Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги


ФАРҒОНА ВОДИЙСИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА



Download 4,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet148/206
Sana12.04.2022
Hajmi4,08 Mb.
#547308
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   206
Bog'liq
ИЛМ-ФАН ВА ТАЪЛИМ – МАМЛАКАТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ KANFERENSIYA ADU

 
ФАРҒОНА ВОДИЙСИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА
 Aegilops L. 
(Poaceae) ТУРКУМИ ВАКИЛЛАРИНИНГ УРУҒ МАҲСУЛДОРЛИГИ
 
Қурбонова
 
Меҳриой
 
Зафарбек қизи,
 
Имирсинова Азизахон Ашуровна

Андижон давлат университети 
 
Аннотация. Мақолада адир ва тоғолди ҳудудларида ем-хашак ўсимлиги сифатида 
кенг тарқалган Aegilops L. туркуми вакилларининг 3 та ценопопуляциясида (1-ЦП: 
Хўжабод туманидаги Имом ота адирликлари, 2-ЦП: Фарғона туманининг Юқори 
Водил сой бўйларида, 3-ЦП: Поп туманидаги Қамчиқсой тоғолди ҳудудларида) 
ўрганилган репродуктив жараённинг асосий босқичларидан бири уруғ маҳсулдорлиги 
ҳақида маълумотлар берилган. 
Калит сўзлар: Poaceae Barnhart, Aegilops triuncialis L., Aegilops clyndrica Host., 
Aegilops tauschii Coss
., Aegilops crassa Boiss., уруғ маҳсулдорлиги, адаптация. 
 
Сўнгги йилларда кўплаб табиий ҳудудларнинг ўзлаштирилиши, 
қазилма
ишлари олиб борилиши, чорва ҳайвонларининг табиий ўтлоқларда 
тартибсиз боқилиши натижасида ўсимлик турларининг табиий 
243 


ценопопуляциялари парчаланиб, йўқ бўлиб кетиши ва натижада ноёб 
генофонднинг эрозиясига сабаб бўлмоқда. Бугунги кунда табиий ўсимлик 
жамоасини экологик ва биологик, хусусан, турлар генофондини сақлаб 
қолиш ва табиий доирасини тиклашга қаратилган чора
-
тадбирларлар 
тизимини ташкил этиш учун турларнинг ценопопуляцияларни ҳар 
томонлама ўрганиб, уларнинг ҳолатини баҳолаш ва репродуктив 
биологиясини ўрганиш долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.
Уруғ маҳсулдорлиги бу турларнинг ҳаётчанлигини белгиловчи асосий 
кўрсаткичлардан биридир. Бизга маълумки, потенциал уруғ маҳсулдорлиги 
кўплаб жараёнларда реал уруғ маҳсулдорлигидан юқори бўлади. Бу 
кўрсаткичларнинг нисбати абиотик ва биотик омиллар таъсирида юзага 
келади. Ўсимликларнинг табиий ценопопуляцияларда ўзини ўзи тиклаш 
жараёнларини ва амалиётга жорий этиш устида ишлаш учун ҳам 
уруғларнинг кўпайиши билан боғлиқ масалаларни ўрганиш катта 
аҳамиятга эга. Потенциал ва реал уруғ маҳсулдорлигини амалга ошириш 
жараёнларини аниқлаш турнинг репродуктив қобилиятини, унинг 
ценопопуляцияларда кўпайиш қобилиятини тавсифлашга имкон беради ва 
ўсимликларнинг янги шароитда иқлимлаштириш даражасини баҳолаш 
учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. 
Ана шундай амалий аҳамиятга эга ўсимликлардан бири
Aeiglops 
L.– 
Қасмалдоқ

Мазкур

туркум 
Triticae
қабиласига
мансуб бўлиб, 
Poaceae
Barnh. 
оиласига киради
.
Остки гул қипиғининг томирлари ёйсимон. 
Бошоқча қипиқларининг туби бир
-
бири билан қўшилмаган, чети юпқа 
– 
пардасимон, бир нечта томирли, аммо сирти қиррали эмас. Бошоқча 
қипиқлари 2
-3-4 
қилтиқли. Бошоқлари 
3 – 4 
см, пишиб етилгач 
парчаланмасдан яхлит тўкилади. Бўйи 20
– 
50 см 
[11 ].
Адабиёт маълумотларига кўра, Ўзбекистон
флорасида мазкур 
туркумнинг
Ae.triuncialis 
Boiss.- 
уч дуюмли қасмалдоқ

Ae. сrassa 
Boiss. - 
йўғон қасмалдоқ
, Ae. 
сylindrica 
Host.

цилиндрсимон
 
қасмалдоқ
, Ae. 
squarrosa
L. - 
ёйилган қасмалдоқ , 
Ae. juvenalis 
Eig – 
ювенил қасмалдоғи 
турлари учрайди 
[12]. 
Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, 
Ae. squarrosa
L. - 
ёйилган 
қасмалдоқнинг ҳозирги адабиётларга кўра (
International Plants Names Index) 
синоними 
Aegilops triuncialis
L. деб кўрсатилмоқда. 

Download 4,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish