнларида уруғдаги
ферментлариниг фаолигини униш даврида фаол бўлиши, сўнгра фаоллик
сусайиши, унинг натижасида эса уруғларнинг ўсиш кўрсаткичи пасайгани
кўрилди.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ўрганилган ўсимликлардан
ноқулай шароитда униши ва ўсиши бўйича буғдой уруғларини
мослашувчанлиги юқорилиги кўрилди. Мош ва маккажўхори ўсимликлари
эса бу кўрсаткич нисбатан паст эканлиги таҳлил
килинди.
Do'stlaringiz bilan baham: